Автомалаштирилган ахборот тизимининг ҳаётий цикли. Автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш, ривожлантириш моҳияти вақтга нисбатан «ҳаётий цикл» каби иқтисодий категорияни акс эттиради. Яъни, унинг яратилиши то ундан фойдаланишни тўхтатишгача бўлган оралиқдаги ҳаёт циклини англатади. ААТ нинг ҳаёт циклида қуйидаги босқичлар ажралиб туради:
1. Лойиҳа олди босқичи (режалаштириш ва талаблар таҳлилий-тизимли таҳлил). Мавжуд бошқарув тизимини, биринчи галда ахборот тизимини тадқиқ ва таҳлил этиш, яратиладиган ААТ га нисбатан қўйиладиган талабларни белгилаш, техник-иқтисодий асос (ТИА) ва техник вазифаларни ААТ ишлаб чиқишда расмийлаштириш.
2. Техник лойиҳалаштириш (мантиқий лойиҳалаштириш). Таърифланган талабларга мувофиқ автоматлаштириладиган функциялар таркибини (функционал архитектура) ва таъминловчи кенжа тизим таркибини (тизимли архитектура) ишлаб чиқиш, ААТ нинг техник лойиҳасини расмийлаштириш.
3. Қўлланма лойиҳалаштириш (жисмоний лойиҳалаштириш). Дастурларни ишлаб чиқиш ва тизим, маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнини ишлаб чиқиш, ходимлар учун қўлланма йўриқномаларни яратиш, қўлланма лойиҳани расмийлаштириш.
4. Тадбиқ этиш (тестлаш, тажриба эксплуатацияси). ААТ кенжа тизимларини комплекс тузатиш, ходимни ўқитиш, ААТ ни босқичма-босқич жорий этиш, эксплуатацияга топшириш.
5. Эксплуатация (кузатиб қўйиш, модернизациялаштириш). Кундалик эксплуатация, дастурий ва техник воситалар, шунингдек бутун лойиҳани кузатиб бориш, ААТ нинг иши тўғрисида статистик маълумотлар йиғиш, хато ва камчиликларни тўғрилаш, ААТни модернизациялашга нисбатан талабларни расмийлаштириш ва уни бажариш.
Ахборот тизимининг ҳаётий цикли интератив мазмун касб этади: ҳаётий циклнинг амалга оширилган босқичлари вақти-вақти билан янги талаблар ва ташқи муҳитгача ўзгаришларга мувофиқ қайтарилиб турилади. Ҳаёт циклининг ҳар бир босқичи ва палласида навбатдаги қарорлар учун асос саналувчи техник қарорлар ва ҳужжатлар тўплами шаклланади.
Компьютер хонасига қўйиладиган талаблар
Хонани шифти оқ кўк фон билан оқланиши ва деворлари эса яшил рангга оқланиши керак. Бу ранглар офтоб нурланишини бизга ранг иқлимини яратиб беради. Хоналарга қўйилган талаблар ишчи муҳит ишчининг (оператор) иш жойи ташқи муҳит факторлари йиғиндиси бўлиб улар қуйидаги ишлардан иборат: физик, химик, биологик, ахборот, социал – психологик ва эстетик факторлар ташқи муҳит хоссалари бўлиб операторга таъсир этади. Ишчи муҳит турлича бўлиши мумкин: иш жойида ҳаёт фаолиятини таъминловчи воситалар операторнинг талаб этилган меҳнат қобилияти шароитини ҳосил қилади ва уни нохуш факторлар таъсиридан ҳимоя қилади.
Ходимлар самарали фаолият кўрсатиш учун шароит яратиш ва техник воситаларни ишлаш учун хоналар ёруғ, тоза, товуш ва тебранишдан изоляцияланган ҳолатда лойиҳаланади. Шкаф ва деворлар товуш ютувчи плиткалар билан қопланиши мақсадга мувофиқдир.
Хона ҳарорати оптимал ҳароратда 21-23°С да оптимал намлик 40-60 %, чанг концентрацияси 0,2 Мг/м3 дан ва чанг максимал заррача ўлчаш 3 Мк дан ошмаслиги лозим. Хоналарда бундай шароитни ушлаб туриш мақсадида, хоналарни ҳаво алмаштириб туриш кўзда тутилади.
Ускунанинг ташқи ва конструктив кўринишини жиҳозлаш минимал чарчаш учун шароит яратади. Иш мебелининг конструкцияси ГОСТ 12.2.032-78(9), ГОСТ 2226976(10) талабларига мос тушувчи ишчининг бўйига қараб созланадиган ва қулай озода турадиган бўлиши керак. Операторнинг иш жойини тўғри ташкил этилганида унинг меҳнат унумдорлиги 8-20% ошади .
Комьютер ўрнатиладиган хонага комьютер сонига қараб турибқуйидаги талаблар қўйилади: ахборотлаштириш, бу тингловчиларни ёки ишловчиларнинг компьютерда назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш билан бажарилади. Шунинг учун компьютер хонасида 2 тадан 5 тагача компьютер ўрнатилиши мумкин ва шу билан бирга компьютер хонасини ўлчамлари қуйидагича бўлиши керак (3x6x2,8 м).
Do'stlaringiz bilan baham: |