Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


 Оммавий ахборот воситалари ва информацион технологияларнинг



Download 7,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/176
Sana03.07.2022
Hajmi7,64 Mb.
#737986
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   176
Bog'liq
4.2-BABM-badiy

3. Оммавий ахборот воситалари ва информацион технологияларнинг 
ўқувчиларга касбий ахборотлар беришдаги аҳамияти. 
Мактабдан ташқари Таълимий жараѐнларда ўқувчи ва ѐшларни касб-
ҳунарга йўналтиришда оммавий ахборот воситалари, айниқса, тэлевидениенинг 
ролини алоҳида таъкидлаш ўринли. Тўғри хозир кунда тэлевидение орқали 
турли касб эгалари, миллий ҳунармандчилик билан шуғулланувчи усталар 
фаолиятини ѐритиб берувчи "Таълимга эътиборр -келажакка эътиборр", "Минг 
бир ҳунар", "Тафаккур чироги", "Табаррук замин", "Ёшлар ва Таълим", 
"Келажак эгалари", "Маърифат фидойилари", "Таълим ва тараққиѐт" 
кўрсатувлар бериб борилмоқда, касб-ҳунар Таълими муассасалари фаолиятини, 
уларга кириб ўқишни таргиб этувчи реклама роликлари кўрсатилмоқда. Лекин, 
булар тизимли ѐки Республикамизнинг барча ҳудудларига етиб борувчи 
кўрсатувлар бўла олаяптими? Бу кўрсатувлар мазмунининг қанча фоизини 
касб-ҳунарга йўналтириш, ота-оналарга маслаҳатлар ташкил этади? 
Психологик нуқтаи-назардан хозирда болалар ва ѐшларнинг эътиборри 
матнли матбуот нашрлари (газэта, журналлар, китоб ва қўлланмалар) га 
нисбатан тэлэканаллар, видеофилмлар, Интернет тизими орқали олиш мумкин 
бўлган визуал ахборотларга кўпроқ қаратилганлигини, яъни компютер ѐки 
видео тизим орқали берилаѐтган материаллар, хусусан матнли ахборотлар ҳам 
яхшироқ ўзлаштирилаѐтганлигини унутмаслик лозим.Шунинг учун касб-
ҳунарга йўналтирилган матнли ахборотларни, шунингдек турли чизмалар, 
графиклар, таблицаларни Электрон шаклда ўқувчиларга етказиш мақсадга 
мувофик бўлар эди. 
Ушбу муаммони эътиборрга олган ҳолда Республика ташхис маркази 
томонидан мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган ва мактабдаги компютер 
синфларида, шахсий компютерларда ўқиш мумкин бўлган «Мен танлаган касб» 
номли ўқув қўлланмаси ҳамда касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган бошқа 
ўқув материалларининг электрон вариантларини яратишга киришилди. 
4. Касб – ҳунар таълимининг асосий вазифалари ва касбий тайѐрлаш 
сифатига таъсир кўрсатадиган омиллар. 
ХХ аср охирида саноати ва интэллектуал ривожланган мамлакатлар 
ўртасидаги иқтисодий мусобақа фан, техника, технологиялар ва бунинг оқибати 
ўлароқ, таълим соҳасига кўчди, чунки рақобатга бардош берадиган кадрларни 
тайѐрламай туриб, рақобатлашувга қодир иқтисодиѐт ҳам бўлмайди. 
Касб-ҳунар 
таълимининг 
иқтисодий 
функциялари 
жамиятни 
ривожлантиришда тобора муҳимроқ аҳамият касб етмоқда. Барча даражадаги 


91 
 
рақобатбардош кадрлар тайѐрлашда касб-ҳунар таълимининг фан ва ишлаб 
чиқариш билан алоқаси қанчалик кучли бўлса, унинг самарадорлиги шунча 
катта бўлади. Чунончи, АҚШда олий касб-ҳунар таълими 1990 йилда 150 млрд 
доллар даромад келтиргани ҳолда, 1991 йилда бу таълимга 134 млрд доллар 
харажат қилинганди. 
Ривожланган мамлакатларда мутахассислар тайѐрлашда шахс ва 
жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ҳамда маданий 
эҳтиѐжларини қондирувчи касб-ҳунар таълими дастурлари ранг-баранг 
бўлишига катта эътиборр берилади. Ушбу ранг-баранглик касб-ҳунар таълими 
мослашувчан бўлишига олиб келади ва ўзгариб бораѐтган шароитга тез 
мослашишни таъминлайди. 
АҚШ, Германия, Япония, Франция, Англия ва бошқа ривожланган 
мамлакатларда мутахассис тайѐрлаш тажрибаси таълимнинг энг муҳим 
вазифаси интэллектни ва мантиқий фикрлашни машқ қилдиришдан 
иборатлигини кўрсатмоқда. Бу масалани ҳал этишда ўқувчиларнинг мустақил 
ишлашининг роли муҳим бўлиб, у мутахассис ўзининг касбий, маънавий ва 
маданий савиясини бутун умри давомида такомиллаштириб бориши учун жуда 
зарур бўлган мустақил билим олиш кўникмасини ривожлантиради. 
Ўзбекистон Республикасида касб-ҳунар таълими, Кадрлар тайѐрлаш 
миллий дастурига мувофиқ, рақобатбардош кадрларни мамлакатимизда ва чет 
элларда фан, техника, технология ҳамда иқтисодиѐтнинг ривожланишини 
ҳисобга олган ҳолда мутаносиблик тарзида кадрларни тайѐрлашни амалга 
оширади. Рақобатбардош мутахассисларнинг янги авлоди истиқбол 
масалаларни қўйиш ва ҳал қилиш қобилиятига, юқори фикрлаш маданияти 
ҳамда илмий-техникавий ва ижтимоий-сиѐсий ахборот бобида мустақил 
йўналиш олиш маҳоратига эга бўлиши даркор. 
Замонавий мутахассис табиий-илмий ва касб-ҳунар билимигагина эмас, 
балки ўзининг маънавияти ва маданиятини белгиловчи гуманитар билимларга 
ҳам эга бўлиши даркор. Ахлоқийликдан маҳрум мутахассис қабул қилинаѐтган 
қарорларнинг ҳақиқий оқибатлари учун ўзига ҳам, жамиятга ҳам жавоб бера 
олмайди. Мамлакатимиз таълим тизимининг мақсади, вазифалари, жараѐни ва 
натижасининг туб фарқи шунда. 
Юқорида таъкидланганидек, касб-ҳунар таълимидан кўзланган асосий 
мақсад рақобатбардош кадрлар тайѐрлашни таъминлаш ҳамда рақобатбардош 
таълим хизмати кўрсатишдан иборат. 
Ислоҳотларгача бўлган даврда, барча даражадаги кадрларни тайѐрлаш 
сифати паст бўлганлиги оқибатида, бу мақсад тўлиқ бажарилмасди. 
Республикадаги ҳунар-техника билим юртлари асосан иккинчи разрядли, 
малакаси паст ишчи кадрларни тайѐрлар эди. Уларни ишлаб чиқаришда юқори 


92 

Download 7,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish