58
3. Ер асосий ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланиб, ундан
фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Уларни инкор этиш ёки
етарлича ҳисобга олмаслик катта салбий оқибатларга олиб келади.
4. Қишлоқ хўжалигида сарфланаётган моддий харажатлар даври билан
фаолият натжасида олинаётган даромадларнинг олиниш даври ўртасида
фарқ катта. Бошқача қилиб айтганда, йил давомида фақат харажатлар
қилинади. Чунки ерни экишга тайёрлаш, уруғлик, ўғитлар, ёқилғи-мойлаш
материаллари харид қилиш ва сарфлаш, меҳнатга ҳақ тўлаб бориш каби
харажатлар ҳар ойда қилинади. Экин турлари ҳосили эса маълум даврлада
пишади. Етиштирилган ҳосил сотилади ва ундан кейин пул дармодлари
келиб тушади. Албатта, амалиятда шартномалар асосида қишлоқ хўжалик
корхоналарига аванслар бериш, кредитлардан фойдаланиш ёки айрим
хизматларни ташкил этиш натижасида маълум миқдоридаги пул
тушумлари бўлиши мумкин. Лекин, умуман олганда, йил давомида
харажат сарфланиши, даромадларнинг эса айрим даврлардагина тушиши
ўзига хос объектив талабларни келтириб чиқаради. Аграр сиёсат бу
хусусиятни ҳисобга олган ҳолда юритилиш зарур.
5. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жуда катта майдонларда олиб
борилади. Бу, ўз навбатида, ишлаб чиқаришни, аҳоли пунктларини
жойлаштиришда маълум талабларни келтириб чиқаради, қишлоқ
хўжалигининг моддий – техника базасини шакллантиришда ҳисобга
олишни талаб қилади.
6. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарилган маҳсулотларининг бир қисмни
ўзи уруғлик, ем – хашак, озиқ – овқат сифатида имтеъмол қилади.
7. Қишлоқ хўжалиги махулотларининг кўп турларини узоқ сақлаш
мумкин эмас. Бу муаммо қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг деярли бир
даврда пишиб етилиши оқибатида янада чуқурлашади. Бу, ўз навбатида,
етиштирилган маҳсулотни тайрловчи, қайта ишловчи ташкилотларнинг
бир меъёрда тинмасдан ишлашини, бк эса айрим даврларда жуда катта
қувватларнинг бўлишини талаб қилади. Йилнинг қолган дарвларида эса бу
қувватларнинг нисбатан бўш қолиши кузатилади. Бу холат қайта ишлаш
тармоқларининг катта омборхоналари бўлишини талаб этади. Бундай
ҳолат, ўз навбатида, маҳсулотнинг таннархига салбий таъсир кўрсатади.
Бу каби ўзга хосликларни, албатта, чуқур ўрганиш ва доимо ҳисобга
олган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш қишлоқ хўжалигининг
самарали ишлашини таъминлайди. Шубҳасиз, фан, техника тараққиёти
ўсган борган сари қишлоқ хўжалигининг бу хусусиятлари таъсири
нисбатан камайиб боради, лекин бутунлай йўқ бўлиб кетмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: