298
муносабатлар қандай ва қайси механизмлар устиворлигида амалга
оширилади? деган қатор саволларга самарали ечим топиш талаб қилинади.
Бу ўз навбатида қишлоқ хўжалиги, жумладан мева-сабзавотчиликни
ривожлантиришнинг стратегиясини илмий асослашни талаб қилади.
Мамлакат аҳоли сонининг ўсиб бориши, озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлаш ва мустаҳкамлаш, тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш
зарурати мева-сабзавот маҳсулотларини кластер усулида етиштиришни йўлга
қўйиш ва ривожлантиришни талаб қилади. Бугунги кунда Ўзбекистон
Республикасида 60 дан ортиқ мева-сабзавот кластерлари ташкил этилди ва
йил охирига бориб, уларнинг умумий сони 100 тадан ортиши белгилаб
қўйилган.
Бу масалаларга эътибор қаратиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат
Мирзиёев
2018
йил
28
декабрдаги
Олий
Мажлисга
Мурожаатномасида “... қишлоқ хўжалиги соҳасини бошқариш тизимини
ислоҳ қилиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги
илғор технологияларни жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш
энг муҳим вазифамиздир. Шу билан бирга, ғалла ва мева-сабзавот
кластерлари фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш керак. Бу соҳа биз
учун нисбатан янги эканини инобатга олиб, уни давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш, жумладан, кредит тизимини соддалаштириш, харажатларни
субсидиялаш, ер ажратиш билан боғлиқ тартибларни қайта кўриб чиқиш
талаб этилади.”
1
– деб таъкидлади. Бу стратегик вазифалар мева-
сабзавотчиликда кластер тизимини шакллантириш ва уни ривожлантиришга
қаратилган масалаларни ечимини топиш борасидаги тадқиқотлар кўламини
кенгайтириш мақсадга мувофиқ эканлигини белгилаб беради.
Бизнинг фикримизча мева-сабзавотчилик кластерларини самарали
ташкил этиш ва уни самарали бошқариш масалаларини такомиллаштириш
борасида қуйидаги йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб бориш ва аниқ
таклифлар ишлаб чиқиш энг муҳим вазифалардан саналади:
-
мева-сабзавотчилик кластерлари иштирокчиларининг манфаатларини
тўлиқ инобатга олувчи, уларни ҳамкорликда ривожини таъминлашга
қаратилган рағбатлантирувчи ва кластер тизимида қўшилган қийматни
оширишга хизмат қилувчи чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиш;
-
мева-сабзавотчилик
кластерларини
бошқаришнинг
ташкилий-
иқтисодий механизмларини такомиллаштириш;
-
мева-сабзавотчилик кластерларини бошқариш компанияси (бош
корхонаси)нинг таркиби, унинг асосий вазифалари ва функциялари аниқ
белгилаш;
-
мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ўртасидаги шартномавий
муносабатларни такомиллаштириш;
-
мева-сабзавотчилик кластерларининг давлат билан иқтисодий
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Халқ сўзи,
29.12.2018 йил.
Do'stlaringiz bilan baham: |