КУРАШ МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТ
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш
ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Чунки
спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол
этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиради.
Турли касалликлар, ёшлар ўртасида зарарли одатларнинг олдини олади.
Спорт юксак маданият, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда ҳам
муҳим ўрин тутади. Бу соҳада эришилган ютуқлар мамлакатни дунёга
танитади,
барча
юртдошларга
ғурур-ифтихор
бағишлайди.
Мустақиллик йилларида бу борада кенг кўламли ишлар амалга
оширилди. Аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий
спорт билан мунтазам шуғулланиши учун зарур шароитлар яратилди. Шаҳар
ва қишлоқларда замонавий спорт комплекслари бунёд этилди. “Умид
ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада, умумармия ўйинлари
мусобақалари ёшларни оммавий спортга, соғлом турмуш тарзига ошно
қилиш воситасига айланди.
Қадриятларни тиклаш ва ёш авлод онгида халқнинг бир неча асрлик
бойликлари билан фахрланиш туйғуси шакллантириб борилмоқда. Ўзбек
халқининг авлодларини алп қоматли, паҳлавон, жасур ва мард кишилар
бўлганлиги тан олинди, уларни худди шундай фазилатларга бой қилиб
тарбиялашга хизмат қилган воситалардан бири бўлган курашга эътибор
кучайди. Миллий истиқлол шарофати билан кураш дунё юзини кўрди. Кураш
ўзбек халқининг урф-одати, миллий қадрияти мақомида чет элларга кириб
борди. Ҳа, кураш - халқимизнинг олий қадриятларидан бири. У асрлар
давомида шаклланди, такомиллашди, ақидалари умумбашарий фалсафа
билан уйғунлашиб кетди. Натижада, халқимизнинг маънавияти ва
руҳиятининг таянч нуқталаридан бирига айланди.
Қадриятлар инсон ҳаётининг турли ижтимоий, иқтисодий ва маънавий
жиҳатларини англатади. Қадриятлар моддий ва маънавий, миллий ва
умуминсоний бўлади. Шу жумладан, ўзбек миллатининг ҳам ўз қадриятлари
мавжуд.
Хусусан,
кураш
миллий
қадриятларимиз
дурдонасидир.
Қадриятларни ўрганиш, уларни таҳлил қилиш борасида дунё олимлари
қаторида Республикамиз олимлари томонидан ҳам кейинги йилларда бир
қанча илмий тадқиқот ишлари олиб борилган. Буларни илмий адабиётлар,
мақолалар, рисолаларда учратиш мумкин. Бу борада академик Ж. Туленов,
профессорлар М. Муродов, У. Қорабоев, И. Жабборов, Т. Жавлиев
кабиларнинг ишлари эътиборлидир. Қадриятларнинг таълим – тарбиявий
аҳамияти ҳақида профессорлар Х. Ҳомидов, О. Мусурмонова, С. Нишонова,
8
М. Имомова, М. Давлетшин, А. Атоев Ф. Насриддинов, Т. Усмонхўжаев, Х.
Рофиев, Ў. Иброҳимов, Р. Абдумаликов, Б. Очилова, Ф. Ахмедов ва
бошқаларнинг ишлари алоҳида ўрин тутади.
Қадриятларга асосланган таълим тарбияда ўсиб келаётган ёш авлодда
янгича дунёқараш, ўзликни англаш, тарихни билиш, она тилмизга ҳурмат, ўз
ватанига садоқат, қадрият ва анъаналарга муҳаббат каби инсоний хислатлар
тарбияланади. Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг ёшларга қарата
“Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, кам ҳам бўлмаймиз”, деган фикрлари ҳам буни
тасдиқлайди. Яъни ўзбек халқи ўз миллий қадриятларини сақлаган ва
ривожлантирган ҳолда умуминсоний қадриятлар ривожига ҳам ўз ҳиссасини
қўшади.
Шу билан бирга бошқа миллатлар ва халқларнинг қадриятларини ҳам
ҳурмат қилади. Миллий қадриятларни таълим-тарбияга жорий этишда Олий
таълим алоҳида ўрин тутади. Олий таълимда таҳсил оладиган талабаларга
миллий қадриятларни турли воситалар ва усуллар орқали сингдириш
мумкин. Ана шундай воситалардан бири бу спорт ҳисобланади. Сабаби спорт
инсонни соғломлаштиради. Халқимиз ибораси билан айтсак: “Соғ танда
соғлом ақл”. Бундан ташқари спорт билан шуғулланиш орқали ёшларда
мардлик, жасурлик, инсонпарварлик, ватанпарварлик каби хислатлар ҳам
шаклланиб боради. Шунинг учун ҳам халқимизнинг тарихи билан тенгдош
бўлган кўплаб миллий ўйинлар ва спорт турлари бор. Ана шундай спорт
турларидан бири – ўзбек кураши саналади.
Илмий тадқиқотлар натижаларининг барчаси, кураш спорт тури
жараёнларида қадриятларни тиклаш ва уларни тарғиб этишда янги
имкониятларни вужудга келганлигини кўрсатмоқда. Бу борада кураш спорт
тури бўйича кўп йиллик сулолага эга бўлган Юсуповлар авлодининг ёрқин
вакили Нурмуҳаммад Юсуповнинг ташаббуси билан ташкил этилган
“Полвонлар миллий энциклопедияси” жамияти томонидан янги имкониятлар
яратилди. Айниқса, “Сиз полвонларингизни биласизми?” Республика
умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлариаро
танловининг ўтказилиши жараёнида, вақт ўтиши билан номлари унутилиб
бораётган миллий қадриятимиз ҳисобланган минглаб спорт юлдузлари, эл
суйган полвонлари ҳақида жуда катта, бой тарихий маълумотлар
тўпланмоқда. Биргина Самарқанд вилоятида 400 дан, Жиззах вилоятида
250дан ортиқ номдор полвонларнинг номлари аниқланди ва улар ҳақида
маълумотлар тўпланди. Шу билан бир қаторда, таълим муассасаларида “Ёш
полвонлар” тўгарақлари, маҳаллаларда “Маҳалла паҳлавонлари” бурчақлари
ташкил қилинмоқда. Бундан кўзланган мақсад, ўз вақтида Ўзбекистоннинг
9
шуҳратини оламга танитган фахрий полвонлар номларини абадийлаштириш,
уларнинг бой маданий-миллий меросини ёшларга етказиш, ёшларни миллий
истиқлол ғояси руҳида тарбиялаш, турли ёд таъсирлардан сақлашдир.
Халқимизнинг бой тарихий маданияти, урф-одати ва анъаналарини
чуқур билиб олишга йўналтириш, Республикамизнинг қудрати ва
ютуқларидан фахрланиш, уларни муттасил ошириб боришга интилиш,
мамлакаткмиздаги барча элат ва миллатларнинг келажаги - буюк давлатни
барпо қилишдек муаззам мақсад йўлида жипслашишига мустаҳкам асос
бўлиб хизмат қилади. Миллий қадриятларни такомиллаштириш кишиларни
умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда ҳам катта аҳамият касб этади.
Жаҳон тажрибаси шундан далолат берадики, мустақилликка эришган ҳар бир
мамлакат ўз доирасида чегараланиб қолмасдан, бошқа халқлар томонидан
тўпланган қадриятлардан оқилона фойдаланган тақдирда-гина тараққиёт
йўлига тушиб олади. Бутун маданий оламга таниқли олим ва
мутафаккирларни, Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Хива, Термиз, Андижон
сингари шаҳарларнинг яратувчиларини, буюк империяларни қура олган
саркардаларни етиштирган она заминимизнинг довруғи асрлар давомида
жаҳон халқларининг эътиборини тортиб келган.
Бизнинг халқимиз азалдан она юртига чуқур меҳр қўйиб, уни яшнатиш
пайида бўлишган. Бу улуғвор ишларни амалга ошириш эса, ёш авлодни
баркамол қилиб тарбиялаш билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ҳукуматимиз
мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида
эътибор бермоқда.
Манбааларда берилишича, қадриятлар шаклан ва мазмунан миллий ва
умуминсоний қадриятларга бўлинади.
Миллий қадриятлар-мураккаб ижтимоий-руҳий ҳодиса бўлиб у миллатга
миллат маданияти, тарих, урф-одатлари, анъаналари, жамики моддий ва
маънавий бойликларини иқтисодий, ижтимоий ҳаётининг барча томонларини
қамраб олади. Инсонинг қайси миллатга мансуб эканлиги хақидаги тассавур
фақат ғоягина эмас балки туйғу ҳамдир. Токи миллатлар, миллий мафкуралар
мавжуд экан, миллий қадриятлар ҳам сақланиб қолаверади. Миллатни
миллий қадриятларидан маҳрум қилишга уриниш, тарих ва инсоният
олдидаги энг катта хатодир. Миллий қадрятларга миллатнинг асрлар
давомида яратган қадриятлари киради, унда миллатга хос белгилар,
фазилатлар, туйғулар, ўз даврида яратилган моддий ва маънавий қадриятлар
асосий ўринни эгаллайди.
Қадриятларнинг муҳим шаклларидан бири – умуминсоний қадриятлар
бўлиб, у дунё ҳамжамияти томонидан тан олинган барча ахлоқий меъёрларга
10
амал қилишни талаб этади.
Умуминсоний кадриятлар миллий ва минтақавий қадриятлардан мазмун
жиҳатдан чуқур ва кенг бўлган умумбашарий аҳамият касб этади.
Умуминсоний кадриятлар барча миллатлар, элат ва халқларнинг мақсад ва
интилишларига мувофиқ келади. Хар қандай миллат барча халқларнинг
маданияти, маънавий ютуқларидан фойдаланмай туриб ривожлана олмайди.
Шундай қадриятлар борки, улар инсон ақлини, заковатини чархлайди.
Яна шундай қадриятлар борки, улар инсон қалбини жамият талабларига
мувофиқлаштиради. Алоҳида қадриятлар борки, улар инсон танасини,
жинсини чиниқтиради, бақувватлаштиради. Кураш шу қадриятларнинг
барчасини ўзида мужассамлаштирган ва айнан шу маънода муҳим миллий
қадрият сифатида эътиборга олинган.
Миллий қадриятлар айрим халқ, миллатлар ва элатларнинг тарихий
тараққиёти жараёнида яратилган барча моддий ва маънавий бойликларнинг
йиғиндисидан иборат. Миллий қадриятлар тор маънода муайян бир
миллатнинг, элатнинг қизиқишлари ва манфаатларини ифодаловчи
муносабатлар мазмунини ташкил этса, кенг маънода муайян бир давлатда
яшовчи барча миллатлар ва элатларнинг манфаатлари ҳамда қизиқишларини
ифодаловчи муносабатлар йиғиндисини акс эттиради.
Миллий қадриятларнинг шаклланиши ва ривожланиши муайян бир
миллатнинг ҳаёти, турмуш тарзи, тарихи, маданияти, урф-одатлари, тили,
ўтмиши, келажаги билан узвий боғлиқ бўлади. Бирон миллат руҳи, миллий
маънавий эҳтиёжи ва талабларига мос келгандагина шу миллат ҳаётида чуқур
томир отиши имконига эга бўлади.
Мустакиллик туфайли ўзбекнинг ўзлиги яна ўзига қайтди. Унутилган
қадриятлар, урф-одатлар қайта тикланди. Миллий спорт тури бўлмиш
курашни ривожлантириш ва жаҳон майдонига олиб чиқиш масаласи кун
тартибига қўйилди.
Миллий қадриятлар, урф-одатлар ёшлар тарбиясида миллий тилни,
миллий маънавиятни, миллий ўзликни, миллий руҳиятни, миллий урф-
одатларни,
миллий
анъаналарнинг
ривожланиш
шаклланишларини
таъминлайди. Кураш анъанасини ўзбек халқи кўз қорачиғидек асраб, авайлаб
авлодларга мерос қилиб, шу кунгача етказиб келди. Унинг мавжудлиги
айрим шахслар иродасига боғлиқ эмас. Бу анъана шу халқнинг турмуш
талабидан, заруратидан келиб чиққан маънавий бойлигидир. Кураш анъанаси
халқимиз ғурури ва куч-қудратининг тимсоли бўлиб, йигит-қизларимизни
эпчил, жасур, мард, кучли, камтарин, меҳнатсевар, ватанпарвар қилиб
тарбиялашда тенги йўқ қадрият саналади.
11
Ўзбекистон умуминсоний қадриятларга чуқур ҳурмат, маданиятда
умуминсоний тамойилларининг устуворлиги йўлини танлаганини бутун дунё
жамоатчилигига билдирди. Мустакил Ўзбекистон кудратининг асосий
манбаи деган эди биринчи Президентимиз И.А.Каримов, халқимизнинг
умуминсоний кадрятларига садоқатидир.
Бир қатор омиллар сабабли қадриятлар масаласи бугунги куннинг
долзарб масалаларидан бирига айланди. Биринчидан, жамият тараққиёти
ўхшаши йўқ фавқулотда ҳолларни юзага келтиради. Бу эса ўз навбатида
қадрият йўналишларини қайта кўриб чиқиш ёки тамоман ўзгартириш
муаммосини яратди. Иккинчидан, қадрият йўналишларини факатгина жамият
онгига боғлаб қўйиб бўлмаслиги, илмий объектив ёндашув ҳеч замон
аксиологик ёндашувни инкор этмаслиги керақлиги аниқ бўлиб қолди.
2005 йил Комил Юсупов томонидан кураш бўйича мусабока қоидалари
аждодларимизнинг урф-одатлари, удумлари, ишлатилган атамалари асосида
содда ва оддий қилиб ишлаб чиқилди. Полвонларнинг ижобий ҳаракати
“ҳалол”, “ёнбош”, “чала” атамаларини ишлатиш билан бахоланиб,
томошабинлар томонидан тез ва осон ўзлаштириб олинди.
Маълумки қадриятлар муайяан шароитларда шаклланади. Шу сабабли
улар маҳаллий, миллий, минтақавий шакллар ва умуминсоний мазмунда
мавжуд бўлади. Маҳаллий қадриятларнинг энг етуклари ва умуммиллий
манфаатларга мослари аста-секин сараланиб, умуммиллий даражага
кўтариладилар. Миллий муҳит қадриятларни яратиш ва саралашнинг асосий
манбасидир: у маҳаллий қадриятларнинг энг яхшиларини ўз даражасига
кўтаради ва уларни вояга етказиб, жаҳон миқёсига олиб чиқади ва аксинча
умуминсоний қадриятларни ўзида ҳар бир кишининг бойлигига айлантиради.
Қадриятларни тушуниш ва уларга муносабат, ўз миллатига, юртига,
элига ва уларнинг аҳолисига тегишли қадриятларни жамлаш, авайлаш,
уларнинг аҳамиятини асослаш, ўз юртининг миллий қадриятларини ўз
онгининг таркибий қисмига айлантириш кишиларда ўзига ишонч ва
ҳурматни мустаҳкамлайди, ўз Ватанининг истиқболига катта умид билан
қарашга ундайди. Ҳар бир миллатнинг ўз миллий қадриятига муносабати
қанчалик эҳтиёткор ва фаол бўлса, шу миллатнинг жаҳон ҳамжамиятидаги
ўрни, обрўси, унга ажратиладиган эътибор, ҳурмат шу даражада баланд
бўлади ва шу маънода, унинг нуфузи ҳам юксак бўлади.
Жамият таракқиётининг муайян босқичларида ижтимоий ҳодисаларга
муносабат хилма-хил тарзда намоён бўлади. Хусусан, мустақиллигмизнинг
биринчи кунидан бошлаб ҳаётимизнинг барча жабҳаларида «қадриятлар»,
«миллий тикланиш», «миллий онг», «миллий ғурур», «миллий ифтихор»
12
каби тушунчалар тез-тез ишлатиладиган бўлиб қолди. Бу бежиз эмас, зотан,
мустақиллик айни пайтда миллий тикланиш ҳамдир. Уни эса мазкур
тушунчаларсиз тасаввур этиб бўлмайди.
Истиқлол халқимизга сўз ва фикр эркинлиги билан бир қаторда, илгари
ишлатилиб келинган кўпгина миллий тушунчаларни ҳаётимизга қайтарди.
Эндиликда «қадриятлар», «мустақиллик», «истиқлол», «миллий ифтихор»
каби тушунчалар ўзининг асл мазмунига эга бўлмоқда.
Шуни мамнуният билан айтиш керакки, мазкур атамаларнинг
ҳаётимизга кириб келиши ва қисқа вақт ичида теран илдиз отиб кетишида
Республикамизнинг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг хизматлари
катта. Унинг асарлари ва нутқларида мустақиллик туфайли ҳаётимизнинг
барча соҳаларида рўй бераётган туб ўзгаришлар, жумладан, миллий
қадриятларимиз, маданиятимиз, урф-одат, анъаналаримизнинг тикланиши,
миллий ғуруримиз, миллий ўзлигимизни англашимизнинг тобора
юксалаётганлиги фахр, ифтихор билан қайд қилиниб келинмоқда. Халқимиз
сарчашмаларининг кўзлари қайтадан очилганлиги, - деб ёзади И.Каримов, -
жаҳон маданияти ютуқларига зўр ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг
маданий ва маънавий мероси теранлиги ва чуқурлиги англаб олинганлиги,
ҳар бир авлоднинг ўз ўтмишига, олийжаноб миллий ва диний анъаналарига
ҳурмат билан қараш, уларни асраб авайлаш руҳида тарбияланаётганлиги,
айни чоғда ҳозирги замон жаҳон цивилизацияси ва уларга ошно бўлиш
зарурлиги равшан англаб этилганлиги мана шуларнинг ҳаммаси ҳаётбахш
бир заминдирки, бизнинг янгиланиш ва халқимизнинг миллий ўзлигини
англашини ошириш, аҳолининг сиёсий етуклиги ва фаоллигини кучайтириш
борасидаги сиёсатимиз мана шу заминга таянади
1
.
Хўш, қадриятлар ўзи нима? Уларнинг моҳияти, асосий жиҳатлари
нимадан иборат? Энг аввало, шуни қайд қилиш керакки, қадриятлар жуда
сермазмун ва кўп қиррали тушунчадир. Шунинг учун ҳам адабиётларда
мазкур тушунчанинг моҳиятини ифодалашда турлича ёндашувларни
учратишимиз мумкин. Масалан, «Фалсафий энциклопедия»нинг бешинчи
жилдида қадриятлар қуйидагича тавсифланган: «Қадрият фалсафий ва
социологик тушунча. У, биринчидан, бирор объектнинг ижобий ёки салбий
қимматини, иккинчидан, ижтимоий онгнинг норматив, белгиловчи—
бағишловчи жиҳати (субъектив қадриятлар ёки онг қадриятлари)ни ифода
этади. Шунга кўра объектив (ашёвий) ва субъектив (онг) қадриятлар бир-
биридан фарқланади».
1
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодиёти ислоҳотларини чуқурлаштириш йўлида.-
Т.:Ўзбекистон, 1995, 140-бет
13
Мазкур манбаада ёзилишича, табиий бойликлар ва табиат ҳодисалари
(булар яхшилик ва ёмонлик нуқтаи назаридан баҳоланади) меҳнат
маҳсулларининг истеъмол қиймати (умуман фойдалилик); ижтимоий
ҳодисаларда мужассамлашган ижтимоий эзгулик ва ёвузликлар; тарихий
ҳодисаларнинг прогрессив ёки реацион аҳамияти, ҳозирги замон
кишиларининг бойлиги сифатида намоён бўлувчи мозийнинг маданий
мероси, илмий ҳақиқатнинг фойдали самараси ёки назарий аҳамияти,
кишиларнинг ҳатти-ҳаракатларида ифодаланувчи ахлоқий, яхшилик ёки
ёмонлик, табиий ва ижтимоий объектларнинг ҳамда санъат асарларининг
эстетик жиҳатдан тавсифланиши, саждагоҳлар, диний ибодат буюмлари ва
бошқалар ашёвий қадриятларга киради.
Кўринадики,
«Фалсафий
энциклопедия»да
русча
«ценностъ»
тушунчасига кишилар томонидан ё ижобий, ё салбий баҳоланадиган,
уларнинг моддий ва маънавий ҳаётига ижобий ёки салбий таъсир
кўрсатадиган барча нарса ва ҳодисалар киритилган. Ана шунга яқин нуқтаи-
назар Ўзбек Совет Энциклопедиясида ҳам баён этилган: «Қадрият (фалсафа
ва социологияда)—воқеликдаги муайян ҳодисаларнинг инсоний, ижтимоий
ва маданий аҳамиятини кўрсатиш учун қўлланиладиган тушунча.
Қадриятларни мазмуни ва характерига кўра прогрессив ва реацион типларга
ажратиш мумкин». Бу эса, мазкур категорияни ўта сиғимдор қилиш билан
бирга уни изоҳлашни мушкуллаштиради. Турли чалкашликлар келтириб
чиқаради.
Шу жиҳатдан, таниқли файласуф олим В.П.Тугариновнинг фикри
эътиборга лойиқдир: «қадриятлар муайян жамият ёки синфга мансуб
кишилар турмуши ва маданиятининг ҳақиқий ёки идеал неъматлари бўлган
табиат ва жамият ҳодисаларининг моҳияти (ёки ҳодисанинг бир жиҳати)дир.
Бу неъматларнинг қадриятлар дейилишига сабаб кишилар уларни
қадрлайдилар, чунки бу қадриятлар уларнинг шахсий ва ижтимоий
турмушини бойитади. Шунинг учун ҳам кишилар ўз тасаввурларидаги
қадриятларни ҳимоя қиладилар ва ўзлари учун мақсад ёки идеал бўлган
қадриятларни амалга оширишга интиладилар.
Қадриятлар ичида энг биринчи ва энг умумийси ҳаётнинг ўзидир,
чунки ҳаётдан маҳрум бўлиш қолган барча қадриятлардан фойдаланишни
йўққа чиқаради. Қадриятларнинг бошқа турлари, аслини олганда, ҳаёт
неъматларининг моҳиятидир, маданий қадриятлардир» .
Демак, қадрият дейилганда инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган,
миллат, элат ва ижтимоий гуруҳларнинг манфаатлари ва мақсадларига
хизмат қиладиган табиат ва жамият ҳодисалари мажмуини тушунмоқ лозим.
14
Do'stlaringiz bilan baham: |