Агросаноат мажмуаси



Download 83,5 Kb.
bet1/5
Sana22.02.2022
Hajmi83,5 Kb.
#113950
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Агросаноат мажмуаси потенциали


Агросаноат мажмуаси потенциали
Режа:

  1. Агросаноат интеграцияси. “Агросаноат мажмуаси” тушунчаси, унинг моҳияти.

  2. Агросаноат мажмуасининг таркиби (тузилмаси).

  3. Агросаноат мажмуасининг мамлакат қтисодиётидаги ўрни.

  4. Агросаноат мажмуасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари.


1. Агросаноат интеграцияси. “Агросаноат мажмуаси”
тушунчаси, унинг моҳияти.
Агросаноат интеграцияси – саноат ва қишлоқ хўжалигининг бир-бирига сингиб кетиши, бир бугун тизимга айналишидир.
Кейинги йилларда ишлаб чиқариш шу даражада юксалиб бормоқдаки, иқтисодиётнинг турли тармоқлари бир-бири билан жуда чамбарчас боғланиб қолмоқда. Уларнинг боғланиши, айниқса, технологик жиҳатидан бир – бирини тўлдирувчи тармоқларда кучли. Агросаноат мажмуасида кирувчи тармоқларда бу жараён жуда ёрқин намоён бўлмоқда.
Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, уни тайёрловчи, қайта ишловчи, сақловчи, қайта ишланган тайёр маҳсулотни истеъмолчиларга етказиб берувчи соҳалар иқтисодиётини бир – биридан ажри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Бу тармоқлар ягона бир тизимни ташкиил этади ва уларнинг мутоносиб ишлаши пировард натижанинг яхши бўлишини таъминлайди. Ҳозирда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан саноатнинг бир бутун кўриниш олаётгани тўғрисида кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Жумладан, “Ўзмевасавзавотузумсаноатхолдинг” компаниясига қарашли ширкат-заводлар, сутни қайта ишловчи айрим корхоналар, шунгдек , иссиқхоналар, парандачилик фабрикалар бунга мисол бўла олади. Бу соҳаларда бир юридик мақомга эга корхонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва шу корхонанинг ўзида у даслабки қайта ишлаш жараёнидан ўтади, баъзан, тўла қайта ишланади. Бу корхоналарда ишлаб чиқариш қишлоқ хўжалиги даражасидан юқорилашиб, маълум маънода саноатлашиб кетган. Агросаноат интегарациясининг янада чуқурлашиб бориши объектив жараёндир. Бу, албатта, қишлоқ хўжалигининг ва умуман, агросаноат мажмуасининг ривожланишига олиб келувчи жараёндир.
Агросаноат интеграциясининг ва кооперациясининг маҳсули сифатида ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб мамлакатиизда агросаноат мажмуаси ягона тизим сифатида шаклана бошлади.
Агросаноат мажмуаси – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларни тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва тайёр маҳсулотни истеъмолчиларга етказиб берувчи, ягона мақсадларга бўйсундирилган тармоқ ва хизматлар йиғиндисидир. Иқтисодий фан мамлакат, ҳудуд ва маҳсулот турлари бўйича “агросаноат мажмуаси” тушунчаларини фарқлайди. Шунга кўра агросаноат мажмуаси:

  • Мамлакат агросаноат мажмуаси;

  • Ҳудуд агросаноат мажмуаси;

  • Ихтисослашган (гўшт, сут, дон, сабзавот ва полиз каби маҳсулот турларини етиштириш билан шуғилланувчи) аграсаноат мажмуаларидан иборат.

Мамлакат агросаноат мажмуасига қишлоқ хўжалиги, агросаноат мажмуаси тармоқлари учун ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқарувчи тармоқлар (қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаувчи заводлар, омуҳта ем заводлари, минерал ўғитлар тайёрловчи заводлар ва х.з.), қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрловчи (пахта заводлари, донни қайта ишловчи элеваторлар, гўшт, сут комбинатлари, жун заводлари, пиллани қайта ишловчи заводлар ва бошқалар), қайта ишловчи, ва тайёр, охирги маҳсулотларини истеъмолчиларга етказиб берувчи тармоқлар ва хизматлар киради. Бундан ташқари ушбу жараёнларга хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш ва ижтимоий тузилма ҳам унинг такибига киради.
Ҳудуд агросаноат мажмуаси эса маълум, бир ҳудуд (иқтисодий ҳудудлар, вилоятлар, воҳалар, базан туманлар) доирасида амал қилади. Уларнинг таркибига айрим корхона ва тармоқлар (республика мақомига эга бшлган, мамлакатнинг барча ҳудудлари учун хизмат кўрсатадиган) кирмаслиги мумкин. Масалан, агарда трактор ёки комбайн ишлаб чиқарувчи завод ўша ҳудудда жойлашмаган бўлса, регион агросаноат мажмуаси таркибга кирмайди.
Махсулотлар ишлаб чиқаришга қараб агросаноат мажмуаси икки катта бўлинмага эга бўлади. Булар: озиқ-овқат ва ноозиқ – овқат маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи агросаноат мажмуасидир. Ўз навбатида, ҳар икки агросаноат мажмуаси бирор маҳсулот тури билан боғлиқ мажмуаларга бўлинади. Масалан: сут, гўшт, дон, пахтачилик агросаноат мажмуалари бунга мисол бўлади.

Download 83,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish