марказий шаҳарга шаҳар атрофидан меҳнат, ўқиш, маданий-маиший, даволаниш мақсадларида шаҳарнинг
маъмурий чегарасини кесиб ўтиб, яна қайтиши яъни, тебранма миграцияси асос қилиб олинади.
Агломерацияларнинг чегаралари шартли ва ўзгарувчан бўлиб, айниқса шаҳарликларнинг дам олиш мавсумида
(ҳафта охири ва ёзги мавсумда) қабул қилинган чегарадан дам олиш зоналари томон сурилади.
В.Шупер ишларида марказга қатнаш вақти билан масофа ўртасидаги боғлиқликдан келиб чиқиб,
қуйидаги усул таклиф этилган: йирик шаҳар аҳоли сони 50 минг бўлса -25 км; 100 минг-30 км; 250 минг-40 км;
500 минг-50 км; 1 млн.-63 км; 2млн.-80 км; 4млн.-100 км гача бўлган аҳоли манзилгоҳларини ўз таъсир
доирасига тортади.
Ўзбекистон шароитида шаҳар агломерацияларини ажратишда миллий хусусиятларни ҳам, яъни тоғ
водийлари, ирригация тармоқлари, аҳоли зич жойлашган воҳалар, ҳавза омили, транспорт тугунлари, саноат
районлари ва бошқаларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир.
Йўлдош шаҳарларни танлашда В.Г.Давидович бир неча шартларни - шаҳар атрофи аҳолисининг
кундалик меҳнат алоқалари бўлиши, марказий шаҳарнинг маданий-маиший хизматидан йўлдош шаҳарлар
доимий равишда фойдаланиши, йўлдош шаҳарлар ўзининг дам олиш масканлари билан йирик шаҳарга хизмат
қилиши, яъни доимий ёки мавсумий миграциялар бўлиши кераклигини кўрсатади (Давидович В. Г.,1961). О.К.
Кудрявцев эса йўлдош - шаҳар бўлишнинг асосий белгиси қилиб, асосий шаҳарга (ва аксинча) 1 йилда 1 кишига
камида 10 марта қатнаш лозимлигини асос қилиб олади (Кудрявцев О. К., 1985).
Мамлакатимизда турли табиий, тарихий, иқтисодий географик омиллар таъсирида вужудга келган ва
бир-биридан ўзининг ўлчамлари, ривожланиш хусусиятлари, аҳоли манзилгоҳлари ўртасидаги алоқалар
интенсивлиги ва марказий шаҳарга қатнаш радиусининг узоқлигига кўра бир-биридан фарқ қилувчи қатор
шаҳар агломерациялари ажратилди. Уларни ажратишда етакчи шаҳаршунос олимлар таклиф этган мезонларга
асосланилди, шунингдек минтақавий ва миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги мезонлар
белгиланди:
-
агломерация марказининг аҳоли сони 100 мингдан ортиқ бўлиши;
-
унинг атрофида камида иккита йўлдош шаҳарнинг мавжудлиги;
-
улар ўртасида интенсив алоқалар бўлиши;
-
агломерациялашув коэффициенти 0,5 дан кам бўлмаслиги;
-
асосий транспорт магистраллари ва йирик сув ҳавзаларига тортилиши;
-
шаҳарлар зичлиги ва б.
Республикада ушбу талаблар даражасида бўлган жами 12 та шаҳар агломерацияси ажратилди.
Агломерациялашув кўрсаткичларига кўра қилинган таҳлиллар уларнинг ҳаммаси ҳам мазкур талабларга тўла
жавоб бермаслигини кўрсатади 1 - жадвалда келтирилган К
р
–
агломерациянинг ўлчамини, йўлдош шаҳарлар
зонасини шаклланганлик даражасини билдиради ва у П. Полян методикасига асосан ҳисоблаб чиқилди.
Бешинчи устунда жами агломерация аҳолисида йўлдош шаҳарлар аҳолиси улуши берилган бўлиб, у Тошкент,
Қўқон, Навоий агломерацияларида марказга нисбатан паст даражада шаклланган. Агломерацияларнинг
шаклланганлик даражасини янада аниқроқ ажратиш учун Г.Лаппо методикасидан фойдаланиб, К
а
-
агломерациялашув коэффициенти аниқланди ва унга кўра Тошкент, Андижон, Фарғона-Марғилон юқори
кўрсаткичларга эга. Агломерациялашув коэффициенти фақат Тошкент, Фарғона-Марғилон, Андижон
агломерацияларида 2.0 дан юқори, Нукус, Самарқанд, Наманган агломерацияларида 1.0 дан ортиқ бўлиб,
қолганларида у бирдан паст ва тўла қонли шаклланмаганлигидан далолат беради. Йўлдош шаҳарлар зичлиги
ҳар 1000 кв.км га Тошкент, Фарғона-Марғилон, Андижон агломерацияларида юқори, яъни 4,1-4,2 га тенг.
Шаҳарлар зичлигини аниқлашда делимитация қилинган агломерация майдони палетка усулида ҳисобланиб, ҳар
1000 км
2
га нисбатан аниқланди. Шундай қилиб республика ҳудудида қуйидаги шаҳар тизимлари ажратилди.
1-
жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: