Ажойиб шеър экан. Илиндим.
Бир кун жажжи фарзандим
сўраб қолди дилбандим,
дада,
Нечун бу ойни
Рамазон ойи дейди,
Нечун кимдир оч юриб
кимлардир таом ейди?
Гўё найза санчиди
бу ўртанган юракка,
Не жавоб берсам экан
бу кичкина мурғакка.
Бошим қуйи солганча
узоқ ўйланиб олдим,
Бу кўзалар дастидан
мен ҳам уялиб қолдим.
Оббо, жажжи қизалоқ
шунга ақлинг етдими,
ўйин кулгу ҳам қолиб
хаёл шунга кетдими?
Майли, сен ҳам сўрадинг
мен бир жавоб айтайин,
Инсонлар турфа экан
мен ҳам ҳайрон нетайин.
Рамазоннинг маъноси
деганидир “Куйдирди”,
Бу сўровинг фарзандим
Яна кўпроқ суйдирди.
Бу ой бизларни болам
Роббимизга суйдирар,
ўн бир ой ичра қилган
Гуноҳимиз куйдирар.
Билсанг агар фарзандим
Бу ой асли уч қисм,
Учовига бир қилиб
Қўйилган ушбу исм.
Энг аввали бизларни
раҳмат ла обод қилур,
ўртаси гуноҳларни
куйдириб барбод қилур.
Энг охири афзали
дўзахдан озод қилур,
Учовлари бирлашиб
Нафсга ғазот қилур.
Бу ой ичра қалблар
тақвога тўлсин, дея,
қалбнинг касаллари
мутлақо ўлсин, дея,
Роббим бизга кундузи
емоқни ҳаром қилди,
Хам беҳуда сўзларни
демоқни ҳаром қилди.
Лек бу ойнинг қадрига
барча бирдай етмайди,
Турфа яралган инсон
бир йўл узра кетмайди.
Адашган бечоралар
кундузи таом ейди,
Аллоҳдан қўрқ, десанг гар
гапирма, тамом, дейди.
Ёзда кунлар қизиган
ҳам кўп ишлар кутармиш,
қаранг, бу нодон инсон
қишда рўза тутармиш.
Озгина сабр қилсанг
молу жонинг кетарми,
Дўзах ўти куйдирса
бунга сабр етарми?
Эй нодонлар нодони
сўзларингни ўйлаб боқ,
Музлаб қолган қалбингга
Рамазонда олов ёқ.
Сўровингга фарзандим
сўнгги сўзни сўзлайман,
Бу рўзамнинг ортидан
Жаннатларни кўзлайман.
Бир кун келиб улғайсанг
рўзани тарк этмагин,
Кечалари қоим бўл
ҳеч ғафлатда ётмагин.
Шунда Аллоҳ ризосин
топган банда бўласан,
Нафснинг жиловини
ўз қўлингга оласан.
Шунда отанг ҳам сендан
рози ҳолда жон берур,
Рўзанинг мукофоти
абадий жаннат эрур...
Menga keling ko'nglingizni qoplasa g'am.Izlasangiz ko'ngli daryo dilkash hamdam.Bag'ring giz qon kipringingiz bo'lganda namSizga oyning chexrasini ko'rsatamanYiglamasdan yashamoqni o'rgataman.Menga keling sizni suygan do'st qolmasaYurakka nur baxsh etuvchi so'z qolmasaMexr bilan qaraguvchi ko'z qolmasaSizga mexr neligini ko'rsatamanYig'lamasdan yashamoqni o'rgatamanZumrat baxor go'zal misli yo'ldoshimBoychechaklar g'ubori yo'q sirdoshimSho'x jilg'alar mening konglim beboshimSizga soflik neligini ko'rsatamanAldanmasdan yashamoqni o'rgatamanMajnun jonim fido bo'lsin layloyimsizBebosh erka yuragimda maftunimsizBolamisol salga hafa mamnunimsizShaydolikka vafolik ne ko'rsatamanSizga sevib yashamoqni o'rgataman
Qalbimsiz,Dardimsiz – ko’ksimda mezbon,Qadrimsiz, Siz bilan fahr tuyaman…Aybim, ko’nglingizni aylamoq osmon,Ne qilay, o’zimdan ortiq suyaman…Qalbimsiz,Hech tinmay urib turasiz,Mavjud ekaningiz eslatib onda.Ayting, nimalarni yaxshi ko’rasiz,Siz uchun eng aziz nedir jahonda?Qalbmsiz,Qonimni mehrga o’rab,Tanamga behisob sochganim – sizsiz…Bahor kabi ko’rkam, gul qadar nafis,G’uborlardan yiroq beg’ubor qizsiz…Qalbimsiz,Holimni tushunmay qolsam,Meni o’zimdanam yaxshi bilguvchi…Hafasiz, nogahon o’ylarga tolsam,Tabassum aylasam, birga kulguvchi…Qalbimsiz,Yuragim ko’rpa qatiga,Buklab yashirganim – ajoyib sirim…Bitmas xijronlarning otashi ichra,Ne baxt, siz manglayga bitgan taqdirim…
Do'stlaringiz bilan baham: |