Амалий ишланмалар:
КҚҚда мужассамлашган ёруғлик нурланиши шароитида олдиндан берилган хоссаларга эга бўлган керамик материаллар яратиш технологияси ишлаб чикилди. Ушбу технология асосида кимё, нефтегаз, электртехника сохалари, енгил саноат ва тиббиёт эхтиёжлари учун деталлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Э лектротехника саноати учун 100, 250, 400 А ли ПН-2 русумли сақлагичлар корпуслари ишлаб чиқилмоқда. Юқори кучланишли электротехник чинни таркиби ишлаб чикилган ва ПКТ-10 русумидаги саклагичлар корпусларининг тажрибавий намуналари синовдан ўтказилган.
Ишлаб чиқилган керамик масса асосида электр дазмоллари учун колодкалар ишлаб чикариш йўлга қўйилган.
1500 Вт ўувватли кичик Қуёш Қурилмалари ишлаб чиқилди ва халкаро шартнома асосида Миср Араб Республикаси Кохира шахридаги Металлургия хамда Хиндистоннинг Хайдаробод шахридаги Кукун металлургияси институтларида ўрнатилди.
Қуёш қурилмасида синтез қилинган керамика асосида тупрок намлигини ўлчовчи тензиометрлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Қуёш Қурилмасида синтез қилинган керамика асосида пигменлар ишлаб чиқилди.
Қуёш Қурилмасида синтез қилинган алюмосиликат керамика асосида ғовакли керамика олиш технологияси ишлаб чиқилди.
Кимё ва машинасозлик сохалари эхтиёжлари учун катализаторлар олиш технологияси ишлаб чиқилмоқда
Катта Қуёш Қурилмасида фотоалмаштиргичлар учун оптик коплама сифатида қўлланувчи алюминий титанати асосида термик чидамли, юқори даражада мустахкам нанокомпозит материаллар синтез қилиш технологик жараёни ишлаб чиқилди.
ИСО 9001 халқаро стандарти талабларига мос келувчи керамогранит плиткалар учун керамик масса оптималь таркиби аникланди.
Т ўқимачилик саноати учун 30 дан ортиқ турдаги ип юритувчи ва ип йуналтирувчи деталлар ишлаб чиқарилмоқда.
Тиббиёт сохаси учун турли хил касалликларни даволашда фойдаланиладиган инфра қизил нурлатгичлар хамда жаррохлик ва стомотологик анжомларни стерилизация қилувчи 30-50% энергия тежамкор қурилмалар ишлаб чиқилди
Нефтгаз саноати эхтиёжлари учун нефть махсулотларини сақлаш ва енгил учувчи фракцияларнинг буғланиб кетишини камайтириш мақсадида керамик понтонлар ишлаб чиқарилмоқда. Булардан ташқари табиий газни ёт бирикмалардан тозаловчи керамик фильтрлар ва газларни тозаловчи турли ўлчамдаги керамик шарлар ишлаб чиқарилмоқда.
Махаллий хом ашё асосида қурилиш саноати учун керамогранирт плиткалар, ишлаб чиқарилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги махсулотларини қуритишда самарадорлиги 30-50% бўлган энегриятежамкор қуритиш қурилмаларининг турли нмуналари ишлаб чиқилган
Институт Қуёш Қурилмаси негизида Al, Zr, Ti, Mg ва камёб ер элементлари оксидалри асосида берилган хоссаларга эга бўлган композит материаллар синтез қилиш ва термик чидамли, кимёвий инерт электроизоляцион керамика олиш имкониятига эга.
Иссиклик электр станциялари иссиқлик агрегатлари учун қоплама сифатида кулланувчи емирилиш ва коррозияга чидамли композит материаллар ва сувни тозалаш учун самарадор фильтрлар ишлаб чиқилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |