Ахборот-комуникация технологияларини
жорий этиш ва ривожлантириш бўлимига
МАЪЛУМОТ
Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжихатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда “Соғлом бола йили” Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги 133-ф сон фармойиши билан юртимизда 15 март куни умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш маъқулланди.
Шу муносабат билан, Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси билан “Ўзаро ҳамкорлик ва томонларнинг мажбуриятлари тўғрисида”ги келишув-шартномага асосан иш юритадиган корхоналарга аҳоли турар жойларини ободонлаштириш, республикамизнинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида жойлардаги ҳокимликлар билан келишилган ҳолда қуйидаги тадбирларни амалга оширилди;
- базалар ҳудудлари, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, ҳиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтирилди;
- барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда 3000 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар, 20000 га яқин гул кўчатлари экилди, бўш ҳудудларда боғлар барпо этиилди, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилди;
- кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиб жами 15,6 млн.сўмлик беғараз ёрдам кўрсатилди;
- жойларда ободонлаштириш ишларининг ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди идоралар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминланди;
- Уюшма билан “Ўзаро ҳамкорлик ва томонларнинг мажбуриятлари тўғрисида”ги келишув-шартномага асосан иш юритадиган корхоналарда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи жами 13,9 млн. сўм миқдоридаги маблағлари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг республика бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлим, бўлинмалари бошқарувларининг банкдаги ҳисоб рақамларига томонидан ихтиёрий равишда ўтказилди.
Жойларда хокимликлар билан келишилган ҳолда, ҳашар қатнашчиларига етарли шароит яратиш мақсадида 200 млн.сўмдан зиёд салқин ичимликлар, қандолат маҳсулотлари, шарбатлар ва бошқа зарур озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкиллаштирилиб байрамни кўтаринки руҳда ўтказилиши таъминланди.
Уюшма тизимидаги базалар фаолиятини
ривожлантириш, ташкилий ишлар
ва умумлаштириш бўлим бошлиғи М.М.Миркамилов
Do'stlaringiz bilan baham: |