АХБОРОТ ХАТИ
Талабаларнинг Узбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишда иштирокини кучайтириш, халқаро ҳамкорлик, лидерлик ва интеллектуал қобилиятга эга бўлган ёшларни бирлаштириш, Европа тажрибасидан фойдаланган ҳолда халқаро даражадаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда Европа иттифоқи давлатлари ҳақида билимларини кенгайтириш муносабати билан 2020 йил 15-16 феврал кунлари Тошкент шаҳрида “Project Planning for European Union Модел-2020" халқаро ёшлар анжумани ўтказилади. Анжуманда қуйидаги шўъбалар бўйича мақола юбориш режалаштирилган:
1-шўъба: Инновацион ва стартап лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва унинг халқаро интегратсиясида ёшларнинг ўрни.
2-шўъба: Жаҳон молиявий инқирози даврида ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш.
Анжуманда иштирок этиш учун мақолалар топшириш тартиб қоидалари: Мақола матнлари ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин. Анжуман мақолаларини тўплам ҳолида чоп этиш режалаштирилган. Анжуман ташкилий қўмитаси мақолаларни саралашни ўз зиммасига олади. Кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим этилган ва белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган мақолалар чоп қилинмайди ҳамда муаллифларга қайтарилмайди. Анжуманда мақола матнини юбориш муддати 2020 йил 7-феврал куни этиб белгиланган. Расмий иштирокчилардан хеч кандай бадал талаб килинмайди. Тўплам нашр этилиши режалаштирилган ҳамда 3 нафар "Энг яхши мақола" эгаларига тақдим этилади . Тўпламда норасмий иштирокчилар хам макола юборишлари мумкин (Бунда хар бир бет учун 25.000 сўм тўланади) Тўловларни 8600 3104 9267 1763 (Исроилов Диер) рақамли пластик картага ўтказиш мумкин. Тўлов ўтгандан кейин +99894 923 11 40 рақамига тўлов скриншотини юбориш тавсия этилади.
Анжуман материалларини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар: мақола матнлари электрон нусхада тақдим этилиши ва zuxra5385@gmail.com почта манзилларига жўнатилиши сўралади; - мақола матнлари 4-5 бетдан ошмаслиги, А-4 форматда, 1,5 интервалда, юқоридан, пастдан ва ўнгдан 2 см, чапдан 3 см жой қолдириб, Times New Roman 12 рт шрифтида расмийлаштирилиши лозим; Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилиши керак. Икки бўш қатор қолдирилиб, навбатдаги бир қатордан муаллифнинг исми, фамилияси ва бир қатордан кейин доимий иш жойи ҳамда шаҳри ёзилади. Матн охирида бир қатор бўш жой қолдирилиб, фойдаланилган адабиётлар рўйхати киритилади. Библиография тўлиқ ҳолда келтирилиши лозим (Ф.И.Ш., нашр жойи, йили, нашриёт, том, номери ва бетлари). Мақола муаллифлари 1 ҳамда бир нечта бўлиши мумкин. Ташкилий қўмита мақолаларни танлаб олиш хуқуқига эга. Талабларга жавоб бермайдиган мақола ва тезислар қабул қилинмайди ва муаллифларга қайтарилмайди. Файл номи муаллиф фамилияси ва шўъба номи билан номланиши лозим. Матн тагига чизиш, бош ҳарфлар билан ёзиш ва бўш жойлар қолдирилиши тақиқланади. Расм ва графикларни расмийлаштиришда Microsoft Office стандарт программаларини қўллаш тавсия этилади; Муаллиф ҳақида маълумотнома (Ф.И.Ш., мақола номи, илмий даражаси, илмий унвони, иш жойи ва лавозими, телефони, электрон манзили) вам мақолалар (+99894) 449-61-25 ( Набижонова Зухра) телефон рақамларига телеграм орқали ҳамда zuxra5385@gmail.com га жўнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |