214
қилинди. Ушбу фармонга мувофиқ Республикамизда Organic ва Global G.A.P
халқаро стандартлари талабларига мувофиқ махсулотлар етиштириш амалга
оширилмоқда. Ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш натижасида сўнгги
йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмида ҳам ўсишга
эришилиб, 2016 йилда 560 млн долларлик, 1,6 млн тонна қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари экспорт қилинган бўлса, 2019 йил якуни билан 1,3 млрд.
долларлик 1,4 млн тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга
чиқарилди.
1
Шунингдек нафақат экспорт салоҳиятни яхшилаш балки мамлакатимиз
ахолисини ҳам сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашга
доир сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу ишлар доирасида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 9 сентябридаги
“Республика озиқ – овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини
сифатли озиқ – овқат махсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора
– тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4821-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарор
доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, мева сабзавот,
гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи корхоналар
билан ушбу маҳсулотларни қайта ишловчи, реализация қилувчи тайёрловчи
корхоналар ўртасида манфаатли муносабатлар шакллантирилди, маҳаллий
озиқ – овқат маҳсулотларини жаҳон бозорларига экспортини кенгайтиришга
эришилди.
Мазкур фармон билан “Ўзбекозиқовқат” ХК тугатилиб, Қишлоқ
хўжалиги вазирлигининг марказий аппаратида 12 та штат бирлигидан иборат
Озиқ – овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси ташкил этилди,
шунингдек Озиқ – овқат саноатини ривожлантириш бўйча вазир ўринбосари
лавозими ҳам жорий қилинди.
2016 - 2020 йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган
муҳим ислоҳотлардан бири соҳага бозор муносабатларининг жорий этилиши
ҳисобланиб, қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжири жараёнини
яратиш мақсадида “агрокластер ва кооперациялар” тизими йўлга қўйилди.
2020 йилга келиб республикада қарийб 1,5 млн гектар майдонда жами
456 та агрокластер ва кооперациялар шундан, 97 та пахта-тўқимачилик, 64 та
ғаллачилик, 152 та мева-сабзавотчилик, 33 та шоличилик, 5 та доривор
ўсимликларни етиштирувчи кластерлар ҳамда 4 та мева-сабзавотчилик ва 11
та пахта-тўқимачилик кооперациялари фаолияти самарали йўлга қўйилди.
2
Шунингдек, таълим, илм-фан, ишлаб чиқариш жараёнларини
уйғунлашган ҳолда амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг жорий 2021 йил 3 февралидаги “Қишлоқ хўжалигида билим
ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада
1
Манба Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини
ривожлантириш борасида 2017-2020 йилларда амалга оширилган вазифалар бўйича маълумот
2
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш
борасида 2017-2020 йилларда амалга оширилган вазифалар бўйича маълумот
Do'stlaringiz bilan baham: |