Австралия ўсимлик ҳукмронлиги - бу ўсимлик ҳукмронлигига асосан Австралия материги ва унинг атрофидаги бир неча ороллар киради. Бу ҳукмронлик ҳудудидаги ўсимликлар ер шарининг бошқа областидан кескин ажралиб туради. Эндемик турларга бой. Ўзига хос ўсимлик турлари мавжуд. 8 дан ортиқ эндем оила 570 дан ортиқ авлод ва 1000 лаб ўсимлик тури эндемик хисобланади. Бу хукмронлик 3 та областга бўлинади. Шимоли-шарқий Австралия области. Бунга Австралиянинг шимоли-шарқий қисми, Тасмания ва бир неча майда ороллар киради. Бу областда 4 эндем оила 200 дан ортиқ авлод ва бир неча юзлаб турлар эндем хисобланади. Жанубий-Ғарбий Австралия области. Бу област Австралия ҳукмронлиги ичида энг кичиги булиб, Австралиянинг жануби-ғарбида жойлашган. Бунга қирғоққа яқин бир неча ороллар ҳам киради. Лекин бу област эндемик турларга бойлиги билан ажралиб туради, яъни материклар ичида ягона. Бу областда 2841 тур ўсимлик яшаб, 2472 эндем тур, 125 авлод, 4 та оила эндем хисобланади. Марказий Австралия области. Бу уччала област таркибида энг каттаси ҳисобланади. Бунга Австралия чўллари, Хинд океани қирғогидаги бир неча ороллар киради. Бу област ҳудудида 85 авлод эндем бир неча юзлаб турлар эндем хисобланади. Эндем оила Австралия чўлларида дарахтли ва бутали саванна ўрмонлари кўпроқ учрайди. Австралия областига – Австралия материги билан Тасмания ва унинг атрофидаги бир неча майда ороллар киради. Австралиянинг иқлими хилма-хил (чўл, саввана) шунинг учун ҳайвонот дунѐсига хам бой. Энг мухуми бу материк ҳайвонлари, бошка материк ҳайвонларига нисбатан яхши изоляцияланган. Натижада бу ерда кадимги ҳайвонлар куплаб учрайди. Бундай ҳайвонлардан бир тешикликлар, халтали сут эмизувчилар энг машхурлари хисобланади. Бир тешикли ҳайвонлар жуда кадимги ҳайвонлар булиб, буларга масалан: урдак бурунлар, халталийлардан нанбатлар, кенгурулар, халтали чумолихурлар, вамбатлар, ва энг машхури халтали айик (коола), халтали бурилар, халтали кротлар, халтали шайтонлар, халтали тушканлар (қушоѐк) ва бошка халтали ҳайвонлар яшайди. Йирткичлари асосан кулканотлиларни бир неча вакиллари хамда динго итлари, қушларлдан австралия туяқушлари, какаду қушлари, розелла қушлари куплаб учрайди. Судралиб юрувчилардан илонсимон тошбака, турли гекконлар, агамалар, калконли эчкиэмар, кур илонлар куп таркалган. Ужсимонлардан аспидларнинг бир неча тури бор. Гадюкалардан захарли йулбарс илон куплаб учрайди. Бакаларнинг бир неча тури мавжуд. Умурткасисизлардан хашоратларнинг бир неча турлари бор.
Колорадо қўнғизи (Leptinotarsa decemlineata Say)
Do'stlaringiz bilan baham: |