«Ахборот 24» дастури учун Бошловчи: Россияда Ўзбекистон Маданият кунлари бўлиб ўтмокда. Унинг доирасидан ўрин олган тадбирлар ҳакида Москва шаҳрида бўлиб турган ҳамкасбимиз Зебо Тўхтаева хабар қилади.
Мухбир: Ўзбек маданияти ва санъати билан яқиндан танишиш имкони. Россиялик томошабинлар 4 кун давомда бизнинг миллий куй , қўшиқларимиз рақсларимиздан баҳраманд бўлишади. Дастлабки манзил Москва шаҳри бўлди. Даставвал Ўзбекистон делегацияси вакиллари ва Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги Давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармаси ходимлари ўртасида учрашув ўтказилди. Музокаралар давомида Жамғарма билан ҳамкорликда бу йил Тошкент шаҳрида МДХ илмий ва ижодий зиёлилари учрашувини хамда Бухоро шаҳрида Халқаро мақом анжуманини ўтказиш, шунингдек 2023 йилда Ўзбекистонда жамғарма маблағлари иштирокида ўтказиладиган лойиҳалар муҳокама этилди.
СНХ: Баҳодир Аҳмедов Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Мухбир: Ўзбекистон маданият кунларининг очилиш маросими Москва давлат «Рус кўшиғи» театрида бўлди. Дўстлик ва тинчлик тараннуми акс этган тантанали концерт дастури бошланишига саноқли соатлар бор. Бирок санъатсевар рус халқи ва у ерда тахсил олаётган, фаолият юритаётган ватандошларимиз қулларида гуллар билан тантанали саройда тўпланишган. Узбекистон Маданият кунларининг энг гўзал кульминацияси-санъаткорларимиз иштрокидаги бадиий дастур
СНХ Феруза Абдураҳимова Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Мухбир: Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлди . Сўнги йилларда икки давлат ўртасида барча соҳалардаги ҳамкорлик янги боскичга кўтарилмокда. Шу жумладан Маданият ва санъат соҳасида ҳам. Буни Ўзбекистон ва Россия Маданият вазирликлари томонидан амалга оширилаётган ҳамкорлик лойихаларида хам кўриш мумкин. Тадбирнинг очилиш маросимида суз олганлар бу жихатларни алоҳида таъкидлашди.
СНХ: Ольга Ярилова Россия Федерацияси маданият вазири ўринбосари
Мухбир: Концерт карнай сурнай ва доира садолари билан бошланди.Маданият бирлаштириш қудратига эга! Томоша залидаги Ўзбекистон делегацияси ва санъатсеварлар бир бўлдилар! Россия ўлкасида мехҳонда бўлиб турган Ўзбек санъати усталари бу ерилкларни ғойибона меҳмондўст ва серқуёш Ўзбекистонга сайрга олиб борди. Қушиқлар мавзуси, рангин бадиий композициялар, нафосатли рақслар гулдастаси. Мана томошабинларни нима ўзига ром этди.
СНХ: Ирина Хромова томошабин
СНХ: Муроджон Зарипов томошабин
Мухбир: Муножот. Насри сегох каби мумтоз наволаримиз, янгради. Тановар, Ёр истаб ва Мустахзод куйланди. Сугдиёна халқ чолғулари камер оркестри ижросидаги куйлар эса барчага кутаринки кайфият улашди . Айникса Лазги барчани рақсга чорлади.
Мухбир Стендап
Муаллиф: З.Тўхтаева
Тасвирчи: Б. Тоиров