ҚОЧҚОҚ
Мирли Теренс фазо бекатини тарк этгач, ниҳоят Пастки
www.ziyouz.com
kutubxonasi
86
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
Шаҳарга тушиб олди. У нейротаёқни маҳкам ушлаб,
назоратчиларга хос такаббурлик ва ўзига ишонч билан қадам
ташларди. Кўчалар бўм-бўш. Маҳаллий халқ кулбаларга
яшириниб олган. Бу қайтага яхши. Уни ҳеч ким безовта
қилмайди. Ҳеч ким уни флориналикларга хос оқ юзига тузукроқ
назар ташлаш учун тўхтатмайди. Сабаби, у қопқора, кумуш
тугмали хос кийимда.
Бироқ энди назоратчилик қиёфасидан чиқиш зарур.
Шу дамдан бошлаб, у Флоринанинг ҳеч бир ерида бехавотир
юра олмайди. Назоратчининг жонига қасд қилиш — буюк
жиноят, ҳатто эллик йилдан кейин ҳам, агар шу вақтгача омон-
эсон қолса, қидирув ишлари кенг кўламда давом этаберади.
Демак, Флоринани тарк этиши керак.
Қандай қилиб?
У шундай таваккал қилиши керакки, ақли-ҳуши жойида одам
бундай қила олмасин...
У яна Юқори Шаҳарга йўналди. Резидент чиққан лифтнинг
эшиклари ёпилар экан, у назоратчилар бўлинмаси айни шу
кўчага қараб келаётганини пайқади. Демак, кенг кўламли
қидирув бошланибди.
У Юқори Шаҳарнинг ташқари кўчасига чиқди. Бу ерда уни
—
Мирлин Теренсни беркитиб туриши мумкин бўлган устунлар,
темир-бетон қотишма йўқ эди.
Бирон-бир назоратчи кўринмас, ёнидан ўтаётган сквайрлар
унга парво қилишмасди. У Юқори Шаҳар бино, кўчаларининг
жойлашиши тўғрисида мавҳум тасаввурга эга эди. Шу атрофда
истироҳат боғи бўлиши керак. Энг оддийси —дуч келган
кимсадан йўлни сўраш, кейингиси баландроқ бинога кўтарилиб
пастга қараб кўриш эди. Биринчиси асло мумкин эмас.
Назоратчига кўрсатмаларнинг зарурияти йўқ. Иккинчиси ҳаддан
ташқари хавфли. Бино ичида назоратчи тез кўзга ташланади.
Қачонлардир унинг кўзи Юқори Шаҳар харитасига тушиб
www.ziyouz.com
kutubxonasi
87
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
қолганди. У ўша билими бўйича тахминан йўл танлади. Бу тўғри
бўлиб чиқди. Теренс тез орада истироҳат боғига етди.
Флорина иқлимининг мўътадиллиги туфайли истироҳат боғи
доимо яшил либосда эди. У ерда ўтлоқлар, дарахтзорлар,
қоятошлар ичига кириб кетган ғорлар ҳамда тилла балиқлар
сузиб юрадиган кичкина ҳовузча билан болалар чўмиладиган
каттароқ ҳовуз мавжуд эди. Кечалари, то ёмғир ёғгунга қадар
ранг-баранг нурлар жилва сочиб ўйнар, одамлар рақсга
тушишар, уч ўлчамли кино томоша қилишар, дарахтзор ичидаги
сўқмоқларда эса ёшлар жуфт-жуфт бўлиб сайр этишарди.
Теренс ярим соатча сандирақлаб юрди. Унга ҳеч ким
эътибор қилмас, бирор киши назар ташламасди. Агар эртага
манави ёнидан ўтаётган сквайрлардан “Сиз кеча истироҳат
боғида назоратчини кўрдингизми?” деб сўрашса, уларнинг
кўзлари ҳайратдан чақчаяди. Бу савол, улардан сўқмоқдан
сакраб ўтган чигирткани пайқадингизми деб сўраш билан
баробар.
Шу пайт унинг назари ўзи излаётган кимсага тушди.
Сквайр! У бир чеккада у ёқ-бу ёққа юрар, оғзидаги сигара
тутунини тез-тез ичига тортарди. Сквайр чекиб бўлиб, сигара
қолдиғини қоя ёриғига тиқди, қолдиқ бир нафасдан кейин лов
этиб ёнди-ю, кулга айланди. У соатига қаради. Теренс ундан
кўзини узиб атрофни кузатди. Ҳеч ким йўқ. Айни муддао!
У сквайрга тез яқинлашар экан, нейтротаёқни чиқарди.
Сквайр буни кўришга ҳам улгурмади. Таёқ оҳиста визиллади ва
сквайр шу ондаёқ қотди-қолди-да, ерга қулади.
Атрофда ҳеч ким пайдо бўлмади. Теренс кўзлари чақчайиб,
қотиб қолган жасадни яқин орадаги ғорнинг ичига олиб кирди-
да, бир амаллаб ечинтирди. У ўзининг тер шимган, чанг юққан
кийимини ечиб ташлади ва Сквайрнинг уст-бошини кийиб олди.
Унинг танаси умрида биринчи марта кирт матосини ҳис қилди.
Теренс уст-бошдан ташқари қалпоқчани ҳам кийди. Бу нарса
www.ziyouz.com
kutubxonasi
88
Do'stlaringiz bilan baham: |