асрнинг иккинчи ярми. Ватиканда ишлаган, архитектор ва математик, шифрлар тўғрисидаги китоб муаллифи Леон Батиста Альберта иккита концентрик айлана асосида алмаштириш шифрини баён қилган. Биринчи айланага очиқ матннинг алфавити жойлаштирган бўлса, иккинчисига шифрловчи алфавит ёзилган. Бу шифрловчи алфавитдаги ҳарфлар кетма-кет жойлаштирилмаган. Матнда ҳарфларнинг турли даражада қайтарилиш хусусиятини Альберта биринчи бўлиб шифрни ечиш учун қўллаган. Шунингдек, шифрлашнинг мустаҳкамлигини ошириш учун бошқа шифрлаш тизимлари ёрдамида қайта шифрлашни таклифэтган.
Тарихдан маълумки, 1546 йилда Франция қироли Франциск I фуқароларига шифрлашни тақиқловчи фармон эълон қилган. Ваҳоланки, у даврдаги шифрлар оддий бўлишига қарамай, уларни очиб бўлмас эди.
Германиялик Иоганн Тритемий (1462–1516) криптография бўйича биринчи дарсликлардан бирини ёзган. «Ave Maria» деб номланган
кўп қийматли алмаштиришли оригинал шифрлашни таклиф этган. Очиқ матннинг ҳар бир ҳарфи шифрловчининг танлови бўйича бир эмас, бир нечта ҳарфларга алмаштирилиши мумкин бўлган. Бунда ҳарфлар ҳарф ёки сўзлар билан шундай алмаштирилганки, натижада псевдоматн ҳосил бўлган. Кўп қийматли алмаштириш усулидан ҳозирги кунда ҳам фойдаланилади (масалан, ARJ архиваторида).
Италиялик математик, механик, врач Джироламо Кардано (1506– 1576) Кардано панжараси деб номланган шифрлаш тизимини ихтиро қилган. Иккинчи жаҳон уруши вақтида Буюк Британия ҳарбий-денгиз қўшинларининг мустаҳкам шифрларидан бири шу тизим асосида яратилган. Панжаралар чизилган картон бўлагида ихтиёрий тартибда номерланган тешикчалар қилинган. Шифрланган матнни ҳосил қилиш учун, картон бўлагини қоғозни устига қўйиб, картоннинг тешиклари бўлган жойларига танланган тартибда ҳарфлар ёзиб чиқилган. Картон олиб ташлангандан сўнг, ёзилган ҳарфларнинг оралари псевдомазмунли жумлалар билан тўлдирилган, шу орқали шифрланган хабар яратилган. Агар ҳарфлар орасидаги масофалар катта бўлиб, сўзлар узунлиги кичик бўлса (масалан инглиз тилидаги сўзлар), яшириш осон амалгаоширилган.
аср. Алмаштириш шифрлари математик Джованни Батиста Порт ва дипломат Блеза де Вижинер ишларида ўз ривожини топди. Вижинер тизими у ёки бу кўринишда ҳозирги пайтда ҳам қўлланилмоқда.
аср. Франция қироли Людовик XIII ҳузуридаги вазир кардинал Ришелье дунёда биринчи бўлиб шифрлаш хизматини ташкилэтган.
Лорд Френсис Бэкон (1562–1626) биринчи бўлиб ҳарфларни 5 қийматли иккилик код билан белгилаган: А= 00001, В =00010, ... ва ҳоказо. Бэкон бу кодларга қайта ишлов бермаган, шунинг учун бундай яшириш усули мустаҳкам бўлмаган. Уч асрдан сўнг, бу кодлаш тамойили электр ва электрон алоқада асос қилиб олинди. Бунда Морзе ва Бодо кодларини, 2-сонли халқаро телеграф кодини, ASCII кодини, эслаш ҳам ўринли, чунки улар ҳам оддий алмаштириш асосидаяратилган.
XVII асрда луғатли шифрлар ихтиро этилган. Шифрлашда очиқ матн ҳарфлари иккита сон билан белгиланган. Бунда кенг тарқалган китоблардан бири олиниб, шифрланувчи ҳарф китобнинг маълум бетидаги қатор номери ва ҳарф номерига алмаштирилган. Бу тизим мустаҳкам шифрлаш усули ҳисобланади, лекин ундан фойдаланиш
қулай эмас. Шу билан бирга, китоб рақиб қўлига тушиб қолиши эҳтимолидан ҳоли эмас.
Маълумки, криптографик воситалар ҳозирги вақтгача асосан давлат сирларини ҳимоя қилишга қаратилган эди, шунинг учун бу воситалар махсус органлар томонидан яратилган. Бунда юқори криптомустаҳкамликка эга бўлган криптотизимлар қўлланилган, бу эса катта харажатларни талаб қилган. Охирги йилларда маълумотларни криптографик ўзгартиришнинг янги усуллари интенсив ишлаб чиқилмоқда, улар анъанавий қўлланишига қараганда кенгроқ соҳаларга татбиқ этилмоқда.
Автоматлаштирилган тизимларда маълумотлар ҳимоясининг криптографик усуллари ҳисоблаш техникаси воситаларида қайта ишланаётган ёки ҳар хил турдаги сақлаш қурилмаларида сақланаётган маълумотларни ҳимоялашда, шунингдек алоқа линиялари орқали тизим элементларига узатилаётган маълумотларни ҳимоялашда қўлланилади. Ҳозирги вақтда кўплаб ҳар хил шифрлаш усуллари ишлаб чиқилган ва уларни қўллашнинг назарий ва амалий асослари яратилган.
Ахборот тизимларида криптографик усуллар кенг қўлланилмоқда. Чунки компьютер тармоқлари, жумладан Интернет жадал ривожланмоқда. Тармоқ орқали давлат, ҳарбий, тижорат ва хусусий таснифга эга катта ҳажмдаги маълумотлар узатилмоқда. Бу маълумотларга бегона шахсларнинг кириши мумкин эмас. Шу билан бирга, юқори қувватли компьютерларнинг, тармоқ ва нейрон ҳисоблаш технологияларининг пайдо бўлиши аввал ўта мустаҳкам, амалда ечими йўқ деб ҳисобланган криптографик тизимларни обрўсизлантирди. Бу эса замонавий криптографик усуллардан фойдаланиш ўта долзарб эканлигини англатади.
Замонавий криптография ахборот хавфсизлигининг конфеден- циаллик, бутунлик, аутентификация ва томонларнинг муаллифликни инкор этолмасликлари муаммоларини ҳал этувчи билим соҳаси ҳисобланади.
Конфеденциалликни таъминлаш деганда ахборот билан танишиш ҳуқуқи бўлмаган шахслардан бу ахборотни ҳимоялаш тушунилади.
Рақиб томонидан назоратда бўлган алоқа канали орқали узатиладиган хабарнинг конфеденциаллигини таъминлаш муаммоси криптографиянинг анъанавий масалаларидан ҳисобланади. Оддий ҳолда бу муаммо учта субъект (томонлар)нинг ўзаро муносабати сифатида баён этилади. Ахборот эгаси (жўнатувчи), рақибдан ҳимоя
қилиш мақсадида, очиқ канал орқали қабул қилувчига юборилаётган очиқ маълумотни ўзгартиради, яъни шифрлайди.
Узатилаётган хабар маъноси билан танишиш ҳуқуқи йўқ субъект рақибни англатади. Дешифрлаш билан шуғулланувчи крипто- таҳлилчи ҳам рақиб сифатида қаралиши мумкин. Олинган хабарни ҳақиқий қабул қилувчи дешифрлайди. Рақиб эса ҳимояланган хабарга эгалик қилмоқчи бўлади, унинг ҳаракати ҳужум ҳисобланади. Ҳужум фаол ёки суст бўлиши мумкин. Суст ҳужум яширин эшитиш, трафикни таҳлил қилиш, шифрланган хабарни қўлга киритиш, дешифровка қилиш, яъни ҳимояни «синдириш»га қаратилган ҳаракатлар ҳисобланади. Фаол ҳужумда рақиб хабарни узатиш жараёнини тўхтатиб қўйиши, қалбаки хабарлар юбориши ёки шифрлаб узатилаётган хабарни модификация қилиши мумкин. Бу фаол ҳаракатлар мос равишда имитация қилишга ва алмаштириб қўйишга уриниш ҳисобланади.
Калит шифрлашнинг асосий элементи бўлиб, берилган хабарни шифрлашдаги алмаштиришлар у орқали амалга оширилади. Одатда, калит ҳарф ва сонларнинг бирор-бир кетма-кетлигидан иборат бўлади.
Ҳар бир алмаштириш калит билан бир қийматли аниқланади ва бирор криптографик алгоритм орқали амалга оширилади. Шифрлашда бир криптографик алгоритм ҳар хил режимларда қўлланиши мумкин. Шу тарзда ҳар хил шифрлаш усуллари (оддий алмаштириш, гаммалаш ва бошқалар) амалга оширилади. Ҳар бир режимнинг афзаллик ва камчилик томонлари мавжуд. Шунинг учун режимни танлаш конкрет ҳолатга боғлиқ. Дешифрлашдаги криптографик алгоритм, умумий ҳолда, шифрлашдаги алгоритмдан фарқ қилиши мумкин. Бу ҳолатда шифрлашдаги вадешифровка
қилишдаги калитлар ҳам мос тушмаслиги мумкин. Шифрловчи ва дешифровка қилувчи алгоритмлар жуфтлигини криптотизим, бу алгоритмларни амалга оширувчи қурилмани шифровчи техника дейилади.
Барча ҳолатларга мос ягона шифр йўқ. Шифрлаш усулини, яъни криптографик алгоритм ва ундан фойдаланиш режимини танлаш узатилаётган ахборотнинг хусусиятига (қийматига, ҳажмига, тасвирлаш усулига, зарурий узатиш тезлигига ва бошқалар) ҳамда ахборот эгасининг ахборотни ҳимоя қилиш имкониятига (қўлланилаётган техник воситаларининг нархига, қўллашининг қулайлигига, ишлашининг ишончлигига ва бошқалар) боғлиқ. Ҳимояланадиган ахборот турли-туман шаклларга (матнли, товушли, расмли ва бошқалар) эга бўлиши мумкин. Ҳар бир шаклнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, шифрлаш усулини танлашда уни инобатга олиш керак. Шифрланган ахборотнинг ҳажми, уни талаб этилган тезликда узатиш ҳамда алоқа каналининг ҳар хил халақит берувчи шовқинлардан ҳимояланганлиги катта аҳамиятга эга. Буларнинг барчаси криптографик алгоритмни танлашда ва ҳимояланган алоқани ташкил этишда муҳим рольўйнайди.
Бутунликни таъминлаш деганда ахборотни рухсатсиз ўзгартириб бўлмаслигининг кафолати тушунилади. Бутунликни кафолатлаш учун маълумотлар бўйича бирон-бир ўзгартиришларни амалга оширишни аниқлайдиган содда ва ишончли мезон бўлиши керак. Бу ўзгартиришлар матнни ўчириш, алмаштириш, янгисини қўйиш орқали амалга оширилишимумкин.
Аутентификациялашни таъминлаш ахборотли ўзаро муносабат жараёнида ахборотнинг ўзини ва томонларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш усулларини ишлаб чиқишни англатади. Алоқа канали орқали узатилаётган ахборот манбаси, яратилган санаси, ташкил этувчи маълумотлари, узатиш санаси ва шу кабилар билан аудитенфикация қилиниши керак.
Муаллифликни инкор этолмасликни таъминлаш бу субъектлар томонидан амалга оширилган ҳаракатларни тан олмаслик ҳолати мумкинлигини олдини олади.
Криптографик фаолиятнинг таснифи. Кўпгина криптографик ҳимоя усулларини қўллашда бирор-бир ахборот алмашиш зарурияти вужудга келади. Масалан, ахборот-телекоммуникация тизими объектларини аудитентификация қилиш идентификацияловчи ва аутентификацияловчи ахборотлар алмашинуви орқали амалга ошади.
Умумий ҳолда, бундай тизимлар объектлари (субъектлари)нинг ўзаро муносабати маълум бир келишувлар (протоколлар)га риоя этилган ҳолда бўлади. Объект (субъект)ларнинг маълум бир мақсадга эришиш учун кетма-кет бажарадиган амалини формал жиҳатдан протокол дейиш мумкин. Қўйилган мақсад протоколнинг тузилишини ва қўллаш хусусиятинибелгилайди.
Криптология икки йўналишдан: криптография ва крипто- таҳлилдан иборат. Криптотаҳлил криптографияга тескари бўлиб, унда калитни билмасдан туриб ахборотни дешифрлаш амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |