Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


ЎҚИТИШНИНГ ЎҚУВЧИ ШАХСИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТЕХНОЛОГИЯСИ



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

ЎҚИТИШНИНГ ЎҚУВЧИ ШАХСИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТЕХНОЛОГИЯСИ 
ЛУТФЕТДИНОВА Р., МУРОДИЛЛАЕВА Ш., НамДУ. 
 
Илм олишнинг узвий ҳамда узлуксиз жараён эканлиги илм олувчилар – ўқувчилар фаолияти ҳам янги 
билимлар маррасини эгаллаш сари тўхтовсиз интилишлар силсиласидан иборатдир. Конструктивизм 
педагогикаси учун таълимий мақсадлардан кўра унга эришиш йўлидаги ўқувчилар фаолияти муҳимроқ. Шу 
сабабли таълим фалсафаси назариётчиларининг уқтиришларича, таълим жараёнида тавсифлашга, асослаш, 
тадқиқ қилиш, умумлаштириш, таҳлил, модуллаштириш, ташхислаш, баҳолашга ундовчи ўқув 
топшириқларидан фойдаланиш, айни жараёнга ундовчи сўзларни қўллаш мақсадга мувофиқ саналади.
Педагогик таълимнинг мақсади – инсонни маърифатли ва маълумотли қилиш.
Педагогик технологиянинг босқичли тизими дидактик мақсадни амалга оширишга йўналтирилган 
таълим-тарбия жараёнини қамраб олади.
1) таълимни ташкил қилиш;
2) дарс машғулоти мавзуси билан мақсадига кўра технологик харитани ишлаб чиқиш;
3) дидактик ашёлар ва самарали деб ҳисобланган метод ва усулларни ўқувчилар ёш хусусиятларига 
мослаб танлаш;
4) улардан фойдаланишни; ёрдамчи педагогик-дидактик воситаларни қўллаш жараёнини 
лойиҳалаштириш;
5) натижага боришнинг янада самарали йўлларини излаш; амалда қўллаш бўйича ишлаб чиқилган 
технология натижаларини ўрганиш, аввалгилари билан қиёслаш (натижалар мониторинги) каби босқичларни ўз 
ичига олиши муаллиф томонидан батафсил ёритилган.
Бу жиҳатлар муайян педагогик технология мосланувчан характерда бўлишини тайин этади. 
Иккинчидан, педагогик технология вариатив – (хилма-хил шаклларда, вариантларда) бўлиши; учинчидан, 
маълум ёш ва синф ўқувчиларига мўлжалланган (мосланган)лиги учун, ўқувчилар ўзлаштириши кўзда тутилган 
билимлар, шакллантирилиши белгиланган кўникмалар билан малакалар ҳажми ва меъёри аниқ белгиланишини 
шарт қилиб қўяди. Ўқитиш технологияси ўқув жараёнини тўла қамраган ҳолда ишлаб чиқилади. Педагогик 
технологиялар ўқувчига шахсига бош қадрият сифатида ёндашувни талаб этади. Таълим мақсадларига эришиш 
тизими ҳам ўқувчи шахсини ривожлантиришга йўналтирилади; унинг фаоллигига таянишни, мустақил 
изланишларга ундашни, мустақил нуқтаи назарни (мустақил фикрни) шакллантиришни назарда тутган 
педагогик технология лойиҳалари муттасил такомиллашиб боради. Дарс жараёнини лойиҳалаштириш илмий 
педагогик ва методик тамойиллар асосида ўқувчининг руҳий (психологик) жисмоний, ақлий, ривожланиш 
хусусиятларини ҳисобга олиб амалга оширилади. Лойиҳалаштиришда ўқитувчининг касбий билим ва маҳорати, 
яратувчанлик қобилияти қатори яна бир қанча хусусиятлари муҳим аҳамиятга эгадир. 
Жадал суръатлар билан тараққий этиб бораётган фан ва техника, технологиялар, таълим тизимидаги 
ислоҳотлар, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, ҳар жиҳатдан ривожланган, баркамол шахсни шакллантириш 
каби вазифалар таълим жараёнига ҳам хилма-хил технологиялар жорий қилинишини талаб қилмоқда. Семинар 
дарс, мунозара дарс, конференция дарс, назм дарслари, саёҳат дарси каби хилма-хил дарс шаклларидан таълим 
амалиётида фойдаланиш қатор ижобий самараларга олиб келди. Бундай дарс шакллари ҳам муайян технологик 
жараёндан таркиб топганлиги тадқиқотчилар диққатини жалб этди. Кейинги йилларда педагогика ва ўқитиш 
методикаси соҳаларида педагогик технология муаммосини тадқиқ этиш кучайди.
Таълим технологияси ғоясида мақсадга йўналтирганлик; оралиқ натижаларни ташхисли текшириб 
бориш; таълимни алоҳида ўқитиш босқичларига ажратиш – ўқув жараёнини лойиҳалаштириш принципларини 
ташкил қилади. 
Бошланғич синфлардан бошлаб, мустақил фиркли, ижодкорлик қобилиятига эга, яратувчи шахсни 
шакллантиришга эътибор қаратилар экан унинг маънавиятини юксалтириш, ақлий ва руҳий камолотини 
таъминлаш ҳам бу вазифалар билан чамбарчас боғланади. “Янги педагогик технологиялар” номи билан кириб 
келган ривожлантирувчи, фаоллаштирувчи усуллар аслида технологиянинг таркибига кирувчи компонентлар, 
унинг қисмларидир. Ўқувчиларни қисқа вақт ичида юқори самара сари етакловчи таълим технологиялари 
уларда назарий билимларни ҳам, амалий малакаларни ҳам таркиб топишига қулай шароит туғдиришга, ўз-
ўзини назорат қилиш ва баҳолашга ўргатишда қулай имконият яратади.
Энди ҳар бир босқичнинг таълим технологиясидаги ўрни ва вазифасини изоҳлаб ўтамиз. 
1. 
Дидактик мақсадни аниқ белгилаш. Муайян мавзу бўйича ўқув дастури, ДТС ва дарсликлар асосида 
ўқув фанининг мақсад ҳамда вазифаларига уйғун дарснинг таълимий ва тарбиявий мақсади белгиланади. 
Машғулот учун ажратилган соат, ўқувчилар ёш хусусияти, сони; дарснинг шаклига кўра метод ҳамда усуллари 
танланади. Дарс режалаштирилади.
2. 4-
синфда сўз туркумлари ўрганилади. “От сўз туркумини ўргатиш бўйича бир соатлик дарс 
мақсадини белгилашда дарслик материалларига эътибор қаратилади. Дарснинг таълимий мақсадини 
ўқувчиларнинг от сўз туркумига оид тушунчаларни ўзлаштиришлари; отларга хос хусусиятлар ҳақида муайян 
билимга эга бўлишлари; отларнинг ёзилишига оид савод малакасини таркиб топтириш; ўқувчилар нутқ 
малакасини такомиллаштириш ташкил этади. 
Дарснинг тарбиявий мақсади дарсликдаги матнлар, шеърларни ўқиш орқали ўқувчиларда ота-онага, 
Ватанга, она тилига, дўстларига меҳр-муҳаббат туйғусини юксалтиришдан иборат.
162 


1. Сўзларни сўроқлар ёрдамида туркумларга ажратиш машқи. 
2. Дарсни ривожлантириш. 
3. Ушбу мақсадларга эришишнинг самарали метод ва усулларини белгилаш. 
4. Кишилар, жой номларини бош ҳарфлар ёзилишига оид матн асосида иш олиб бориш.
5. От сўз туркумига хос хусусиятларни дарсликдаги машқлар, матнлар асосида ўзлаштириш ва 
дафтарга ёзиб чиқиш машқи.
6. Таълим мақсадлари ва дарс режаси асосида ўқув топшириқлари тайёрлаш. 
Хулоса қилиб айтиш жоизки, ўқитишнинг шахсга йўналтирилган технологиялари ўқув фанлариаро ва 
бир ўқув фани мавзулариаро ранг-баранг шаклларда ишлаб чиқилади. 

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish