ОНА ТИЛИ ДАРСЛАРИДА “МУАММОЛИ ВАЗИЯТЛАРНИ ЯРАТИШ”
МЕТОДИДАН ФОЙДАЛАНИШ
АМИРКУЛОВА З.М., Тер ДУ
Бошланғич синф она тили дарс жараёнларида замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш ёш
авлодга таълим-тарбия беришда ўз самарасини бераётганлигиннг бевосита гувоҳи бўлиб турибмиз. Шундай
методлардан бири “муаммоли вазиятлар яратиш” методи бўлиб, унда дарснинг бошида муаммоли вазият
яратиш ва дарс давомида ҳал қилиш, уни ҳал қилишда фаол иштирок этган ўқувчиларни рағбатлантириш
бўлиб,бу метод орқали тарбиялашда ўз самарасини беради. Бундан ташқари, ўқувчиларни сергакликка
иродалиликка, турли вазиятлардан чиқиб кетишни, муаммоли таълим деганда ўқув материалини ўқувчилар
онгида илмий изланишга ўхшаш билиш вазифалари, муаммоларини вужудга келтирадиган йўсинда ўргатиш
тушунилади. Ўқувчининг фикрлаш фаолиятида муаммоли вазиятлар вужудга келади ва улар болани объектив равишда
изланишга ва мантиқан тўғри илмий хулосалар чиқаришни ўрганишга даъват этади.
Ўрганиладиган материал ўқувчи учун муҳим аҳамият касб этади. У эса вужудга келадиган муаммони ҳал
қилиш учун ўрганилаётган қоидаларни тўғри тушунишга тиришади. Ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятида муаммоли
вазиятларнинг шаклланиши уларнинг шахсида қизиқувчанлик, ўткир зеҳнлилик, мустақиллик, ўқишга қизиқиш
ва ижодга интилиш каби фазилатларни тарбиялайди.
Бунда албатта ўкитувчи ўкувчининг ёши, аклий кобилияти, индивидуал хусусиятлари,
билими,иктидорини ҳисобга олган равишда маълум мавзу асосида дастур талабидан келиб чикиб ташкил
этилиши лозим.
Бошланғич таълимда муаммоли вазиятнинг ҳар хил турлари бўлиши мумкин. Бошланғич синфлардаги
ўқитувчилар болаларда қизиқиш ва қизиқувчанликликни таркиб топтирадиган топишмоқларни, зеҳнни
ўткирлаштирадиган масалалар ва тегишли жумбоқларни кўп вақтлардан буён қўллайдилар. Бундай ҳолларда муаммоли
вазият топишмоқлар мазмунининг ўзида, шунингдек, болаларда савол ва шу саволга жавоб топиш истагини
вужудга келтирадиган йўсинда тузилган масалаларда берилади. Бунда бола тўғри жавоб учун ўзидаги билим етарли
эканини тушунади. У масалани ҳал қила олишни, бунинг учун нима ҳақида гап бораётганини тасаввур этиш ва
фикрлашнинг тўғри йўналишини топиш кераклигини ҳис қилади. Зеҳн ва топқирликни ўстирадиган топишмоқлар ҳамда
масалалар болаларни мантиқан тўғри фикрлашга, ўзлари учун тушунарли фактли материал юзасидан фикр юритишнинг
қизиқарли тизимини топишга ўргатади.
Ўқитишнинг ҳар қандай методи боланинг онгида муаммоли вазиятларни шакллантириш билан боғлиқ
бўлиши мумкин. Шундай ҳоллардагина педагогика ва муаммоли таълим ҳақида гап боради.
Аслида ҳар қандай таълим ўқитувчи учун ҳам ўқувчи учун ҳам ва жамият учун ҳам муаммодир.
Таълимда муаммоли ёндошиш ўқув дастурларида ҳам, ўқитувчи билимларини баён қилишда
ҳам,ўқувчиларнинг мустақил иши ва ҳоказоларда ҳам ўзининг ифодасини топиши лозим. Шу билан бирга ҳар
қандай масалани, ўқувчиларнинг ҳар қандай мустақил изланишини муаммоли таълимга кириттмаслик кераклигини
назарда тутиш керак. У ёки бу муаммо ҳаётий муҳим масалаларни ўрганишнинг ўзида вужудга келса ва маълум
янгилик ҳисоблансагина муаммоли таълим бўлади. Уни ёритишда турли шарҳларга ва ечиш усулларидан
фойдаланилади.
М. Н. Скаткин муаммоли таълимнинг қуйидаги учта асосий турини алоҳида ифодалаган:
1.
Билимларни муаммоли баён қилиш. Бундай баён қилишда ўқитувчи ўқувчиларга у ёки бу қоидаларни
фақат гапириб бермайди, балки оғзаки фик юритиб, муаммони ҳам айтади ва уни ҳал қилиш жараёнини кўрсатади.
2.
Баённинг айрим босқичларида ўқувчиларни изланишга жалб этиш. Бунда ўқитувчи муаммони қўяди,ўқув
материалини тушунтиради, лекин ана шу жа-раёнда ўқувчиларга улардан изланиш жараёнига қўшилишни ва у ёки бу
билиш вазифасини мустақил ҳолда ҳал этишни талаб қиладиган саволлар-ни беради.
3.
Таълимнинг тадқиқий методи. Ўқувчилар билиш муаммосини англаб, ўзлари изланиш режасини
белгилайдилар, тахмин (гипотеза) ни тузадилар, уни текшириш йўлини муҳокама қиладилар, кузатиш ва тажрибалар
ўтказадилар, фактларни қайд қиладилар, тажрибаларни ва фактларни таққослайдилар, умумлаштирад илар.
Муаммоли таълимнинг учта турини бирлаштирадиган умумийлик — муаммони ҳал қилиш воситасида
ўқитиш бўлиб, уларнинг фарқи ўқувчилар мустақил изланиш фаолиятининг даражасидир. Тадқиқий методда
мустақиллик юқорироқ даражага кўтарилади, ўқувчиларнинг билиш фаолияти ўз характери ва босқичи уларнинг
тадқиқотчилик ишига яқинлашади.
Муаммоли баён қилиш жараёнида изланишларни ўқитувчи олиб боради, ўқувчиларга илмий исботлаш бўйича
фикрлаш намунасини кўрсатади, ўқувчилар унинг мулоҳазасини кузатадилар, муаммони ўрганишга қаратилган
қизиқишни ўрганадилар.
Муаммоли вазият муаммодан фарқли равишда унга ўқувчини жалб этишдан иборатдир. А. М. Матюшкин
ёзганидек: «Муаммоли савол ўзлаштирилган билимлар асосида ёритиш мумкин бўлган маълум қонуниятлар ёки
ҳаракат усулларини белгилаш соҳасидир».
Муаммоли вазият фақат тушунтиришнинг бошида вужудга келтирилади, ўқув материалининг ўзи муаммони
ҳал қилиш сифатида баён этилмайди. У энг оддий ҳисобланади ва муайян вақт давомида ёки мураккаб материални
баён қилишда қўлланади.
Юкоридаги фикрларимизни мужассамлаштирган ҳолда бошланғич синф дарсларида “Муаммоли вазиятлар
яратиш” методини кўллаш жараёнларини кўриб ўтамиз:
53
Масалан, r ва rr ҳарфларини чиройли ёзиш қоидаларини ўрганишда ўқитувчи дарс мавзусини айтиш ўрнига
уларни қизиқтиради; бунинг учун ariq, o`rik, arpa, varrak каби отлар қандай ёзилишини сўрайди.
Умуман олганда муаммоли вазиятни қандай тушунтириш ўқитувчининг иқтидори, тажрибасига чамбарчас
боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |