Агрологистика ва бизнес факультети 3-90 гурух талабаси Бегалиев Бекзоднинг


Хўжаликда пахта хом-ашёси ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир этувчи омиллар



Download 65,66 Kb.
bet6/10
Sana11.06.2022
Hajmi65,66 Kb.
#655831
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Бегзод

2.3. Хўжаликда пахта хом-ашёси ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир этувчи омиллар.
Б
Пахта етиштириш, сотиш, ресурс таъминоти, хизмат кўрсатувчилар ва хўжаликлар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар тизими

озор муносабатлари шаклланиши шароитида пахтачилик тармоғидаги иқтисодий муносабатларнинг марказини ва унинг ҳаракатлантирувчи кучи асосини пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари эгаллайди.

Демак, бундан хулоса қиладиган бўлсак, тармоқдаги иқтисодий муносабатлар шаклланишининг дастлабки ва энг асосий бўғини бу пахта хом ашёси етиштириш бўғини ҳисобланади. Ушбу хулосага таянган ҳолда бизнинг назаримизда, пахтачилик соҳасидаги иқтисодий муносабатлар тизимини қуйидаги йўналишлар ва хўжалик, иқтисодий алоқалари доирасида гуруҳларга ажратиш мумкин


1
Пахтачилик хўжаликларининг маҳсулот ишлаб чиқариш борасида юзага келадиган ички иқтисодий муносабатлари тизими


Пахтачилик хўжаликлари ва давлат бошқарув идоралари ўртасидаги: пахта етиштириш: сотиш; нав жойлаштириш борасидаги иқтисодий муносабатлар тизими


Хўжаликлар ва ресурслар етказиб бериш тизими корхоналари ўртасидаги, ресурслар олди-сотдиси бўйича иқтисодий муносабатлар тизими


Хўжаликлар доирасида мещнат ресурсларидан фойдаланиш ва моддий манфаатдорликни таъмин этиш борасидаги иқтисодий муносабатлар ташкилий-иқтисодий ва ҳуқуқий тизими


Хўжаликлар ва турли мулкчилик шаклидаги хизматлар кўрсатиш соҳаси корхоналари ўртасидаги хизматлар бозорида товарлар савдоси доирасида бўладиган иқтисодий муносабатлар тизими


Хўжаликлар ва пахта тайёрловчи, қайта ишловчи давлат корхоналари ўртасида етиштирилган маҳсулотни сотиш юзасидан пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлар тизими











Хўжаликлар ва пахта етиштириш, ресурс таъминоти тизимини молиялаштириш, кредитлаш, солиққа тортиш ва суғурталаш тизимни субъектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар тизими

-расм. Пахтачилик тармоғида иқтисодий муносабатлар

т

Хўжаликлар доирасида маҳсулот етиштириш, уни сотиш, ресурслар ва хизматлар харид қилиш юзасидан фаолиятини бошқариш режалаштиришнинг ташкилий-иқтисодий тизими


Пахта етиштириш борасидаги иқтисодий муносабатлар тизими

изими ҳозирги ҳолати

1). Пахтачилик хўжаликларининг маҳсулот етиштириш, сотиш, ресурс таъминоти, хизматлар бозори тизими субъектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар тизими.
2). Пахтачилик хўжаликларининг маҳсулот ишлаб чиқариш борасидаги ички иқтисодий муносабатлари тизими.
Бунда, пахтачилик хўжаликларининг маҳсулот етиштириш, сотиш, ресурс таъминоти, хизматлар бозори тизими субъектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар тизими қуйидаги асосий таркибий қисмдан иборат
бўлади:
-пахтачилик хўжаликлари билан, давлат бошқарув идоралари ўртасидаги: пахта хом ашёси етиштириш: маҳсулот сотиш; нав жойлаштириш юзасидан пайдо бўладиган иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуий муносабатлар тизими;
-пахтачилик хўжаликлари билан, турли мулкчилик шаклидаги ресурслар етказиб бериш тизими корхоналари ўртасидаги, ресурслар етказиб бериш, ресурс ижараси ва олди-сотдиси юзасидан пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлар тизими;
-пахтачилик хўжаликлари билан, турли мулкчилик шаклидаги хизматлар кўрсатиш соҳаси корхоналари ўртасидаги хизматлар бозорида товарлар савдоси доирасида пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлар тизими;
-пахтачилик хўжаликлари билан, пахта хом ашёсини тайёрловчи ва қайта ишловчи давлат корхоналари ўртасида етиштирилган маҳсулотни сотиш юзасидан пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлар тизими;
-пахтачилик хўжаликлари билан пахта хом ашёси етиштириш, ресурс таъминоти тизимини молиялаштириш, кредитлаш, солиққа тортиш ва суғурталаш тизимни субъектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатлари тизимидан иборат.
Пахтачилик хўжаликларининг маҳсулот ишлаб чиқариш борасидаги ички иқтисодий муносабатлари тизими эса:
-пахтачилик хўжаликлари доирасида маҳсулот етиштириш, уни сотиш, ресурслар ва хизматлар харид қилиш юзасидан фаолиятини бошқариш режалаштиришнинг ташкилий-иқтисодий тизими;
-пахтачилик хўжаликлари доирасида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва моддий манфаатдорликни таъмин этиш борасидаги иқтисодий муносабатлар ташкилий-иқтисодий ва ҳуқуқий тизими.
Санаб ўтилган иқтисодий муносабатлар тизими ўз ўрнида янада кичикроқ ва мураккаброқ бўлган иқтисодий муносабатлар тизимидан ташкил топган бўлиб, унинг асосини пахта етиштирувчи моддий манфаатдорлиги тизими ташкил этиши лозим. Бундан хулоса қиладиган бўлсак, пахтачилик тармоғининг бозор шароитидаги барқарор ривожланиши, пахтакор деҳқоннинг манфаатини тўлиқ ҳисобга олиш билан бевосита боғлиқдир. Чунки барча шароитлар тенглиги вазиятида, пахта хом ашёси миқдори, сифат кўрсаткичлари, таннархи, баҳо шаклланиши омиллари (истеъмол хусусиятлари), натижада жамият учун келтирадиган фойда миқдори айнан дастлаки бўғин ҳисобланган хом ашё етиштириш жараёнида шаклланади.

Download 65,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish