Ахборот ресурси – бу ахборот тизимларидаги (кутубхоналар, архивлар,
фондлар, маълумотлар банки ва бошқа ахборот тизимлари) ҳужжатлар
ва ҳужжатлар массиви.
Ҳар бир давлат учун ахборот ресурси энергия захиралари, қазилма
бойликлар ва бошқа манбалар каби аҳамиятли стратегик ресурс
ҳисобланади.
Ахборот ресурслари ахборот маҳсулотларини яратиш учун бошланғич
база ҳисобланади.
Ахборот маҳсулотлари инсонларнинг интеллектуал фаолиятлари
натижаси ҳисобланади ва хизматлар ѐрдамида тарқатилади.
ЭЛЕКТРОН ХУКУМАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Ахборотлашган жамият – кўпчилик ишчилар ахборотни, айниқса унинг
юқори шакли – билимни ишлаб чиқиш, сақлаш, қайта ишлаш ва
реализация қилиш билан банд бўлган жамият.
Ахборотлашган жамиятда жамиятнинг моддий ва технологик базаси
АКТ базасидаги турли тизимлар ҳисобланади.
Бундай ҳолатда жамиятни ахборотлаштириш – фуқаролар, давлат
хукумат органлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари,
ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ҳуқуқларини амалга ошириш ва
ахборотга талабларини қондириш учун ахборот ресурсларини
шакллантириш ва ундан фойдаланиш асосида оптимал шартларни
яратишга қаратилган ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техник
жараѐн.
ЭЛЕКТРОН ХУКУМАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
АКТ ни ривожлантириш индекси (ICT Development Index – IDI, ITU
томонидан статистикалар асосида аниқланади) 11 та кўрсаткични
турли давлатларда ахборот ва коммуникация технологиялари
соҳасидаги ютуқларни назорат қилувчи ва таққословчи битта ўлчамга
(0 дан 10 гача шкала бўйича) бирлаштирувчи таркибий индекс
ҳисобланади.
IDI
нинг асосий мақсади қуйидагиларни ўлчаш ҳисобланади:
• мамлакатда ва бошқа мамлакатлар билан таққослаганда АКТ ни
ривожланиш даражаси ва вақт бўйича эволюцияси;
• ривожланган мамлакатлар каби ривожланаѐтган мамлакатларда ҳам
АКТ ни ривожланиш жараѐни;
• рақамли портлаш, яъни АКТ ривожланиш даражаси турлича бўлган
мамлакатлараро ажралиш.
ЭЛЕКТРОН ХУКУМАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
ICT Development Index (IDI), 2011 - 2012
ЭЛЕКТРОН ХУКУМАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Ҳозирги вақтда хукумат ва унинг фуқароси орасидаги ўзаро таъсир
ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фаол
амалга ошиб бормоқда.
Замонавий ҳуқуқий демократик давлат ―фуқаро-хукумат‖, ―фуқаролик
жамияти - хукумат‖ ўзаро ахборот муносабатлари, ахборот
манфаатларининг баланси ва бу балансни меъѐрларда, авваламбор
ахборот қонунларида мустахкамлашга эришишга интилади.
Хукумат ва жамият, алоҳида фуқаронинг ўзаро таъсирини
оптималлаштириш учун ―электрон давлат‖ (―электрон хукумат‖)
моделидан фаол фойдаланилади.
ЭЛЕКТРОН ХУКУМАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Электрон хукумат икки қисмдан ташкил топган:
1. Хукумат ва жамиятнинг ўзаро муносабатлари
2. Хукумат турли даражалари (марказий, регионал, маҳаллий) ва турли
тармоқларининг (ижро, қонун, суд) ички ўзаро хамкорлиги.
Электрон хукумат чизмаси
Фуқаро
(С)
Марказий
хукумат
Маҳаллий
хукумат
Нодавлат
ташки-
лотлар
(N)
Билим
(таълим, илм,
технология,
инновация (К)
ЭЛЕКТРОН ХУКУМАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Уч “е”
Do'stlaringiz bilan baham: |