Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
хизмати бўйича ишончли ва идрокли кимса деган фикр
уйғотган. Афсуски, у ўз истеъдодини бизга қарши ишлатибди.
Тўрт кишининг ўлимига, шубҳасиз, у айбдор. Бу иш ҳар қандай
кимса учун юқори натижа.
Иккинчи шахс — аёл киши. У оддий меҳнаткаш, чиройли
эмас ва саводсизроқ. Бироқ, унинг ота-онаси, агар эсингизда
бўлса, бундан йигирма йил илгари осонлик билан бостирилган
кулгили деҳқонлар фитнасини уюштирган “Кирт диллари”
уюшмасининг аъзоси бўлганлар. Энди, эса энг ғаройиб
ҳисобланувчи учинчи кишига ўтаман.
Биз фақат унинг охирги ўн ярим ой мобайнидаги ҳаёти
тўғрисида маълумотгагина эгамиз. У Флорина пайтахти
яқинидаги қишлоқдан ғирт телба ҳолида топиб олинган. Бу
пайтда, у на юришни, на гапиришни, ҳаттоки на овқат ейишни
билмас эди. Унинг коинот тадқиқотчиси йўқолгандан сўнг бир
неча ҳафта ўтгач пайдо бўлганига диққат қилинг. Ва бир неча ой
давомида гапиришга ва ҳатто кирт фабрикасида ишлашга
ўрганиб олганига ҳам эътибор беринг. Қайси телба бундай тез
эс- ҳушини йиғиб олади? Бунинг сабаби битта — у руҳият зонди
таъсирига учратилган.
Бу ишни фақат Саркда ёки Флоринадаги Юқори шаҳарда
бажариш мумкин. Тадқиқотнинг тўлиқ бўлиши учун Юқори
шаҳардаги барча табобатхоналар текшириб чиқилган. Шундан
сўнг одамларимиздан бири ушбу телба пайдо бўлгандан кейин
вафот этган барча докторларнинг ёзувларини қараб чиқиш ҳам
лозим, деган фикрга келган. Мен бу кимсанинг юқорироқ
лавозимга
кўтарилишига
ёрдам
бераман.
Натижада,
табобатхоналарнинг бирида телба ҳақидаги ёзувларни топдик. У
олти ой илгари соғлиғини текширтириш учун олиб келинган.
Уни учликдаги иккинчи киши — аёл олиб келган. Бу хуфиёна
қилинган бўлса керак. Доктор телбани текшириб, унинг руҳият
зонди таъсирида эканлигини аниқлаган.
www.ziyouz.com
kutubxonasi
101
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
Шу ерда қизиқ бир ҳолат бор. Доктор Юқори ва Пастки
шаҳарларда ҳам табобатхона очганларнинг бири эди. Бу
ҳаёлпараст маҳаллий аҳоли ҳам биринчи даражали тиббий
ёрдамга лойиқ деб ҳисоблаган. У ҳаддан ташқари пишиқ-пухта
бўлгани учун иккала табобатхонага, қайтараман, иккала
табобатхонага келувчилар ҳақидаги маълумотларни, уларнинг
флориналик ёхуд сарклик бўлишларидан қатъий назар, эринмай
ёзиб борган. Хуллас, бояги айтган одамимиз бир
табобатхонадаги ёзувларни иккинчи табобатхонадаги нусхалари
билан солиштирган. Натижа қандай дейсизми? Анави телба
ҳақидаги ёзувнинг нусхаси топилмаган! Бу ёзув Юқори Шаҳар
табобатхонасидагина мавжуд бўлган. Пасткида-чи? Ўша одам
флориналик эди, чунки уни флориналик аёл олиб келган, у
соғлиғини Пастки шаҳарда текширтирган — буларнинг барчаси
дафтарга битилган. Энди савол туғилади: бу ёзувнинг у ердаги
нусхаси қаерда?
Бунга фақат биргина жавоб берилиши мумкин. Кимдир
унинг бошқа нусхаси борлигини билмай туриб йўқ қилган. Бу
ҳақда кейинроқ сўз очаман...
Телба ҳақида хавфсизлик хизматига маълум қилиш
даркорлиги тўғрисидаги ёзув докторнинг қоғозларида қайд
этилган. Тўғри тадбир мўлжалланган, чунки руҳият зондининг
қўлланилиши ё жиноятчиликка, ё бузуқликка ишора. Лекин,
ахборот тегишли жойга етказилмай қолган. Бир ҳафта ўтар-ўтмас
бахтсиз ҳодиса туфайли ўша доктор ҳалок бўлган. Бу ўта
детектив воқеа, шундай эмасми?
Энди бу ҳодисага бошқа томондан назар ташлайлик. Яъни,
телбани унутайлик-да, коинот тадқиқотчисини эслайлик.
Ёдингизда бўлса, тадқиқотчи ҳақидаги илк хабар, унинг
кемасининг сайёрага қўнишга тайёрланаётганлиги тўғрисидаги
ахборотнинг Транспорт Бюросига юборилиши билан боғлиқ эди.
Кейинроқ, унинг бундан аввалги юборган хабари ҳам
www.ziyouz.com
kutubxonasi
102
Do'stlaringiz bilan baham: |