Академия Кенгашининг 2021 йил “ ” cонли



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/21
Sana25.03.2022
Hajmi0,53 Mb.
#510135
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
2 5321549696190125394

VI БЎЛИМ 
 
ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР 
ЙЎНАЛИШЛАРИ 
Кучли ижтимоий сиёсат – барқарорлик асоси. Бозор ва ижтимоий ҳимоя: 
тажрибалар, муаммолар ва ечимлар. Ижтимоий ҳимоя ва уни амалга 
оширишда давлатнинг асосий функциялари. “Ижтимоий адолат” тушунчаси. 
Ижтимоий адолатни қарор топтириш йўл-йўриқлари. Ижтимоий сиёсат: 
зиддият ва ечимлар. Кучли ижтимоий сиёсат – Ўзбекистон Республикаси 
умумдавлат сиёсатининг бош йўналиши. Ислоҳотларнинг босқичма-босқич 
амалга оширилиши ва ижтимоий сиёсатда рўй берган ўзгаришлар. «Аҳолини 
ижтимоий ҳимоя қилиш» тушунчасининг мазмун-моҳияти. Оммавий 
маънавий ва иқтисодий қашшоқлашув миллий хавфсизлик барқарорлиги ва 
тараққиётга таҳдид эканлиги. Инсон капитали ва инсон омили. Ижтимоий 
ҳаётда турли табақа ва қатламлар орасидаги уйғунлик ва мутаносибликни 
қарор топтириш масалалари. Халқнинг ҳаёт даражаси ва сифатини 
юксалтириш ҳамда ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин 
эгаллаш ижтимоий сиёсатнинг бош мақсади сифатида. 
Инсон қобилияти ва имкониятларини рўёбга чиқариш муаммолари ва 
ижтимоий тажриба. “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунининг асосий принциплари ва йўналишлари. Ижтимоий 
сиёсат ҳамда фуқаролар дунёқараши ва руҳиятида рўй бераётган ижобий 
ўзгаришлар. Ўзбекистон Республикасининг “Кексалар, ногиронлар ва 
аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжининг тоифалари учун ижтимоий 
хизматлар тўғрисида”ги Қонунининг мазмун--моҳияти. Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-
қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва унинг аҳамияти. 
“Фарзандлари соғлом юртнинг келажаги буюкдир” – Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш 
соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан учрашувдаги нутқида 
кўтарилган долзарб вазифалар. Мамлакатимизда нодавлат соғлиқни сақлаш 
муассасаларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-
тадбирлар. Аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни 
яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг аҳоли 
фаровонлигини тубдан яхшилаш, республикада қишлоқ жойларда янгиланган 
намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш, эркин иқтисодий 
зоналар фаолиятини фаоллаштириш, аҳолини дори-дармон воситалари ва 
тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилаш, ахолига транспорт 
хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларга автобусларда йўловчилар 


25 
ташиш тизимини янада такомиллаштириш туризм соҳасини ривожлантириш, 
таълим, жумладан, мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштиришга 
қаратилган қаратилган фармон ва қарорларининг мазмуни. 
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор 
йўналишлари бўйича илгари сурилаётган ғоялар ҳамда уларнинг умумхалқ 
муҳокамасига қўйилиши. Шаҳарларда аҳоли шароитлари ва сифатини 
яхшилашга йўналтирилган намунавий лойиҳалар бўйича арзон ва қулай кўп 
қаватли уйларни қуриш чоралари. 
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аҳоли бандлиги ва 
реал даромадларини изчил ошириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва 
соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-
сиёсий фаоллигини ошириш. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 
мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 
асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг 
муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг 
кенгайтирилган мажлисидаги “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва 
шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси 
бўлиши керак!” номли маърузасида таълим ва илм-фан, давлатнинг ёшларга 
доир сиёсатини амалга ошириш, таълимнинг янги, замонавий усулларини, 
жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш соҳасидаги 
долзарб вазифаларни амалга ошириш ёшларимиз, жамиятимиз ва 
мамлакатимизнинг келажаги учун стратегик аҳамиятга эга эканлиги. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 
22 декабрь куни Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида 
республикамизда 
ижтимоий 
соҳани 
ривожлантиришнинг 
устувор 
йўналишларининг белгиланиши. 
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол 
тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш 
йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида ижтимой соҳани 
ривожлантириш йўналишлари. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари 
сурилган Ўзбекистон вилоятларда жорий этилаётган уч бўғинли маҳаллабай 
ишлаш тизими ва “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойилининг мазмун- 
моҳияти. 
2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб 
чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish