Даромадларнинг умумий миқдори билан унинг тақсимланиши Ўртасида алоқадорлик бор. Умумий даромад кам бўлган шароитда унунг тақсимланиши кескин ўзгариб туради. Даромад кўп бўлганда эса тақсимланиш бир меъерда, барқарор боради. Ривожланган жамият бой бўлганидан жамиятда кишиларнинг даромадидаги тафовудлар кам бўлади, бинобарин ижтимоий бирдамлик ва хотиржамлик хукм суради. - Даромадларнинг умумий миқдори билан унинг тақсимланиши Ўртасида алоқадорлик бор. Умумий даромад кам бўлган шароитда унунг тақсимланиши кескин ўзгариб туради. Даромад кўп бўлганда эса тақсимланиш бир меъерда, барқарор боради. Ривожланган жамият бой бўлганидан жамиятда кишиларнинг даромадидаги тафовудлар кам бўлади, бинобарин ижтимоий бирдамлик ва хотиржамлик хукм суради.
- Даромадларга қараб аҳоли қанчалашганда унинг ҳар хил катламлари пайдо бўлади. Бу катламлар ўз даромадларига кўра ижтимоий пирамидани ташкил этади.
Ривожланган бозор Иқтисодиёти шароитида даромад кўп бўлганида давлат бойлар даромади ҳисобидан камбагаллар даромадини ошириб боради. Натижада аҳоли ўта бой ва ўта камбагалларга ажралиб қолмайди. Даромадлар қанчалик адаолатли булмасин, барибир камбагаллик муаммоси сакланиб колади. Кимнинг камбагал эканлиги оила даромадининг умумий миқдорига қараб эмас, балки бу даромаднинг оила жон бошига тўғри келадиган миқдорига қараб аниқланади ва оила тирикчилигининг минимал қийматга (неча пул зарурлигига) нисбатан баҳоланади. Агар даромад жон бошига тирикчилик қийматдан паст бўлса, оила камбагал ҳисобланади. Масалан, оиланинг жами даромади бир ойда 3000 сўм, оила 5 кишидан иборат, демак, жон бошига даромад 600 сўмни ташкил этади. Оиланинг минимал тирикчилик воситаларининг қиймат жон бошига ҳисобланганда 650 сўм. Бунда оила даромади унинг тирикчилик қийматга етмайди. - Ривожланган бозор Иқтисодиёти шароитида даромад кўп бўлганида давлат бойлар даромади ҳисобидан камбагаллар даромадини ошириб боради. Натижада аҳоли ўта бой ва ўта камбагалларга ажралиб қолмайди. Даромадлар қанчалик адаолатли булмасин, барибир камбагаллик муаммоси сакланиб колади. Кимнинг камбагал эканлиги оила даромадининг умумий миқдорига қараб эмас, балки бу даромаднинг оила жон бошига тўғри келадиган миқдорига қараб аниқланади ва оила тирикчилигининг минимал қийматга (неча пул зарурлигига) нисбатан баҳоланади. Агар даромад жон бошига тирикчилик қийматдан паст бўлса, оила камбагал ҳисобланади. Масалан, оиланинг жами даромади бир ойда 3000 сўм, оила 5 кишидан иборат, демак, жон бошига даромад 600 сўмни ташкил этади. Оиланинг минимал тирикчилик воситаларининг қиймат жон бошига ҳисобланганда 650 сўм. Бунда оила даромади унинг тирикчилик қийматга етмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |