Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


ТАЪЛИМДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ АҲАМИЯТИ



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

ТАЪЛИМДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
МИРЗАХМАТОВА Ш.М., ТВХТХҚТМОИ., КУРАЙШЕВ Ш.Ш., ТШХТХҚТМОИ 
Ҳозирда таълим - тарбия тизимида инновацион технологияларни амалда қўллаш орқали ўқув-билув 
фаолияти жараёни самарадорлигини ошириш долзарб масалалардан ҳисобланади. Инновацион педагогик 
технологияларни амалиётга жорий қилиш ёки бошқача қилиб айтганда, инновацион таълим жараёнини ташкил 
қилиш ва амалга ошириш инновацион педагогик фаолият бўлиб, умумтаълим мактабларида педагог 
ходимларнинг бу йўналишдаги фаолиятини тўғри йўлга қўйиш бўйича муайян масалаларни ҳал этиш лозим. 
Жумладан, педагогик тизимнинг замонавий даражада бўлишини таъминлаш учун инновацион таълимнинг 
илмий-педагогик тамойилларини, юқори самарали шакл, усул ва воситаларини ишлаб чиқиш, бу соҳадаги 
илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш, таҳлил этиш, умумлаштириш ва амалга татбиқ этишни 
жадаллаштириш зарур. 
Педагогик фаолиятда инновациялар қанча кўп бўлса, ўқитувчи ўзининг хусусий педагогик 
тажрибасини шунча яхши тушунади. Бу эса ўқитувчининг инновацион фаолият субъекти ва ташкилотчиси 
сифатида янгиликни яратиш, қўллаш ҳамда такомиллаштиришда иштирок этишини кенгайтириб бориш 
имкониятини беради. 
Инновацион фаолият узлуксиз равишда янгиликлар билан ишлашдан иборат бўлиб, у узоқ вақт 
давомида шаклланади ва такомиллашиб боради. Ўқитувчи инновацион фаолияти хусусиятларини ўрганиб 
чиққан педагог олимлар фикрларига таянган ҳолда, қуйидагилар инновацион фаолиятнинг асосий белгилари 
деб ҳисолблаш мумкин. 

тажриба синов ишларини режалаштириш ва амалга ошира олиш; 

ҳамкасблар билан ҳамкорлик; 

фикр алмашиш ва амалий методик ёрдам кўрсата олиш; 

зиддиятларни олдини олиш ва бартараф этиш; 

янгиликларни излаб топиш, уларнинг банкини яратиш ва ўз шароитига мослаштириб бориш. 
Ахборот технологияларини ўз олдига ҳар бир босқичида ўқитувчининг энг яқин кўмакчиси, малакали 
педагогнинг дарсга тайёргарлик кўришидан тортиб, уни сифатли, қизиқарли натижали ўтказишгача барча 
жараёнларда компьютер, интернет, мультимедиа воситаларидан унумли фойдаланиш шубҳасиз. Хусусан 
ўқитувчи дарсга тайёргарлик кўришда компьютер орқали тарқатма, дидактик материаллар, кўргазмали қурол, 
слайд ва дарс ишланмалари тайёрлаши, интернет ёрдамида эса уларни турли қўшимча маълумотлар, қизиқарли 
суръат, аудио, видео лавҳалар билан бойитиши мумкин. Навбатдаги ўринда, ячъни дарс жараёнида ахборот 
коммуникация технологияларини ўқувчилар дунёқараши, билим ва кўникмаларини кўриш, эшитиш ва 
мустақил бажариш орқали ривожлантиришга кўмаклашади.
Дарснинг ҳар бир босқичида ўтилган мавзуларни такрорлаш ва мустаҳкамлаш, янги билимлар баёни, 
амалий машғулотлар, лаборатория ишларини бевосита ахборот технологиялари ёрдамида қисман ёки бутунлай 
амалга ошириш имконияти мавжуд. Бунинг учун эса бир неча компьютер дастурларидан фойдаланиш 
кўникмаси озгина вақт ва қунт талаб этилади холос. Шу йўл билан ўқитувчи энг катта мақсадига эришади, 
ўқувчиларга сифатли таълим беради, уларни катта ҳаётга тайёрлайди. Ўқитувчиларнинг замонавий педагогик 
технологиялардан унумли фойдаланишларини таъминлаш, улар малакаларини узлуксиз ошириб боришга 
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан мактада эндигина иш бошлаган ёш ўқитувчилардан компьтер 
саводхонлигини ҳам талаб этилиб, зарур ўринларда уларнинг бу борадаги малакалари оширилмоқда. 
Таълим тизимида инновацион технологияларнинг қўлланиши таълимнинг самарадорлигини ошириш 
билан биргаликда, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги ижодий муҳитни яратишга ёрдам беради. Бу ҳозирги 
кунда шахсга йўналтирилган таълимнинг асосий мақсадларини рўёбга чиқаришнинг муҳим омилидир. 
Таълимни ташкил этишни асосий шакли дарс бўлиб, унинг самарадорлиги ўқитувчига боғлиқдир. 
Таълим самарадорлигини таъминловчи технологияларни ўқув жараёнига тадбиқ этиш эса ўқитувчининг 
педагогик маҳоратига боғлиқдир. 
Ўқитувчи таълим шакллари ва таълимда қўлланиладиган усул ҳамда воситаларнинг дарс мазмунига 
мувофиқ тўғри танлаш керак. 
174 


Дарс лойиҳасини тузишда ўқитувчи ўзининг иш шакллари ва ўқувчиларнинг кўникмани эгаллаш 
жапраёнидаги ишлар доирасини аниқ белгилаб олиши лозим. Шунингдек, у қандай ўқитиш методларидан 
фойдаланиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунда кўпроқ интерфаол методларга эътиборни қаратиш таълим 
самарадорлигини оширади. 
Интерфаол ўқитиш усулларини барчасида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги ҳамкорлик, ҳаракатини 
амалга ошириш кўзда тутилади. Ҳозирги кунда асосий услубий инновациялар интерфаол ўқитиш усулларни 
қўллаш билан боғлиқдир. 
Инновация сўзининг маъносига эътибор берсак, у ( инглизча инновацион) янгилик яратиш демакдир. 
Яъни анъанавий таълимдаги каби бир хил шаблонлар асосида эмас, балки янгилик асосида таълим жараёнининг 
таъсирчанлигини оширишга қаратилган иш шаклидан фойдаланиш демакдир. Таълимда педагогик 
технологияларга асосланган ва инновацияга интилиш, ўқувчиларни фаоллаштиришга қаратилган интерфаол 
методлардан фойдаланиш таълим мақсадини самарали амалга оширишга ёрдам беради.
Ўқитувчиларнинг ҳар бир дарс жараёнини янгиликлар билан бойитиб бориши, ўқитишнинг турли хил 
методларидан фойдаланиши, ўқувчиларни ўқиш мотивини ривожлантиришда, уларни олган билимларини 
ҳаётга тадбиқ этишда ҳамда шахсий сифатларини шаклланишида катта аҳамиятга эга.
Айниқса, дарс жараёнида ўқитишнинг турли хил методлардан фойдаланиш ўқувчиларни таълам 
жараёнига қизиқтиради, дарсда фаол бўлиши, билимларни пухта эгаллашга ундайди ҳамда ўқиш мотивни 
ривожлантиришга катта ёрдам беради. Ўқувчиларни эгаллаган назарий билимларни амалиётга жорий этиш 
бўйича кўникма ва малакаларини оширишига имкон яратади. 
Дарс жараёнида якка тартибда, жуфтликда, кичик гуруҳда ҳамда ўқитишнинг бошқа турли хил 
шакллардан фойдаланиш ўқувчиларнинг нафақат билим олишларида, балки уларнинг ҳаётда ўзлигини англаш, 
ўзни бошқариш ва шу каби бошқа сифатларининг ҳам шаклланишига ёрдам беради. Жумладан, якка тартибда 
ишлаш унинг “мен”лигини, кичик гуруҳларда ишлаш эса “биз” каби инсоний хислатларини очиб беради.
Бундан ташқари, ўқитишнинг турли хил шаклларидан фойдаланиш ўқувчиларни ўзлигини намоён 
этишларига замин яратади. Баъзи ўқувчилар ўзининг қобилиятини якка тартибда намоён этишга тортинадилар, 
улар жамоа бўлиб ишлаш жараёнида ўзлари билмаган ҳолда қобилиятларини намоён этадилар, ёки аксинча 
фақат “мен” деган ўқувчилар эса жамоа бўлиб ишлаш жараёнида, дўстона вазиятга ҳам ўрганадилар. 
Қуйидаги фикрлардан айтиш мумкинки, инновацион жараённи ташкил этиш ҳамда кўзланган 
натижаларга эришишда, энг аввало, таълим жараёнидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва таҳлил қилиш , 
мавжуд муаммоларни бартараф этишда бажариш зарур бўлган вазифаларни, мақсадни аниқлаш лозим. 
Дарс жараёнида инновацияларни амалга ошириш учун қуйидаги талаблар қуйилади: 

ўқувчиларга таълим-тарбия беришда дастурнинг амалга оширилиш мақсади; 

ўқувчиларнинг қобилиятларига ва имкониятларига мувофиқ равишда танлаш; 

ўқувчиларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларини инобатга олиш; 

инновацияларни амалга оширишда таълимни интеграциялашга эришиш. 
Хулоса қилиб айтганда таълимга инновацион технологияларни жорий этиш ҳозирда долзарб илмий-
методик ва амалий педагогик муаммо ҳисобланади.

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish