Маълумотларни узатиш ва коммутация усуллари.
Маълумотларни узатиш тизимларининг асосий вазифаси тармоқнинг ихтиёрий абонентларига тезкор ва ишончли маълумотларни узатишини ташкил этишдан. шунингдек маълумотларни узатишга кетадиган харажатларни камайтиришдан иборатдир.
Охиргиси алоҳида мухимдир, чунки охирги 10 йил ичида тармоқдаги Маълумотларни қайта ишлашни ташкил этиш учун кетган харажатлар ичида маълумотларни узатишга кетган харажатлар улушининг кўпайиши кузатилган. Чунки бу давр ичида ҳисоблаш тармоғининг техник таъминотига кетган харажатлар тахминан ўн бараварга камайган, вахоланки, алоҳида йўлларни ишга солиш ва ташкил этишга кетган харажатлар фақатгина икки мартага камайган.
Коммутацияланмайдиган алоқа каналлари билан фойдаланаётганда ЭҲМ ва абонент пунктларининг қабул килиш ва узатиш воситалари доимо бир-бири билан боғланган бўлади, яъни "онлайн" режимида турган бўлади. Бу холда коммутацияга в акт сарфланмайди, маълумотларни узатиш тизимининг юқори ларажадаги тайёргарлиги, алоқа йулларининг ишончлилиги, маълумотларни узатишнинг шубхасиз тўғрилиги таъминланади.
Алоқани ташкил этишнинг бундай усулининг камчиликлари алоқа линиялари ва маълумотлар узатиш аппаратураларидан фойдапанишнинг паст кўрсаткичи, тармоқ ишлатилишига кетадиган катта харажатлар ҳисобланади.
Бу каби тармоқларнинг рентабеллигига улар каналларининг кучи тўла ишга солинганда эришилади.
Факатгина ахборотни узатиш вақтида ЭҲМ ва абонент пунктлари коммутациясида (яъни нормал режим "офф-лайн") коммутация тугунини тузиш тамойили маълумотларни узатиш тармоқларида ахборотнинг ўтишини ташкил этиш усуллари билан аниқланади.
Тармоқларда маълумотларни узатиш ва уларни тайерлашнинг коммутацияга асосланган учта асосий усули мавжуд:
каналлар коммутацияси;
хабарлар коммутацияси;
пакетлар коммутацияси.
ЭҲМ тармоқларининг дастурий таъминоти.
Ҳисоблаш тармоқларининг дастурий таъминоти уларнинг ҳисоблаш ва ахборот ресурсларига коллектив чиқиш йулхши ташкил чтишни. тармоқнинг ресурсларини динамик тақсимлаш ва қайта тақсимлашни таъминлаб беради.
Хисоблаш тармоқларининг дастурий таъминоти учта таркибий қисмлардан иборат:
• умумий дастурий таъминот тармоқ таркибига кирадиган алоҳида ЭҲМларнинг асосий дастурий таъминоти юзага келади;
• махсус дастурий таъминот амалий дастурий воситалар билан хосил бўлган:
• тизимли тармоқни дастурий таъминот ҳисоблаш тармоғининг ҳамма ресурсларининг ягона тизим сифатида ўзаро таъсирини сақлаб турувчи дастурий воситалар комплексни ифодалайди.
Ҳисоблаш тармоғининг дастурий таъминотида ўзига хос ўрин тизимли тармоқли дастурий таъминотга тўғри келади. Унинг вазифалари тармоқнинг тақсимланган ОТ сифатида амалга оширилади.
Тармоқнинг операцион тизими бошқарувчи ва хизмат килувчи дастурлар тўпламини ўз ичига олади. Улар қуйидагиларни таъминлаб беради:
кириш йулининг дастурлараро усули;
алоҳида амалий дастурларнинг тармоқ ресурсларига кириш йули:
бир хилда ҳисоблаш ресурсига уларнинг мурожати шароитида амалий дастурий воситаларининг ишини синхронлантириш;
тармоқ "почта яшиклари"дан фойдаланиш орқали дастурлар орасида ахборот билан алмашиниш:
тармоқнинг ЭҲМлари орасида маълумотлар (файл) билан алмашиниши:
узоқлашган ЭҲМларда сақланаётган файлларга кириш йўли ва бу файлларни қайта ишлаш;
маълумотлар ва ҳисоблаш ресурсларни химоялаш;
тармоқнинг ахборот, дастурий ва техник ресурсларилан фойдаланаётганлиги хақида турли хил маълумотларни бериш;
ахборотларнн бир фойдаланувчидан бошқаларига узатилиши (электрон почта).
Тармоқнинг оперцион тизими ёрдамида:
фойдаланувчининг масалаларни ечиш кетма - кетлиги урнатилади;
фойдаланувчининг масалалари тармоққа сақланаётган керакли маълумотлар билан таъминланади;
аппарат ва дастурий воситаларнинг ишлаши текшириб турилаци:
ҳисоблаш тармоқларидаги турли фойдаланувчиларнинг эхтиёжларига кўра ресурсларнинг режали ва оператив тақсимланиши таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |