8
-
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни
ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда Қибрай туманидан
ажратилган 25 га майдонда узумнинг винобоп 8 селекцион навлари
кўчатчилиги йўлга қўйилиб, 750 минг дона юқори сифатли винобоп узум
кўчатлари тайёрланади ҳамда амалиётга буюртма асосида жорий қилиниши
етиштириладиган маҳсулотларнинг экспортбоплиги ошишига хизмат қилади;
- қишлоқ хўжалиги ривожланиши муаммолари ечимига қаратилган
илмий лойиҳаларни бажаришга хорижий инвестицияларни жалб қилиш
доирасида бажариладиган илмий лойиҳаларга хорижий инвестиция
миқдорини 350 минг доллардан 2021 йилда 495 минг долларга етказилиши
натижасида илм-фаннинг нафақат моддий техник базасини балки
натижадорлигини ошириш кўзда тутилмоқда;
Хорижий илмий ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобига хорижий
тажрибаларни республика иқтисодиётига тадбиқ қилиш доирасида:
-
Германиянинг GIZ халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда
меваларнинг 200 тага яқин навлари интродукция қилинган бўлиб, олиб
келинган олма, гилос, нок, беҳи ва олхўрининг клон пайвандтагларидан 2021
йилда 840 минг дона интенсив типдаги кўчатлар тайёрланади;
- соҳа олимлар томонидан яратилган ғўза навлари экин майдонларида
Хитой Қишлоқ хўжалиги Фанлар Академияси билан эришилган келишувга
биноан тажриба тариқасида Хитойнинг IP технологияси асосида томчилатиб
суғориш тизими ўзлаштирилади ва кейинчалик тажриба натижаларини кенг
майдонларда жорий қилиш амалиёти ҳаётга тадбиқ қилинди;
- Белоруссия Миллий Фанлар академияси тизимидан 8 та картошка
навлари, Россия Давлат Федерал илмий-тадқиқот бюджет муассасаси –
“Сабзавотчилик Федерал илмий маркази” дан олиб келинган сабзавотларнинг
43 та нав намуналари, Қозоғистон мева-сабзавот илмий-тадиқиқот
институтидан олиб келинган помидорнинг 10 та нав намуналари тажриба
синовлари амалга оширилади. Кейинчалик шу асосда маҳаллий картошка
навлари яратиш устида илмий тадқиқотлар давом эттирилади;
- қишлоқ хўжалиги экинлари таркибини ҳудудлар табиий иқлим
шароитидан келиб чиққан ҳолда диверсификациялаш бўйича илмий
тадқиқотлар кенгайтирилади. Жумладан, ички ва ташқи бозорларда
харидорбоп ноанъанавий сабзавотлардан - кольраби карами, қизил бош
карам, брюссел карами, баргли карам, поррей пиёз, шнит пиёзи, рак-чоя,
хитой калеси, якон, руккола, бошли салат каби экинлар бирламчи уруғчилиги
15-20 фоизга кенгайтирилади;
- шоличилик соҳасида Вьетнам, Жанубий Корея, Хитой, Япония
давлатлари билан манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ҳисобига хорижий
мутахассисларни жалб қилган ҳолда шолининг тупроқ шўрланишига
чидамли бўлган 10-15 та навлари интродукция қилиниб, маҳаллий шоли
навларини яратиш устидаги тадқиқотлар амалга оширилади ҳамда маҳаллий
селекция ютуқлари кўламини кенгайтириш масалалари кўзда тутилмоқда.
Ушбу тадбирлар қишлоқ хўжалигининг бозорга йўналтирилганлиги
даражаси ошириб, бу ўз ўрнида илм-фан соҳасига ҳам ижобий таъсир қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |