Ер шарида ўсимликлар таркалиш хусусиятларига кура куйидаги зоналарга ажратилади.1) Арктика муз сахролари зонаси – Арктика юнонча «шимол» дегани. Арктика зонасининг майдони 27 млн км2. Арктика совук сахросида ўсимлик хаѐти учун ўта ноқулай киш 8-9 ой булади. Қиска муддатли совук ѐзнинг уртача температураси 0 оС дан ошмайди. Лекин шу шароитда хам киска вакт ичида бир неча тур ўсимликлар вегитациясини тугатиб улгуради. Биргина Греландияда 450 тур ўсимлик яшайди. Булар сув утлари, замбуруглар, лишайниклар, мохлар булиб гулли ўсимликларни пакана вакиллари пакана кайн, пакана тол, бабуклниклар ўсади.2) Тундра зонаси – Тундра сўзи Карелия тилида ўрмонсиз дегани. Бу ҳудуд арктика сахросининг жануби хисобланади. Қиш 1-8 ой, ѐз 4-5 ой кучли шамолларнинг эсиши ватупрокнинг 15-20 м чукурда, абадий муз копламлари мавжудлиги билан характерланади. У ерда асосан бутасимон куп йиллик ўсимликлар ўсади.3) Муътадил иқлимли (ўртача иқлимли), шимолий кенгликлар ўрмон зонаси. Бу зона жуда катта ҳудудни эгаллаганлиги сабабли 3 қисмга бўлинади.1. Нинабаргли ѐки баргли доимий яшил ўрмонлар ва бутазорлар зонаси.2. Аралаш ўрмонлар зонаси.3. Кенг баргли ўрмонлар зонаси.3. Баргли ўрмонлар – аввлги зоналарга нисбатан бир неча бор илик ѐзи иссик, киши совук, ѐғин ва бугланиш микдори тенг. Шунинг учун бундай ўрмонларда ўсимликлар турларга бой, энг мухими яруслар кузга ташланади. Ер юзаси утсимон ўсимликлар билан копланган. Бу ўрмонлар саноатда катта ахамиятга эга. Умуман баргли ўрмонлар хал хужалигида энг купишлатилади. Масалан: тилгоч, карагай, кора карагай, пихта, ель, тист, кайн, эман, дуб, заранг, бук кабилардир. 4. Чўл зонаси ўсимликлари – бу зона ўсимликлари узига хос иқлим хусусиятига эга. Чўл зонаси фаунаси ўзига хос булиб, бу зона шимолий ва жанубий кенгликларда таркалган. Иқлим шароитига кура 3 га булинади.1. Тропик чўллар.2. Уртача иқлимли чўллар.3. Субтропик иқлимли чўллар.Ер шаридаги энг машхур чўллардан Ўрта Осиѐ чўлларини, Африка сахроси, Намиб, Арабистон сахроси чўлини, Марказий Осий чўлини, Жанубий Америка чўлларини киритиш мумкин. Умуман чўл зонасининг барчасида хам сув етишмаслиги умумий хусусиятдир. Лекин чўл мухитида эфемер, эфемероид, чала бута, бутачаларнинг жуда куп турлари усади. Ҳайвонлари асосан сут эмизувчилар, қушлар, судралиб юрувчилар, кенг таркалган. МДҲнинг чўллари 2 млн км 2дан ортик булиб уларнинг деярли барчаси Ўрта Осиѐ Республикалари ҳудудига туғри келади. Ёғин микдори бу зоналарда 100-150 мм дан ортмайди. Ёзи иссиқ.5. Тропик ўрмонлар зонаси – бу зона асосан экваторнинг шимолий ва жанубий зоналарига жойлашган булиб, ўсимлик ва ҳайвонот олами учун энг кулай шароитига кўра тропик ўрмонлар 4 группага булинади.1. Нам тропик ўрмонлар.2. Қишда яшил ўрмонлар ѐки бутазорлар.3. Магра ўрмонлари ѐки нам тропик бутазорлар.4. Саванналар кишда яшил ксерофилл ўрмонлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |