Бошқарув ваколатлари ва ваколатларни узатиш
Бошқарув тизимида раҳбарлар томонидан ўз қўли остидаги ходимларга ўзи жавобгар бўлган вазифаларни ҳал этиш ёки ишларни амалга ошириш ҳуқуқини бериб қўйиши бошқарув ваколатлари деб юритилади
Шахснинг лавозими ўзгариши билан унга берилган ваколат ҳам ўз кучини йўқотади.
Ваколат- бу вакиллик ҳуқуқи бўлса, маъсулият бу бирор иш, хатти-ҳаракат оқибати, натижаси учун бўлган жавобгарликдир.
ваколатни маъсулият билан адаштирмаслик керак, чунки ваколатлар бошқа одамлар ишини бошқариш ҳуқуқини назарда тутади. Бошқа томондан, бу иккала тушунча бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Яъни ваколатли шахс қабул қилган қарорлари, у қарорларнинг тўғри ёки нотўғри эканлиги, ишчан ёки ишчан эмаслиги тўғрисида юқори раҳбариятга ҳисобот бериши керак. У шуларга маъсул ва жавобгардир.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |