Ахборот тизимлари ва технологиялари Кириш



Download 3,45 Mb.
bet17/126
Sana12.04.2022
Hajmi3,45 Mb.
#546003
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   126
Bog'liq
tizimlarning-faoliyatini-va-rivozhlanishini-harakterlovchi-asosij-tushunchalar-o

Ахборот тизими тушунчаси
Ахборот тизими жамият пайдо бўлганидан бошлаб мавжуд бўлган, чунки ривожланишнинг турли босқичида жамият ўз бошқаруви учун тизимлаштирилган, олдиндан тайёрланган ахборотни талаб этади. Бу, айниқса, ишлаб чиқариш жарарёнлари- моддий ва номодий мащсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ жараёнларга тегишлидир. Улар жамият ривожи учун мущим ащамиятга эга. Бу орқали ишлаб чиқариш жарарёнлари тезроқ такомиллашиб боради. Илмий адабиётларда «тизим», «бошқарув тизими», «бошқарувнинг автоматлаштирилган тизими»«автоматлаштирилган ахборот тизимлари» атамаларидан кўп фойдаланилади.
«Тизим»- юнонча «sustema» сўзидан келиб чиққан бўлиб, ўзаро боғланган ва белгиланган яхлитлик, бирликни ташкил қилувчи қисмлар ёки кўпгина элементлардан ташкил топган бир бутунликни билдиради.
қуйидаги хусусиятлар тизимга мос келади:

  • Мураккаблик;

  • Бўлинувчанлик;

  • Яхлитлик;

  • Элементлар кўп турлиги ва улар табиатининг хилма хиллиги;

  • Таркиблаштирилганлиги.

Тизимнинг мураккаблиги- унга кирувчи таркибий қисмларнинг кўплиги, уларнинг таркибий ўзаро боғлиқлиги, ишлаб чиқариш ва ташқи алоқаларнинг мураккаблиги щамда ўсувчанлигига боғлиқ.
Тизимнинг бўлинувчанлиги- унинг белгиланган аломати бўлиб ажратилган, аниқ мақсадлар ва вазифаларга жавоб берувчи бир қатор элиметнлардан иборатлигини билдиради.
Тизимнинг яхлитлиги-тизимнинг кўпгина элиметнлари фаолият юритиши ягона мақсадга йўналтирилганлигини билдиради.
Тизим элиментларининг кўп турлилиги ва улар табиатининг хилма хиллиги уларнинг вазифаий ўзига хослиги ва автономлиги билан боғлиқ.
Тизимнинг таркиблаштирилганлиги-тизим ишлаб чиқаришдаги элиметнлар ўртасида ўрганилган алоқалар ва муносабатлар мавжудлиги, тизим элиметнларининг иерархик (шажарали) поғоналари бўлган тақсимланишини белгилаб беради.
Ахборот тизими бошқарув хизматлари ходимларига ахборотли хизмат кўрсатувчи тизим сифатида ахборотларни жамлаш, сақлаш, узатиш ва ишлаб чиқиш бўйича технологик вазифани бажаради.
Жамиятни ахборотлаштиришнинг замонавий даражаси иқтисодий объектларнинг турли-туман ахборот тизимларида энг янги техник, технологик, дасутурий воситалардан фойдаланишни тақазо этади.
қўлланиш сощасига кўра ахборот тизимлари қуйидагиларга бўлинади:

  • техник ахборот тизимлари;

  • иқтисодий ахборот тизимлари;

  • ижтимоий сощалардаги ахборот тизимлари.

Ахборот тизимлари қўллаш сощасига тадбиқ қилиш натижасида қуйидаги масалаларини тез ва осон щал этишга имкон яратади:

  • математик услублар ва интеллектуал тизимларни тадбиқ этиш щисобига бошқарув топшириқларининг анча оқилона натижаларини олиш;

  • автоматлаштириш щисобига ходимларни ишини енгиллаштириш;

  • ахборотнинг ишончлилиги таъминлаш;

  • корхонада ахборот оқими тузилиши ва хужжат айланиши тизимини такомиллаштириш;

  • махсулот ва хизматлар ишлаб чиқариш харажатини камайтириш;

  • янги махсулотларни топиш ва махсулот етказиб берувчиларни корхона билан алоқасини ўрнатиш.

Замонавий МБ технологиясида МБ ни яратиш, унга хизмат кўрсатиш ва фойдланувчиларни МБ билан ишлашга имкон яратиш махсус дастурий ускуналар ёрдамида амалга оширилади. Бундай дастурий ускуналар мажмуаси маълумотлар базасини бошқариш тизимлари (МББТ) деб юритилади. Бундай дастурларда маълумотларни моделини яратиш ва қайта ишлаш мумкин.
Кўп холларда матнли файллар хар хил харфли ва сонли маълумотларни саклагич вазифасини бажаради. Аслида матнли файллар устида ишлашни ахборотлар тизимидан фойдаланиш деб караш мумкин, ва бу ерда ахборотлар тизими куйидаги кисмлардан иборат булади:
1) матнли файллар туплами кайта ишланиши лозим бўлган маълумотлар базасидир
2) матн тахрирлагичи маълумотлар базаси устида иш олиб бориш воситасидир.
Ахборотларни матнли файлларда жойлаштириш усулларидан бирини куйидаги мисолда курамиз. Масалан, математика, физика, информатика, биология ва бошқасоҳалардаги мутахассислар банки ташкил этиш керак булсин. Хар бир мутахассисга тахминан 30 та саволдан иборат бўлган анкетани тулдириб бериш таклиф этилади. Хар бир саволга иккита ракамдан иборат бўлган шартли код мос куйилади. Масалан,

Download 3,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish