Кафедра аъзолари
«Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси педагог ходимлари ҳақида маълумот
|
Йўлдошев Шуҳрат Савриевич «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси мудири, доцент, физика-математика фанлари номзоди.
Кафедрада 1993 йилдан бошлаб ассистент, катта ўқитувчи, доцент лавозимларида фаолият юритади.
Кафедрага бириктирилган “ЭҲМ ва тизимларни ташкил этиш”, “Тизимли дастурлаш тиллари”, “Маълумотлар тузилмаси”, “Дастурий таъминотни лойиҳалаш”, “Ахборотларга ишлов бериш ва алгоритмлаш” “Алгоритмлар назарияси ва дастурлаш асослари” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.
Ш.С.Йўлдошев ҳаммуаллифлигида 3 та ўқув қўлланма, 10 дан ортиқ электрон дарслик учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 2 та халқаро грант иштирокчиси, 3 та илмий монография муаллифи, 40 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.
01.02.05-“Суюқлик ва газ механикаси” ихтисослик бўйича: “Икки фазали муҳитларда ёниш жараёнини математик моделлаштириш” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради.
|
|
Нарзиев Умиджон Зарипович «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси.
Кафедрада 2003 йилдан бошлаб ассистент, катта ўқитувчи лавозимларида фаолият юритади.
Кафедрага бириктирилган “Объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари”, “Тизимли дастурлаш тиллари”, “Мантиқий қурилмалар тизимлари ва схемаларини дастурлаш”, “Дастурий таъминотни тестлаш” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.
У.З.Нарзиев ҳаммуаллифлигида 1 та ўқув қўлланма, 10 дан ортиқ амалий дастурлар учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 2 та халқаро грант иштирокчиси, 1 та илмий монография муаллифи, 20 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган
01.02.05- “Суюқлик ва газ механикаси” ихтисослик бўйича “Параметрик таъсирларнинг мунтазам алгоритмлар филтрлари учун дастурий таъминот яратиш” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради.
|
|
Нуруллаев Мирхон Муҳаммадович «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси.
Кафедрада 2003 йилдан бошлаб ассистент, катта ўқитувчи лавозимларида фаолият юритди.
Кафедрага бириктирилган “Ахборот хавфсизлиги”, “Компьютер тизимлари ва тармоқлари”, “Ахборот технологиялари ва жараёнларни математик моделлаштириш” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.
М.М.Нуруллаев муаллифлигида 2 та ўқув қўлланма, 10 дан ортиқ дастурлар учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 2 та халқаро грант иштирокчиси, Ҳиндистон давлатда малака ошириб келган, 20 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган. Ахборот хавфсизлиги бўйича илмий иш олиб бормоқда.
05.01.05 – Ахборотни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги ихтисослиги бўйича илмий тадқиқот олиб бормоқда
|
|
Мухамадиева Кибриё Баходировна «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси.
Кафедрада 2003 йилдан бошлаб ассистент, катта ўқитувчи лавозимларида фаолият юритди.
Кафедрага бириктирилган “Ахборот технологиялари”, “Озиқ-овқат инжинирингида ахборот технологиялари”, “Техник тизимларда ахборот технологиялари”, “Хизматлар соҳасида ахборот технологиялари” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.
К.Б.Мухамадиева муаллифлигида 3 та монография, 3 та дастурлар учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 40 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.
ML (machine learning), DL (deep learning), NN (neural network), AI (artificial intelligence) бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда.
|
|
Мухамадиева Зарина Баҳодировна «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси ўқитувчиси. 2004 йилдан бошлаб ассистент лавозимида фаолият юритди. Кафедрага бириктирилган “Қурилишда ахборот технологиялари”, Кимёвий инжинирингида ахборот технологиялари” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.
З.Б.Мухамадиева муаллифлигида 2 та монография, 3 та дастурлар учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 30 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.
05.01.10. Ахборот тизимлари ва жараёнлари ихтисослик бўйича
“Инновацион ахборот технологиялари асосида озиқ– овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини ошириш” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради
|
|
Муродова Зарина Рашидовна «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси доценти.
Кафедрада 2015 йилдан бошлаб ассистент, катта ўқитувчи лавозимларида фаолият юритди.
Кафедрага бириктирилган “Техник тизимларда ахборот технологиялари”, “Чарм буюмларни ишлаб чикаришда информацион технологиялари”, сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.
Муродова Зарина Рашидовна муаллифлигида 2 та ўқув қўлланма, 5 та дастурлар учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 2 та халқаро грант иштирокчиси, 20 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.
13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) ихтисослиги бўйича “Ахборот технологиялар таълимида интеллектуал салоҳиятини шакллантириш ва аниқлаш методикаси (умумий ўрта таълим муассасалари мисолида)” мавзуда илмий тадқиқот иши олиб бормоқда.
|
|
Сариев Рустам Бобомурадович «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси.
Кафедрада 2003 йилдан бошлаб ассистент, катта ўқитувчи лавозимларида фаолият юритди.
Кафедрага бириктирилган “Компьютер графикаси”, “Web-дастурлаш”, “Электрон ресурсларни яратиш технологияси”, “Электрон ресурслардан фойдаланиш методикаси” ва “Техник тизимларда ахборот технологиялари” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.
Р.Б. Сариев ҳаммуаллифлигида 2 та ўқув қўлланма, 10 дан ортиқ электрон ўқув ресурсларлар учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 2 та халқаро грант иштирокчиси, 20 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.
13.00.06 – “Электрон таълим назарияси ва методикаси” ихтисослик бўйича “Мутахассислик фанларини ўқитишда интегратив технологиялар асосида ахборот-услубий таъминотни такомиллаштириш(“Бошқариш системаларининг элементлари ва қурилмалари” фанини сиртқи таълим шаклида ўқитиш мисолида)” мавзусида илмий тадқиқот иши олиб бормоқда
|
|
Асраев Зафар Ризакулович «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси.
Кафедрада 2003 йилдан бошлаб ассистент, катта ўқитувчи лавозимларида фаолият юритди.
Кафедрага бириктирилган “Объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари”, “Ҳисоблаш усуллари”, “Қурилишда ахборот технологиялари” ва “Техник тизимларда ахборот технологиялари” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини олиб боради.
З.Р. Асраев ҳаммуаллифлигида 2 та ўқув қўлланма, 15 дан ортиқ электрон ўқув ресурсларлар учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 1 та халқаро грант иштирокчиси, 30 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.
13.00.06 “Электрон таълим назарияси ва методикаси (таълим соҳалари ва босқичлари бўйича) ихтисослиги бўйича “Умумкасбий фанларни ўқитишда электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш методикаси (Олий таълим муассасаларида “Амалий механика” фани мисолида)” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.
|
|
Соҳибов Толиб Файзуллаевич «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси.
Кафедрада 2010 йилдан бошлаб катта ўқитувчи лавозимида фаолият юритди.
Кафедрага бириктирилган “Маълумотлар базасини бошкариш тизимлари”, “Дастурий таъминтни лойихалаш”, “Амалий математик дастурлар пакети”, “Ахборот технологиялари” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.
Т.Ф. Соҳибов ҳаммуаллифлигида 1 та ўқув қўлланма, 1 та халқаро грант иштирокчиси, 2 та илмий монография муаллифи, 30 ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.
|
|
Нафасов Мирзомурод Мухамадович «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси.
Кафедрада 2011 йилдан бошлаб ассистент, катта ўқитувчи лавозимларида фаолият юритди.
Кафедрага бириктирилган “Компьютер графикаси”, “Web дастурлаш”, “Таълимда мультимедиа иловалари” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.
У.З.Нарзиев ҳаммуаллифлигида 2 та ўқув қўлланма, 10 дан ортиқ амалий дастурлар учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 2 та халқаро грант иштирокчиси, 20 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.
13.00.06 – “Электрон таълим назарияси ва методикаси” ихтисослик бўйича “Таълимий мобил иловаларни яратиш технологияси ва улардан мутахассислик фанларини ўқитишда фойдаланиш методикаси” илмий тадқиқот олиб бормоқда.
|
|
Жўраев Олим Исмоилович «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси ўқитувчиси.
Кафедрада 2013 йилдан бошлаб ассистент, лавозимида фаолият юритди.
Кафедрага бириктирилган “Техник тизимларда ахборот технологиялар”, “Кимё инжинирингида ахборот технологиялар” сингари фанлардан амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.
О.И. Жўраев ҳаммуаллифлигида 1 та ўқув қўлланма, 8 та электрон дарслик учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 1 та ҳаммуаллифликда илмий монография, 10 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.
01.02.05-“Суюқлик ва газ механикаси” ихтисослик бўйича “Тармоқланувчи кўп фазали оқимлар ҳаракатининг назарий ва тажрибавий тадқиқоти” мавзусида илмий тадқиқот иши олиб бормоқда.
|
|
Атоев Фазлиддин Сайфиддинович «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси ўқитувчиси.
Кафедрада 2019 йилдан бошлаб ўқитувчи-стажёр, лавозимидан фаолият юритди.
Кафедрага бириктирилган “Техник тизимларда ахборот технологиялар”, “Кимё инжинирингида ахборот технологиялар” сингари фанлардан амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.
Ф.С. Атоев ҳаммуаллифлигида 1 та ўқув қўлланма, 8 та электрон дарслик учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 1 та ҳаммуаллифлигда илмий монография, 4 ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.
|
|
Ҳайитова Ирода Илҳомовна «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси
Кафедрада 2006 йилдан бошлаб ассистент лавозимида фаолият юритди.
Кафедрага бириктирилган “Ахборот технологиялари”, “Техник тизимларда ахборот технологиялари” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.
И.И.Ҳайитова ҳаммуаллифлигида 2 та ўқув қўлланма, 5 та электрон дарслик учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 2 та халқаро грант иштирокчиси, 1 та илмий монография муаллифи, 30 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.
13.00.02-Таълим тарбия назарияси ва методологияси (Информатика) ихтисослик бўйича “Ахборот таълим муҳитида масофавий таълим воситасида талабалар мустақил ишларининг ташкилий услубий таъминотини такомиллаштириш” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда.
|
|
Мурадова Фируза Рашидовна «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси докторанти, доцент, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
Кафедрада 2008 йилдан бошлаб ассистент, катта ўқитувчи, доцент лавозимларида фаолият юритди.
Кафедрага бириктирилган “Техник тизимларда ахборот технологиялари”, “Таълимда мультимедиа иловалари”, “Электрон таълим ресурслардан фойдаланиш методикаси”, “Дизайнда амалий дастурлар” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини олиб борган.
Мурадова Фируза Рашидовна муаллифлигида 3 та ўқув қўлланма, 3 та монография, 10 дан ортиқ дастурлар учун муаллифлик гувоҳномалари олинган, 2 та халқаро грант иштирокчиси, 60 дан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар нашр эттирган.
13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича “Олий таълимда ихтисослик фанларини ўқитишда виртуал лабораториядан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш” мавзусида илмий тадқиқот иши олиб бормоқда.
|
|
Саидов Жахонгир Юнусович «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси стажёр укитувчиси.
Кафедрада 2020 йилдан бошлаб стажёр укитувчи лавозимида фаолият юритди.
Кафедрага бириктирилган “Маълумотлар базасини бошқариш ва дастурлаш технологиялари” “Иқтисодиётда АКТлари ва тизимлари” “Техник тизимларда ахборот технологиялари” “Ахборот технологиялари ва жараёнларини математик моделлаштириш” сингари фанлардан амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.
Ж.Ю.Саидов ҳаммуаллифлигида 3 та илмий мақолалар нашр эттирган.
|
|
Саидов Усмон Баҳрон ўғли «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси ўқитувчиси.
Кафедрада 2020 йилдан бошлаб ўқитувчи-стажёр, лавозимидан фаолият юритди.
Кафедрага бириктирилган “Техник тизимларда ахборот технологиялар”, “Маълумотлар базасини бошқариш ва дастурлаш технологияси” сингари фанлардан амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.
У.Б.Саидов ҳаммуаллифлигида 1 та ўқув қўлланма, 4 та электрон дарслик учун муаллифлик гувоҳномалари олинган.
|
|
Аслонов Қодир Зиёдуллоевич«Axборот коммуникация технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси.
Кафедрада 2009 йилдан бошлаб ассистент, катта ўқитувчи лавозимларида ишлаб келмоқда.
Кафедрага бириктирилган “Texник тизимларда ахборот технологиялари”, “Тизимли дастурлаш тиллари”, “Maълумотлар тузилмаси”, “Mобил алоқа қурилмалари учун дастурий воситалар” сингари фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.
Қ.З.Аслонов томонидан Республикак миқёсида танловларда ўз шогирдлари иштирок этиб 2 марта ғолибни қўлга киритган , ҳаммуаллифликда 15 тадан ортиқ дастурий воситалар учувн муаллифлик гувоҳномалари олган, республика ва хорижий илмий журналларда 25 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп эттирган.
05.04.02 -Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва курилмалари. Мобиль, толаоптик алока тизимлари” ихтисослигида энерготежамкор тизимлар бўйича илмий тадқиқот иши олиб бормоқда.
|
|
Кадирова Шохибону Мухаммадовна «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси ўқитувчиси.
Кафедрада 2021 йилдан бошлаб ўқитувчи-стажёр, лавозимидан фаолият юритади.
Кафедрага бириктирилган “ Ахборот технологиялари”, ”Курилишда ахборот технологиялари” сингари фанлардан амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.
Ш.М. Кадирова ҳаммуаллифлигида 3 та электрон дарслик учун муаллифлик гувоҳномалари олинган. 1 та халқаро грант иштирокчиси, 10 дан ортиқ илмий маколалар нашр эттирган.
|
|
Муртазоев Азамат Сунатилло ўғли «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси ўқитувчиси.
Кафедрада 2021 йилдан бошлаб ўқитувчи-стажёр, лавозимидан фаолият юритади.
Кафедрага бириктирилган “Техник тизимларда ахборот технологиялар”, “Маълумотлар базасини бошқариш ва дастурлаш технологияси” сингари фанлардан амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.
А.С. Муртазоев ҳаммуаллифлигида 3 та электрон дарслик учун муаллифлик гувоҳномалари олинган.
|
|
Шарапова Нигора Амоновна «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси ассистенти.
Кафедрада 2016 йилдан бошлаб ассистент лавозимида фаолият юритади.
Кафедрага бириктирилган “Техник тизимларда ахборот технологиялари”, “Ахборот технологиялари” сингари фанлардан амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.
Шарапова Нигора Амоновна муаллифлигида 1 та муаллифлик гувоҳномаси олинган, 10 дан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар нашр эттирган.
13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) ихтисослиги бўйича “Замонавий таълим муҳитида талабаларни масофавий ўқитиш жараёнида ахборот-коммуникацион компетентлигини ривожлантириш методикаси” мавзуда илмий тадқиқот иши олиб бормоқда.
|
|
Ахтамова Лазиза Азам қизи «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси ўқитувчи-стажёри.
Кафедрада 2021 йилдан бошлаб ўқитувчи-стажёр, лавозимида фаолият юритмоқда.
Кафедрага бириктирилган “Ахборот технологиялари”, “Веб дастурлаш асослари” сингари фанлардан амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.
Л.А. Ахтамова муаллифлигида 1та илмий мақола, ҳаммуаллифликда 3 тезис ва 1 та электрон дарслик учун муаллифлик гувоҳномалари олинган.
|
|
Тураева Гулчирой Шералиевна «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси ўқитувчиси.
Кафедрада 2021 йилдан бошлаб ассисцент лавозимидан фаолият юритади.
Кафедрага бириктирилган “Техник тизимларда ахборот технологиялар”, “Ахборот технологиялари” сингари фанлардан амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боради.
Г.Ш. Тураева ҳаммуаллифлигида 1 та электрон дарслик учун муаллифлик гувоҳномалари олинган. 2 та халкаларо маколалар нашр эттирган.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |