Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма



Download 3,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/98
Sana25.02.2022
Hajmi3,33 Mb.
#255624
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   98
Bog'liq
zhamoatchilik bilan samarali muloqot

Ўз сўзидан қайтиш
Агар журналистлар билан интервьюдан кейин бирор-
бир сабаларга кўра ўз сўзингиздан қайтсангиз, шу ёдингизда 
бўлсинки, биринчидан, журналист интервьюни ёзиб олган 
бўлиши мумкин, иккинчидан, ўз сўзингиздан қайтиш сизга 
профессионал бўлмаган ёки ваколати йўқ шахс сифатида маъ-
лум бир тамғани қўяди. Бундан ташқари, ўз сўзингиздан 
қайтишингиз сизнинг журналист ва у тақдим этган таҳририят билан муносабат-
ларингизга путур етказади ҳамда сизга “паст инсон” мақомини беради. Ахборот 
хизматининг ходими бундай характер билан журналистни профессионал эмас-
ликда айблаётгани ва келажакда бу журналистлар билан ўзаро муносабатларда 
салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини тушуниб олиши керак.
бир хилдаги шарҳларни тарқатиш
Кўпинча таҳририятлар ахборот хизматларидан бир хил 
шарҳларни олади. Улар қолип бўйича тайёрланади, келишилади 
ҳамда ОАВга тарқатилади ёки саволларга бир хилдаги жавоблар 
сифатида тақдим қилинади. Шуни ёдда тутиш лозимки, ҳар бир 
нашрнинг ўз йўналиши, ёритиладиган мавзуси бор. Булардан 
келиб чиққан ҳолда, уларни нашр йўналишига мос келадиган 
шарҳлар қизиқтиради. Шу сабабли, ахборот хизматлари ҳар бир 
ОАВнинг сўровларига индивидуал, манзилли ёндашиш ва шун-
га мос жавобларни тайёрлаши керак.
8
Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги 541-I-сонли Қонуни 
(1997 йил 26 декабрь) www.lex.uz
3- 
хато
4- 
хато


51
3.5.1. Давлат хизматчилари
Аҳоли, бизнес, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларини 
қизиқтирадиган долзарб муаммоларни жойлардаги давлат ижроия ҳокимияти 
органлари билан муҳокама қилиш механизмларини такомиллаштириш ахборот 
хизматининг муҳим фаолиятига киради.
бу ишни қандай бажариш керак?
биринчидан,
ҳокимлик (тегишли бўлим) ходимларини ахборот хизма-
тига мазкур бўлим ваколати доирасига кирадиган савол билан мурожаат эти-
ши тўғрисида хабардор қилиш. Ахборот хизмати ходими ёзма билдириш би-
лан бирга, ёзма тарздаги мурожаатни мазкур бўлим кўриб чиқиши учун қайта 
юбориши зарур. “E-Hujjat” электрон ҳужжатлар айланиш тизими ўрнатилган 
ҳокимликларга мурожаатни электрон кўринишда жўнатиш лозим. Ахборот хиз-
мати ходими мурожаатни юборган пайтда ўзининг шахсий электрон-рақамли 
имзосини қўллагани боис, жўнатувчи шахсининг ҳақиқийлиги масаласи 
шубҳа туғдирмайди. Бундай тизим мазкур мурожаат бўйича ҳоким ёки унинг 
ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши мониторингини олиб бориш учун 
ҳам имкон яратади;
иккинчидан,
ҳокимлик ходимларини ўтказилаётган тадбирлар 
тўғрисида шахсан оғзаки ёки ёзма равишда хабардор қилиш. ОАВда ҳокимлик 
раҳбарияти, бўлим бошлиқлари учун ҳокимлик фаолияти тўғрисида мақола ва 
хабарларнинг шарҳларини тайёрлаш;
учинчидан,
даврий нашрларнинг ривожланишига кўмаклашиш, ўз 
ваколатлари доирасида ОАВ, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги 
ҳаракатларини йўлга қўйиш;
тЎртинчидан,
ҳокимлик ишининг мавжуд ижобий тажрибасини умум-
лаштириш ва таҳлил қилиш.
Ахборот хизмати ишининг бош йўналишларидан бири - ҳокимлик ходимла-
ри ўртасида ҳам вертикал, ҳам горизонтал ахборот алмашинувини йўлга қўйиш 
ҳисобланади.



Download 3,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish