Агрессив мухитга чидамли ва махсус бетон турлари Махсус бетонлар: асосий таркиб характеристикалари



Download 0,86 Mb.
Sana21.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#42038
Bog'liq
Бетон мустакил иш

Агрессив мухитга чидамли ва махсус бетон турлари

Махсус бетонлар: асосий таркиб характеристикалари.

  • Бетон турлари қаерда қандай шароитда қандай функцияларни бажаришига қараб танланади. Қурилишда ан-анавий цемент қоришмаларидан ташқари ғишт теришда, стяжка қилишда, фундамент ишлари, блоклар терилишида махсус бетонлардан фойдаланилади. Махсус хоссаларга эга бўлган бетон қоришмалари сув, цемент, тўлдирувчилар ва кўшимчалар кўшилиши натижасида олинади.

Махсус бетон коришмаларига тўлдирувчи сифатида чақиқ тош, қум, шағал ва бази бир холларда уларни ўрнига пемза, керамзит, металл, ўсимлик чиқиндилари қўшилиши мумкин албатта ишлатилиш жойи ва сохасига қараб. Махсус бетонлар таркибида хар хил қўшимчалар қўшилиши мумкин бу қўшимчалар ўз навбатида бетон хоссаларини яхшилашга хизмат қилади. Улар бетон зичлигини сезиларли даражада ошириши ёки камайтириши, қотиш жараёнини тезлаштириши ёки секинлаштириши мумкин. Пластификаторлар ва хаво ютувчи реагентлар қўшилган махсус бетон турларини хавфли объектлар қурилишида ёки декоратив элементлар олинишида ишлатилиши кўзда тутилади.

  • Махсус бетон коришмаларига тўлдирувчи сифатида чақиқ тош, қум, шағал ва бази бир холларда уларни ўрнига пемза, керамзит, металл, ўсимлик чиқиндилари қўшилиши мумкин албатта ишлатилиш жойи ва сохасига қараб. Махсус бетонлар таркибида хар хил қўшимчалар қўшилиши мумкин бу қўшимчалар ўз навбатида бетон хоссаларини яхшилашга хизмат қилади. Улар бетон зичлигини сезиларли даражада ошириши ёки камайтириши, қотиш жараёнини тезлаштириши ёки секинлаштириши мумкин. Пластификаторлар ва хаво ютувчи реагентлар қўшилган махсус бетон турларини хавфли объектлар қурилишида ёки декоратив элементлар олинишида ишлатилиши кўзда тутилади.

Махсус мақсадларда қўлланиладиган бетонлар (Бетоны специального назначения)

  • Махсус оғир бетонлар таркибига бетон хоссаларини яхшиловчи тўлдирувчилар қўшилади. Махсус оғир бетонлар ёрдамида йўл қурилиши, гидротехник иншоотлар, махсус бинолар қурилиши амалга оширилади. Улар иссиқликка чидамлилик, антирадиацион, нейтрал кимёвий реакциялар таъсирларига чидамлилиги билан боғлиқ бўлган юқори хусусиятларга эга. Бундай бетон турларига қўйиладиган талаблардан яна табиий иқлим шароитларига чидамлилик, умр боқийлик эксплуататция даврининг узоқлиги киради. Тўлдирувчилар сифатида қуйидаги тоғ жинслари қўлланилиши мумкин шағал, гранит, охактош. Энг мустахкам ва умр боқий тоғ жинси бу гранит хисобланади, уни энг юқори кўрсаткичларни олинишида қўлланилади.

Гидротехник бетонлар (Гидротехнические бетоны)

  • Гидротехник бетонлар сув билан доимий алокада бўладиган махсус иншоат ва тизимлар қурилишида қўлланилади. Буларга сув таъминоти тизимлари, оқава сувлар тизими, сунъий сувни тўсиш иншоатлари, суғориш тизимлари, кўприклар қурилишида.
  • Гидротехник бетонларга қўйиладиган асосий талаб уларнинг сувга чидамлилиги ва намликни ўтказмаслик талабларидир. Шунингдек гидротехник бетон совуққа чидамлилик, кимёвий реакцияларга нейтраллик хусусиятларига эга бўлиши керак. Сув ичида жойлашган бетон ўзидан хеч қандай модда ажратмаслиги, ўзини кимёвий таркибини ўзгартирмаслиги керак.
  • Мутахассислар гидротехник бетонни 2та синфга ажратишади:
  • Сув ости конструкциялар учун бетонлар, улар пуццоланцемент, портландцемент ёки шлакопортландцемент асосида олинади.
  • Сув сатхи ўзгариб турувчи жойларда ишлайдиган бетонлар бу бетонлар портландцемент ва шлакопортландцемент таркибига пластификаторлар қўшилиши натижасида олинади, бундай конструкциялар сувнинг физик ўзгарувчанлигига чидамли бўлиши талаб этилади.

Кимёвий таъсирларга чидамли бетонлар

Кимёвий таъсирларга чидамли бетонлар 3турга бўлинади

  • кислотага бардошли бетон
  • ишқорга бардошли бетон
  • тузларга бардошли бетон
  • Бундай бетонлар кимё саноатида ва агрессив мухитларда ишлайдиган темирбетон ва металл конструкцияларни химоясида қўлланилади. Кимёвий таъсирларга чидамли бетонлар суюқ шиша, калий силикати, натрий силикати ва махсус қотирувчи (кремнефтористый натрий) асосида олинади. Майда тўлдирувчи сифатида кварц қуми, йирик тўлдирувчи сифатида эса гранит шағаллари қўлланилади.


Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish