Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси йўналиши бўйича битирув ишини бажариш бўйича тавсиялар
Битирув ишлари ОЎМТВнинг 2017 йил 5 сентябрдаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида тайёрланади.
1. Битирув иши қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши керак:
титул варақ (намунаси иловада келтирилган);
ўзбек тилда битирув ишининг қисқача аннотацияси;
мундарижа;
кириш;
асосий қисм;
хулоса;
адабиётлар рўйхати;
иловалар (мавжуд бўлса).
2. Битирув ишининг кириш қисми қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт (кетма кетлигини ўзгартирмасдан ва сўзларини ўзгартирмасдан):
битирув иши мавзусининг долзарблиги ва унинг асосланиши;
битирув ишининг объекти ва предмети;
битирув ишининг мақсади ва вазифалари;
битирув ишининг назарий ва амалий аҳамияти;
битирув иши тузилмасининг тавсифи.
3. Битирув ишининг асосий қисми камида икки бобдан иборат бўлиб, боблар ҳажм жиҳатидан ўзаро мутаносиб бўлиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Битирув ишини тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва илғор хорижий тажрибаларнинг қиёсий таҳлили;
Битирув ишининг амалий қисми баёни.
4. Битирув ишининг хулоса қисмида мавзу бўйича умумлаштирилган хулоса, фикр, таклиф ҳамда тавсиялар қисқа ва аниқ кўрсатилади ва камида 2 бет бўлиши лозим.
5. Битирув ишига унинг мазмунини баён этиш учун бевосита зарур бўлган, мавзуга доир қўшимча маълумотларни ўз ичига олган материаллар илова қилиниши мумкин.
6. Битирув ишини тайёрлашда муаллифликни ўзлаштиришга (плагиатга) йўл қўймайди.
7. Битирув иши матни стандарт варақда қўлда ёзилган бўлиб, унда қуйидаги қоидаларга риоя этилган бўлиши лозим:
қаторлар оралиғи — 1,5 см;
юқори ва пастки ҳошия 2 см, сатр боши: чап томондан 3 см, ўнг томондан 2 см;
хатбошилар орасидаги оралиқ — 5 ёки 6 белгили.
8. Битирув ишининг ҳажми титул варақ, мундарижа, адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташқари 40 саҳифадан кам бўлмаслиги тавсия этилади.
9. Битирув иши тингловчи ўқиган тилда, шунингдек, тингловчининг истаги асосида профиль кафедра ёки марказ тавсиясига мувофиқ чет тилида тайёрланиши мумкин. Чет тилида тайёрланган битирув ишига ўзбек тилида ёзилган аннотация илова этилади.
10. Фойдаланилган адабиётларни расмийлаштириш қўйидаги тартибда амалга оширилади.
I. Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари (оҳирги 5 йилда қабул килинганлар)
II. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (оҳирги 3 йилда қабул килинганлар)
III. Махсус адабиётлар (охирги 10 йилни ичида чоп этилганлар)
IV. Электрон таълим ресурслари
1-илова
Титул варағи (А-4 форматда)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРМОҚ МАРКАЗИ
|
“Ҳимояга тавсия этаман”
Марказ Директори
____________ проф. Ф.М.Закирова
“____”___________ 2020 йил
|
“__________________________________”
йўналиши қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси тингловчиси
______________________________________________________________нинг
______________________________________________________________
(мавзу номи)
мавзусидаги
БИТИРУВ ИШИ
Илмий раҳбар: __________________________________
(Ф.И.Ш.)
Тошкент- 2020
Do'stlaringiz bilan baham: |