181
миқдоридаги хорижий кредит линиялари жалб қилиниб, 730 гектар майдонда
замонавий лимонзорлар барпо этилди, лимон етиштириладиган иссиқхоналар
умумий майдони 1 221 гектарга етказилди.
Шу
билан бирга, инновацион технологиялар асосида янги, серҳосил ва
жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган лимон навларини яратишга етарли
эътибор берилмаётганлиги, сифатли ахборот-консалтинг
хизматларини
кўрсатиш
талаб
даражасида
йўлга
қўйилмаганлиги,
кооперация
муносабатлари тўлиқ шаклланмаганлиги оқибатида соҳадаги мавжуд
имкониятлардан самарали фойдаланилмаяпти [1].
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг
2018-йил 6 мартдаги ПҚ-3586 сонли “Ўзбекистон Республикасида
лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғридаги
қарорига асосан юртимизда
лимончиликни ривожлантириш, хусусан лимон
кўчатларини етиштириш ва лимон етиштирувчи иссиқхона хўжаликларини
ташкил этишни жадал ривожлантириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини янада
юксалтириш ҳамда аҳоли бандлиги ва даромадлари даражасини ошириш,
айниқса, қишлоқ жойларда янги иш ўринлари
яратиш механизмини
таъминлайдиган ягона ташкилий тизимни барпо этиш ҳамда инновацион
технологиялар асосида лимон етиштиришни комплекс ривожлантириш
бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда [2].
Мазкур қарор билан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
тизимига
кирувчи ўрмон хўжаликлари томонидан 2018-2021 йилларда лимон
кўчатларини етиштириш ва лимонзорлар барпо этиш прогноз кўрсатгичлари
белгилаб берилган бўлиб, 2018-2019 йилларда Республика ўрмон
хўжаликлари томонидан 600 минг донадан ортиқ, ҳосили экспортбоп ва
саноатбоп махаллий лимон кўчат
навлари етиштирилиб, Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томарқа ер егаларига шартнома асосида тизимли етқазиб
бериб келинмоқда.
2018-2019 йилларда ўрмон хўжаликларда 130 гектардан ортиқ ер
майдонидаги иссиқхоналарда лимоннинг экспортбоп Тошкент Ф1 навли
кўчатлари экилди.
2020- йилда лимоннинг ҳосили экспортбоп Тошкент ҳамда Мейир
навлари 300
минг дона етиштириш, ҳамда 137 гектар ер майдонида ресурс
тежамкор
техналогиялар
ёрдамида
махаллий
иссиқхоналар
(лимонзорлар) барпо этиш режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 23- август кундаги
ПҚ-4424
сон
“Республикада
ўрмонлардан
қўшимчи
фойдаланиш
самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарорининг 4 бандида кўрсатиб ўтилган Лимонария ва иссиқхоналар барпо
этиш учун юридик ва жисмоний шахсларга
давлат хусусий шерикчилик
мақсадида ер майдонлари ажратиш кўзда тутилган. Қарорда белгилаб
берилган вазифа шуни кўрсатадикий Республикада иссиқхоналар
(лимонзорлар) майдони кўпайишига ва Республикамизда лимон ҳосилига