Тадқиқот услуби : Тадқиқот Сурхандарё ҳавзасидаги сув омборларида амалга оширилди. Бу сув омборлари сув сиғими бўйича республикамизнинг йирик сув омборларидан ҳисобланади. Геоахборот тизимлари дастурий таъминотидан фойдаланган ҳолда ҳавзада жойлашган сув хўжалиги тармоқлари ва сув омборларининг рақамли хариталари ишлаб чиқилмлоқда. [5]
1-расм. ГАТ дастури ёрдамида тайёрланган ҳавзанинг рақамли ҳаритаси.
Сув омборининг сув сиғими ГАТ дастурида аниқлашда бажариладиган ишлар тартиби: дастлабки маълумотларни ГАТ учун тайёрлаш, вектор тасвирлар яратиш, растрли тасвирлар яратиш, маълумотларни ArcGIS дастурида киритиш, дастурда карта тузиш ишларини бошлаш, шейп-файллар яратиш, файлларни сақлаш, суйий йўлдош тасвир ва маълумотларини олиш, растр малумотларини вектор маълумотларига ўтказиш, географик дунё координата системасига киритиш.
2-расм. Малумотларини вектор маълумотларига ўтказиш
ArcMap дастури билан ишлаш, географик боғлаш, чизиқли геометрик тасвирлашда улаш, бир хил устма-уст тушган объектларни кўшиш, хар-хил устма-уст тушган объектларни қиркиш, атрибутларни жадвалларга жойлашуви, сув омборлари морфометрик параметрларини ArcMap дастури ёрдамида статистик таҳлил қилиш, сув омбори чегараларини ГАТ да аниқлаш, сув омборининг релъефини ArcMap дастури орқали ифодалаш ва кайта синфлаш, маълумотларни сақлаш ва хариталарни форматларга ўтказиш каби ишлар кетма-кетлигда бажарилади.
3-расм. Чизиқли геометрик иасвирни ГАТ дастури билан боғлаш.
ГАТ хариталарини яратишнингушбу услуби билан вақт тежамкорлиги вва сарфланадиган харажатлар камаяди ва аниқлик ошади. Хато ёки ноаниқлик бўлса, тузатиш исталган босқичда амалга оширилиши мумкин.
3 расм. а)Жанубий Сурхон сув мбори модели. б) Шеробод сув омбори модели.
Хулоса: Жахонда сув ресурслари бўйича олиб бориладиган тадқиқотларда ГАТ дан фойдаланиб, сув ҳисобини амалга ошириш, фазовий маълумотлар, таҳлили, сув хўжалигида сув ҳисобини юритишнинг моделларини яратиш ва суғоришни режалаштириш моделини ишлаб чиқиш орқали сувдан фойдаланиш ва сув тақсимотини ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқишга йўналтирилган мақсадли илмий тадқиқот ишлари олиб бориш алоҳида аҳамият касб этади.
Тадқиқот объекти бўйича WorldView-2, Landsat, MODIS тасвирларига ишлов бериш усуллари ГАТга жамланди, маълумотлар базаси тузилди, хариталар яратилди. Яратилган харита келгисида сув ҳисобини масофадан туриб юритишда, сув сарфи миқдори ва таъминотидаги юзага келиши мумкин бўлган ўзаришларга чора-тадбирлар ишлаб чиқишда имконият беради. Натижада сув назорати тизимли бошқарувини амалга ошириш имкони пайдо бўлади.
Ўзбекистон Ресспубликаси Президентининг 2021-йил 24-феврал “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 5005-сонли қарори.
Сафаров Э.Ю., Мусаев И.М., Абдурахимов Ҳ.А., “Геоахборот тизими ва технологиялари” дарслик. Тошкент 2012 3-4 ва 22-24 б.
Е.Орлова В. “Определение географических игидрологических характеристик водных объектов с исполъзованием гис-технологий” Афтореферат диссертации-Санкт-Петербург-2008.
Якобченко С.Г “Создание геоинформационных систем в инженерной гидрологии” Афтореферат диссертации-Барнаул-2007.
ҚХ-А-ҚХ-2018-409-сонли “Сурхондарё вилояти ҳавзаси сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш: Cурхондарё ввва Шерободдарё ҳавзалараро сув тақсимотини тақомиллаштириш нинг суғориладиган ерларини гидромодуль районлаштириш ва ғўзанинг илмий асосланган суғориш тартибларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси асосидаги илмий тадқиқот ишининг ҳисоботи.
Икрамова М., Ахмедхаджаева И., Батишев С. “Анализ гидрографических характеристик бассейнов рек Сурхандарқнской области” "AGROILM" журнали. – Тошкент, 2019. – №3(59). – Б.70-71.
Интернет сайтлар;
www.lex.uz
https://www.dissercat.com/
https://eart.google.com/
Кириш қисми
Муаммонинг қўйилиши
Тадқиқот услуби
Наатижалари
Фойдаланилган адабиётлар
Do'stlaringiz bilan baham: |