Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда таълим жараёнларини ташкил этишнинг айрим усуллари



Download 16,08 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi16,08 Kb.
#73162
  1   2
Bog'liq
Faxriddin maqola

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ТАЪЛИМ ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ АЙРИМ УСУЛЛАРИ.


Аннотация:В статье рассматрывается применение и внедрение информационно-коммуникацинных технологий при организации образовательных процессов, который считается одним из актуальных требований современной педагогики.Поэтому применение выше указанных методов поможет получить важные результаты.
Annotation:In the article it is stated that the ways ofusing informational-communication technologies is one of the essential methods.It is ease to take the way which are given above and it is important to elicit needable results.

Таълим жараёнлари амалиётида ўқитишнинг тўртта асосий методидан фойдаланилади. Булар:


- тушунтириш-иллюстрациялаш;
- репродуктив;
- муаммоли;
-тадқиқотчилик.
Биринчи метод - тушунтириш-иллюстрациялаш ўқувчи билан таълим тизими ўртасида акс алоқанинг мавжудлигини кўзда тутмагани боис уни шахсий компьютер (ахборот-коммуникация технологиялари)дан фойдаланиладиган тизимларда қўллаш бефойда.
Ўқитишнинг, ҳисоблаш техникаси воситаларидан фойдаланиладиган, репродуктив методи ўқувчига ўқитувчи ва ахборот-коммуникация технологиялари томонидан хабар қилинадиган билимларни ўзлаштиришни ҳамда таълим олувчининг ўрганилган материални қайта яратиш, уни ўхшаш (аналогик) вазиятларда қўллашга оид фаолиятини ташкил қилишни кўзда тутади. Мазкур методни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш билан қўллаш таълим жараёнини ташкил қилиш сифатини жиддий яхшилаш имконини берса-да, бироқ ўқув жараёнини анъанавий қўлланадиган схемадан (ахборот-коммуникация технологияларисиз) фойдаланилганига нисбатан тубдан ўзгартиришга имкон бермайди. Бу жиҳатдан муаммоли ҳамда тадқиқотчилик методларидан фойдаланиш кўпроқ ўзини оқлайди.
Ўқитишнинг муаммоли методи ахборот-коммуникация технологияларининг ўқув жараёнини қандайдир муаммони қўйиш ва уни ҳал қилиш ечимларини излаш сифатида ташкил қилишга оид имкониятларидан фойдаланади. Асосий мақсад таълим олувчиларнинг билиш фаоллигини оширишга максимал даражада кўмаклашишдан иборат. Таълим жараёнида олинаётган билимлар асосида турли тоифадаги масалаларнинг ечилиши, шунингдек, қўйилган муаммони ҳал қилиш учун зарур бўладиган қатор қўшимча билимларни олиш ва таҳлили кўзда тутилади. Бунда ахборотни тўплаш, тартиблаштириш, таҳлил ва узатишга оид кўникмаларни эгаллашга алоҳида эътибор қаратилади.
Ўқитишнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилган тадқиқотчилик методи таълим олувчиларнинг маълум тематика доирасида илмий-техник тадқиқот олиб бориш жараёнидаги мустақил ижодий фаолиятини кўзда тутади. Бу методдан фойдаланилганда таълим фаол тадқиқот, кашфиёт ва ўйин натижаси саналади, бунинг натижасида, одатда, юқорида санаб ўтилган методлардан фойдаланилганидан кўра ёқимлироқ ва муваффақиятлироқ бўлади. Ўқитишнинг муаммоли методи метод, объект ва вазиятларни уларга таъсир ўтказиш жараёнида ўрганишни кўзда тутади. Муваффақият қозониш учун таъсирларга реакция қиладиган муҳитнинг бўлиши зарур. Бу маънода тенгсиз восита моделлаштириш, яъни реал объект, вазият ёки муҳитнинг динамикада имитацион тасаввури саналади.
Энг сўнгги техник ютуқлар кўпинча таълим жараёнида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаган, бу маънода ахборот-коммуникация технологиялари ҳам истисно эмас.
Ахборот-коммуникация технологиялари сўз, рақам, тасвир, товуш ва бошқа кўринишларда бериладиган ахборотни қайта ишлаш учун кенг имкониятли восита саналади.
Ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш фойдаланувчиларнинг тафаккур кўникмаларини ва мураккаб вазифаларни ҳал қилиш малакаларини ривожлантиришнинг янги йўлларини очиб беради, таълимни фаоллаштириш учун принципиал янги имкониятларни тақдим қилади. Ахборот-коммуникация технологиялари аудитория ва мустақил машғулотларни янада қизиқарли, динамик ва ишончли, ўрганиладиган ахборотнинг катта оқимини осон ўзлаштириладиган қилиш имконини беради.
Дарсликлар, телевидение ва кинофильмлардан фарқли ўлароқ, ахборот-коммуникация технологиялари таълим олувчининг хатти-ҳаракатига зудлик билан жавоб бериш, турли тоифадаги таълим олувчилар учун материални такрорлаш, тушунтириш, пухтароқ тайёргарликка эга бўлган таълим олувчилар учун янада мураккаб ва ўта мураккаб материалга ўтиш имкониятини таъминлайди. Бунда индивидуал суръатларда ўқитиш осон ва табиий тарзда амалга оширилади.
Ахборот-коммуникация технологиялари воситалари ўқув жараёнида қуйидаги энг муҳим жихатлари билан алоҳида аҳамиятга эгадир:
Дифференциал ва индивидуал ўқитиш жараёнини ташкил қилиш;
Ўқиш жараёнини баҳолаш, тескари алоқа боғлаш;
ўзини-ўзи назорат қилиш ва тузатиб бориш;
ўрганилаётган фанларни намойиш этиш ва уларнинг динамик жараёнини кўрсатиш;
фан мавзуларида анимация, графика, мультипликация, овоз каби компьютер ва ахборот технологиялардан фойдаланиш;
талабаларда фанни ўзлаштириш учун стратегик кўникмалар ҳосил қилиш ва ҳоказо.
Шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари воситаларининг амалий томони улардан ўқув жараёнида фойдаланиш ва келгусида таълим тизимида ўқув жараёни учун маълумотлар базасини ва виртуал стендлар яратишдек муҳим вазифани амалга оширишга замин ҳозирлайди.



Download 16,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish