Ахборот таъминоти — ташкилотдаги айланиб юрувчи ахборотларни синфлаш ва кодлаш, ягоналаштирилган хужжатлар тизими, ахборот оқимлари чизмаси, ҳамда ББ қуриш услубиятининг ягона мажмуасидир.
Ягоналаштирилган хужжатлар тизими (ЯХТ) давлат, вилоят/худуд ва соҳалар даражасида яратилади. ЯХТнинг асосий мақсади – жамиятдаги турли ишлаб-чиқариш соҳалари бўйича кўрсаткичларни ўзаро таққослашни таъминлашдан иборат. Бунинг учун стандартлар яратилиши ва қуйидагиларга талаблар қўйилади:
ягоналаштирилган хужжатлар тизимига;
турли даражадаги бошқарув тизимларидаги хужжатларнинг ягоналашган шаклига;
реквизитлар ҳамда кўрсаткичларнинг таркиби ва тузилишига;
ягоналаштирилган хужжатлар тизимини жорий қилиш, юритиш ва рўйҳатдан ўтказишга.
Лекин, ягоналаштирилган хужжатлар тизими мавжуд бўлгани билан, ташкилотлар тадқиқот қилинганда, доимий равишда бир қатор камчиликлар аниқланади:
қўлда ишлов бериладиган хужжатларнинг жуда катта ҳажмдалиги;
турли хужжатларда бир хил кўрсаткичларнинг такрорланиши;
катта ҳажмдаги хужжатлар билан ишлаш натижасида мутахассисларнинг бевосита бажариши керак бўлган ишлардан чалғиши;
баъзи кўрсаткичларнинг яратилиши, лекин ишлатилмаслиги ва ҳ.к.
Ана шу камчиликлардан ҳалос қилиш, ахборот таъминотини яратишдаги масалалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Ахборот оқимларининг чизмаси – ахборот йўналиши ва унинг ҳажмини, ҳамда бирламчи ахборот яратилган жойни ва натижавий ахборотдан фойдаланишни акслантиради. Ана шундай чизмаларнинг тахлили ҳисобига ҳамма бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мумкин.
Ахборот ҳажмини аниқлаш ва уни майда деталларигача таҳлил қилган ҳолда, ахборот оқимлари чизмасини қуриш, қуйидагиларни таъминлайди:
такрорланувчи ва фойдаланилмайдиган маълумотларни йўқотишни;
маълумотни синфлаш ва рационал тақдимот қилишни.
Бунинг учун батафсил ахборот оқимлари ҳаракатининг ўзаро боғланиш масалалари пухта ҳал қилиниши керак. Бошқарув қарорларини қабул қилиш учун, қайси кўрсаткичлар зурур, қайсилари зарур эмаслигини аниқлаш керак. Ҳар бир бажарувчига фақатгина фойдаланиши зарур бўлган ахборот етиб бориши керак.
Берилганлар базасини қуриш услубияти уларни лойиҳалаштиришдаги назарияга асосланиши зарур. Бу услубиятнинг концепциясини тушуниш учун амалиётда қўлланиладиган 2та асосий, кетма-кет амалга ошириладиган босқичлардаги ғояларни келтирамиз.
1- босқич:
ташкилотнинг тузилиши ва ўзига хос фаолиятини тушуниш;
ахборот оқимлари чизмасини қуриш;
хужжат айланишининг мавжуд тизимини тахлил қилиш;
ахборот объектлари ва уларга мос хоссалар ҳамда тайинланишини аниқловчи кўрсатгичларнинг таркибини (параметрлар, тавсифлар) аниқлаш.
2- босқич — фаолият соҳасининг 1- босқичида аниқланган берилганларнинг ахборот-мантиқий концептуал моделини яратиш. Бу моделда объектлар ва берилганлар орасидаги ҳамма алоқалар ўрнатилган ва улар оптималлашган бўлиши керак. Яратилган ахборот-мантиқий концептуал модел, берилганлар базасини қуришдаги фундамент бўлади.
Ахборот таъминотини яратиш учун зарур талаблар:
ташкилот бошқарув тизимидаги – мақсадлар, масалалар ва функцияларни аниқ тушуниш;
ахборот оқимларининг чизмасини тахлил қилиш учун – ахборот яратилган дақиқадан бошлаб, ундан бошқарув даражаларининг турли бўғинларида фойдалангунча кетган вақт оралиғидаги, ахборот ҳаракати аниқлаш;
хужжатлар алмашинуви тизимини такомиллаштириш;
синфлаш ва кодлаш тизимидан фойдаланиш;
ахборотлар орасидаги ўзаро боғланишни акслантирувчи концептуал ахборот-мантиқий моделини яратиш услубиятини билиш;
замонавий техник таъминот асосида, берилганлар базасини бошқариш тизимларининг компьютерлардаги фаолиятининг асосларини билиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |