Қайта кўриб чиқилган минимал стандарт модель



Download 337,78 Kb.
bet4/5
Sana25.02.2022
Hajmi337,78 Kb.
#271546
1   2   3   4   5
Bog'liq
ekeonometrika (6)

13. dR = X – Z – dFp – dFg
Савдо баланси мусбат кўрсаткичларни кўрсатганда захираларни кўпайтириш имко­нияти пайдо бўлади. Бу ерда экспорт ҳажми – Х, импорт ҳажми - Z дан юқори бўлган ҳолда захи­ралар ўсишига эришилади. Икки кўрсаткич ҳам миллий валютада ҳисобланади. Қолаверса, капитал оқими ҳам захираларни кўпайтирувчи омиллардан ҳисобланади. Капитал оқими (миллий валютада ҳисобланади) хусусий секторнинг хорижда активларни сотишдан dFp ёки давлат секторининг хорижда активларини сотишдан dFg келиб чиқади. Бу ерда ўзгармас нисбат бўлмиш импорт ҳажми Z юқорида келтирилган RMSM моделидаги номинал даромад a каби ҳисобланади. Бу ерда баъзи соддалаштирилган тахминлар асосида (7) тенглама қуйидагича қайта ёзилиши мумкин:
14. Z = Z–1 + (Z–1– b) * dE + b * dPd + a * dy
Бу ерда E – номинал айирбошлаш курсини ифодалайди (миллий ва хорижий валюта ўртасидаги нисбат). Импорт ҳажми реал даро­мад ўсиши ва маҳаллий нарх ўсиши – dPd кўра ўзгаради ва шунинг учун ҳам бир қатор маҳаллий товарларга нисбатан импорт товарлар нархларини пасайтиради. Шунга эътибор қаратиш керакки, девальвация импорт товар­лари нархларни оширади, агарда импортнинг нарх таъсирчанлиги қиймати b юқори даражада бўлиб, девальвациянинг бевосита таъсиридан ҳам ортса, у ҳолда импорт ҳажмини шу нуқтаи назардан пасайтиради. Юқоридаги қарашлар асосида экспорт функцияси қийматини келтириб чиқариш мумкин:
15. X = X–1+ (X–1–c) * dE – c * dPd
Бу ерда c - экспортга ишлаб чиқарувчилар, товарлар нархи ўзгаришига таъсирчанлик қиймати ҳисобланади. Ўз навбатида, девальвация экспорт маҳсулотининг маҳаллий қийматини ошириб, ишлаб чиқаришни рағбатлантириши мумкин бўлади. Бошқа тарафдан олганда, девальвациядан кейин келадиган нархларнинг умумий ўсиши оралиқ товарлар нархларини ҳам оширади (ўз навбатида ишчи кучига ҳам таъсир этиши мумкин, аммо бу модель доирасидан ташқарида бўлади). Шу нуқтаи назардан, импорт товарларига боғлиқ ишлаб чиқарувчиларнинг даромадлари ҳам девальвация натижасида камаяди.
16. dF = dFf * (1 + dE)
Хорижда жойлашган хусусий ва давлат актив­лари (ёки мажбуриятлари) экзоген равишда аниқланади. Капитал оқиб кетиши ва ташқи қарзлар шу нуқтаи назардан фақат айирбошлаш курси билан боғлиқ бўлади. Чунки капитал оқиб кетиш ҳажмининг маҳаллий қиймати ҳам ўзгаради.
Умуман олганда, ҳукумат иккита дастак - маҳаллий кредит ўзгартириш ва айирбошлаш курсини ўзгартириш орқали инфляция даражаси ва тўлов балансига (ёки хорижий захираларга) таъсир этиши мумкин бўлади. Қолаверса, ҳукумат тўлов баланси dP учун маълум мақсадга эришиш нуқтаи назаридан, девальвациядан фойдаланиши мумкин. Бу эса экспортни оши­ради ва импорт ҳажмини камайтиради (бунда dP қиймати кўпаяди). Савдо сектори олдингига нисбатан кўпроқ валюта оқимига эга бўлади ва шу билан маҳаллий валютага айирбошлаш талаби ҳам ошади, хорижда активлар сотиб олишга ёки ташқи қарзларни сўндиришга инти­лиш кузатилади. Агарда савдо сектори ҳамма даромадни хорижга инвестиция қилмаса (dF=d(X-Z)), бирламчи захираларнинг маҳаллий қиймати ошиши ҳисобига захиралар қиймати мусбат савдо баланси билан кўпаяди.

Download 337,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish