Тест саволлар:
1. Биринчи CD-ROM стандарти қачон ишлаб чиқилган?
А. 1984 йил Sony ва Philipsкомпаниялари томонидан
Б. 1996 йил Миcрософт компанияси томонидан
C.1984 йил Апплe Cомпутeр фирмаси томонидан
Д.* 1996 йил Sony ва Philips компаниялари томонидан
2. DVD дисклар одатдақанча ахборот сақлай олади?
А. 700 МБ
Б. 4,7 Гб
C. 1 Гб
Д. *500 Мб
26-мавзу. PageMaker дастури ва улар билан ишлаш (2 соат лаборатория иши)
Режа
Дастурнинг асосий ойнаси ва менюси.
Ҳужжатлар ойнаси.Ҳужжатларни маштаблаш ва тасвирлаш
PageMaker инструментлари
Бошқариш палитраси
Махсуслаштирилган палитралар
Кейинги пайтларда турли корхоналарда кичик нашриётлар пайдо бўла бошлади. Кичик нашриёт деганда, шахсий компьютер базасида, турли тез чоп қилувчи ва бошқа қўшимча қурилмалар орқали босма маҳсулотлари (китоб, ойнома, журнал, брошюралар, проспектлар ва ҳоказо) чиқариш тушунилади.бунда бўлажак босма маҳсулотлари компьютерда тайёрланади, яъни компьютер варақлаш, асл макетлаш ишлари ҳам компьютерда бажарилади.
Ризограф эса асл макет шаклида компьютерда тайёрланган, чоп қилиш учун ишлатилади ва у минутига ўртача 130 саҳифани чоп қилиши мумкин. Ризографларнинг турли хиллари мавжуд. Улар рангли бўлиб, турли чоп қилиш тезлигига эга бўлади.
Нашриёт соҳасида ишлатиладиган матн муҳаррирлари шу соҳа учун яратилган махсус дастурлар бўлиб, улар кичик нашриётлар ёрдамида газета- журналлар, китоблар, турли реклама маҳсулотлари тайёрлашга мўлжалланган. Кичик нашриёт деганда, шахсий компьютер дастурий техник воситалари ҳамда турли- туман чоп қилувчи ва бошқа қўшимча қурилмалар орқали босма маҳсулотлар тайёрлаш жараёни тушунилади. Бунда бўлажак босма махсулотлар ккда тайёрланиб, бу матнни териш, текшириш ва таҳрирлашдан то макетлашгача бўлган босқичларни ўз ичига олади. Кейинчалик макет лазер принтерда битта асл нусҳада чоп этиб олинади ва ундан сўнг тайёрланган ҳужжатнинг макети ризограф деб номланувчи махсус қурилма ёрдамида кўпайтирилади. Кичик нашриёт булардан ташқари муқоваловчи, брошюраловчи ва кесувчи қурилмалар билан ҳам таъминланган.
Сифатли ва асл макетларни тайёрлаш учун бир қанча турдаги нашриёт тизимларидан фойдаланади. Уларга мисол қилиб Page Maker, Ventura Publisher, Post Script, QuarkXPress, TEX, LATEX нашриёт тизимларини келтиришимиз мумкин.
Шулардан бири ва кенг миқёсда ишлатиладигани Page Maker дастурлар пакети китоблар матнини териш, тахрирлаш, кўриб чиқиш ва чоп қилишда жуда қулай восита ҳисобланади.
Ventura Publisher эса газета- журналлар матнини териш ва чоп этишга мўлжалланган. Унинг ёрдамида матнни саҳифаларга бўлиш, матн бўлакларини зарур жойларга жойлаштириш (Компоновка) ва шунга ўхшаш ушбу соҳада кўплаб ишлатиладиган амалларни тез ва қулай амалга ошириши мумкин.
Турли формулали матнларни (масалан, математика, физика, химия фанларига оид) таёрлашда ТЕХ ва унинг кейинги версиялари бўлган LАТЕХ тахрирловчи дастурлардан кенг миқёсда фойдаланилади.
Page Maker дастури Page Maker Aldus Corporation фирмаси томонидан яратилган кенг имкониятли ва қулай дастурдир. Унинг ишлаши Microsoft Windows операцион системасининг тўлиқ версияси бўлишини талаб қилади. Page Maker дастури файл ва каталоглар билан ишлайди. Файл номи эса .pub кегайтмаси ёрдамида ёзилади. Бошқа каталогга ўтиш учун сичқонча кўрсаткичини тегишли белгига келтириб (вертикал символга) унинг чап тугмаси икки марта босилади. Шундан сўнг рўйхатдан керакли каталог номи танланиб, тугмачани икки марта босиш орқали ишга туширилади. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, нашриёт тизимларининг асосий вазифаси нашрни тайёрлашда тез такрорланувчи амалларни иложи борича кўпроқ даражада автоматлаштиришдир. Уларнинг афзаллиги эса нашр саҳифаси ва унинг умумий кўринишини тайёрлашдаги қулайлик ҳамда ўзгартиришлар киритишнинг осонлиги ва вақт тежалишидир. Нашр саҳифасининг умумий кўринишини тайёрлашда хусусий компьютердан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Асл нусха макетини босиб чиқариш учун эса лазерли ёки пост скрипт принтеридан фойдаланиш маъқулдир. Матн ва суратлар компьютер хотирасига олдиндан киритилиши лозим. Нашр асосий элементларини компьютерда сақлашнинг асосий афзаллиги шундаки, матнни тўғридан-тўғри ҳарф териш қурилмасига бериш мумкин, шунда матн билан суратларни мос жойларга қўлда жойлаштиришга эҳтиёж қолмайди.
Page Maker Aldus Corporation фирмаси томонидан яратилган кенг имкониятли, қулай нашриёт системасидир. АҚШ фирмасининг Европа бўлими 1989 йил сентябр ойида Page Maker дастурининг русча вариантини эълон қилди. Page Maker дастурининг ишлаши учун Мicrosoft Office дастурининг тўлиқ версияси бўлиши талаб қилинади. Шахсий компьютернинг операцион системаси билан таниш бўлган фойдаланувчи дискнинг форматлаш, файл нусҳасини ҳосил қилиш, файлни ўчириш, уни босиб чиқариш ёки дастурни ишга тушириш буйруқларини албатта билиши керак. Windows муҳити операцион системанинг қобиғи ҳисобланиб, фойдаланувчи учун операцион системанинг барча имкониятларини унинг буйруқларини ёддан билмасдан туриб ишга туширишга имкон беради.
Page Maker дастури ёрдамида нашр саҳифасини экранда кўриш ва унга чоп қшгангунга қадар тегишли тузатишлар киритиш мумкин, Барча керакли ўзгартиришлар киритилагндан сўнг, асл нусҳа макети ҳарф териш қурилмасига узатилади ёки лазерли принтерда босиб чиқарилади.
Ҳар қандай ҳужжатни нашрга тайёрлашда қуйидаги ишларни бажаришга тўғри келади:
•Тахрирланганқўлёзмаэлементларини охиригача тайёрлаш;
•Керакли сурат, белги ва чизмаларни яратиш ва жойлаштириш;
•Оригинал макет (асл нусҳа) ни тайёрлаш.
Кўрсатилган режани амалга оширишда ва ар бир саҳифанинг умумий кўринишини тайёрлашда Page Maker нашриёт дастури ишлатилиши мумкин. Саҳифани нашрга тайёрлаш учун қўлёзманинг матн ва суратларини қандай тартибда жойлаштириш масаласини ҳал қилиш лозим бўлади. Ана шундан сўнг, Page Maker дастури ёрдамида асл нусҳа макети тайёрланади. Агарда қўлёзма хажми маълум бўлса, саҳифанинг катта- кичиклигини, суратлар ва чизмалар эгаллайдиган жойларни, ҳар бир саҳифадаги устунлар сонини ва матнинг босиб чиқариш кўринишини аниқлашимиз ва сарлавҳаларни турли кўринишларда кўриб чиқишиимз мумкин. Дастурда 17 хил кўринишда тўғри чизиқ, айлана ва тўғри тўртбурчак белгиларини чизишимиз мумкин.
Page Maker дастури ёрдамида қўлёзмани киритиш, таҳрирлаш, қўлёзмани ўқиб чиқиш, махсус символлар билан ишлаш ва ҳар хил чизмалар чизиш каби амалларни бажариш мумкин.
Page Maker дастури матн муҳарририда юборилган саҳифа рақамлари, колонтитул ва матннинг ўнг чегараси каби форматлаш элементларини қабул қилмайди. Лекин у қуйидагиларни қабул қилади:
• Шрифтлар(гарнитура ва кегль), интерлиняш, бош ҳарф ва кичик ҳарфлар, қўштирноқ ва тире символларини автоматик равишда мослаштиради;
• Матн мухаририда ўрнатилган чар чегара ўзгаришсиз қолади. Page Maker дастури матн сатрини устун кенглигида ажратади;
• Матннинг чап ва ўнг чегаралари Page Maker дастури ўрнатган устунлар чегарасига асосан ҳисобланади. Масалан, матнлар файлида чап чегара 1 дюйм қилиб белгиланган бўлса, у ҳолда Page Maker дастури матнни жойлаштиришда устуннинг чап томониданг 1 дюйм жой қолдиради;
• Enter ва Return клавишларининг босилиши ҳолати параграфнинг охири деб қабул қилинади;
• Табуляциянинг ичкисимволлари матнни ёки жадвалустунларини текислаш учун ишлатилади. Раgе Маker дастуридаустуннинг битта сатридаги табуляция символларининг сони йигирматадан ошмаслиги керак.
Сиз ишлатган шрифт ўрнатилган принтерда бўлмаган тақдирда ҳам Page Maker дастури ўша шрифтни эслаб қолади. Матнни чоп қилишда ўша шрифтга кўриниши яқин бўлган шрифт ишлатилади. Кейинчалик эса принтерни алмаштириб, керакли шрифт билан матнни босиб чиқариш мумкин. Матнларни кўпинча Page Maker дастурининг ўзида форматлаш қулай ҳисобланади.
Баъзи махсус символлар компьютер клавиатурасида бўлмаса сиз уни Page Maker дастурида ёки Windows муҳитидаги матн муҳарририда киритишингиз мумкин. ANSI Windows символлар тўпламидаги ихтиёрий символ Alt клавишасини босиб турган ҳолда ноль рақамини ва ANSI символининг кодини киритиш орқали амалга оширилади. Махсус символларга савдо маркасининг белигси, муаллифлик хуқуқи белгиси, боблар ва параграфларни белгилаш символлари, очилган ва ёпилган қўштирноқлар, полиграфик тире ва миллий алифбонинг ўзига хос махсус белгилари киради. Агар ишлатилаётган матн мухаририда бу белгилар бўлмаса, уларга жой ташлаб кетишингиз ва оригинал макетни тайёрлаган пайтда уларни Page Maker дастурида киритишингиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |