БОШЛАНҒИЧ СИНФДА ИНТЕФАОЛ МЕТОДЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
ТОШТЕМИРОВА Г.,ТДПУ мустақил изланувчиси
АХМЕДОВА Л., ТДПУ магистранти
Интерфаол машғулот – ўқитувчи ва ўқувчилар ўзаро фаол иштирок этадиган машғулот, бу жараён
ҳамкорликда кечади.
Интерфаол методларнинг қўлланиши мажбурий математика дарси жараёнини беихтиёр психологик
ўйин ёки мусобақага айлантириб, барча ўқувчиларни бир оз бўлса-да, ўз фикрларини кенг оммага изҳор этишга,
умуман синфда кечаётган баҳс-мунозараларга бефарқ бўлмасдан, фаол иштирок этишга ундайди. Интерфаол
методларнинг моҳияти ўқитиш жараёнида ўқувчи фаоллигини ошириш, ўқувчини педагогик фаолиятнинг
марказий фигурасига айлантиришдан иборатдир. Мақсади – демократик жамиятнинг фаол фуқароларини
тарбия қилиш. Бундай методларни қўллаш орқали ўқитувчи ўқувчини ўз фикрини шакллантиришга,
ифодалашишга, мақбул йўлни танлаш ва бунинг учун маъсулият ҳис этишга ўргатади. Шу билан бирга
болаларда ўзаро ҳурмат, маъсулият, ҳалоллик, эътибор ва тиришқоқлик хусусиятларини тарбиялашга ҳам
ҳаракат қилинади.
Интерфаол методларни қўллаш орқали қуйидаги вазифалар ҳал қилинади:
-
ўқувчиларни дарс мавзусига қизиқтириш;
-
билимларнинг пухта ўзлаштиришга эришиш;
-
бола тафаккурини ривожлантириш, яъни ўқувчини фикрлашга ўргатиш;
-
ўқувчиларни ўзаро мулоқот (муомала) қилишга ўргатиш;
-
таълим жараёнига ҳамма ўқувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш учун шароит яратиш;
-
ўқувчилар гуруҳида мўтадил психологик иқлим яратиш.
Ўқувчиларни фаоллаштириш учун дарс жараёнида қўлланиладиган усулларни тўғри танлаш ва
саволларни аниқ тузиш катта самара беради. Бунинг учун дарсда мавзуга қўйилган мақсад аниқ белгиланиб, шу
мақсадга эришиш йўли, усули пухта кўриб чиқилиши лозим. Ўқитувчи ҳар бир фойдаланадиган интерфаол
усули ўқувчига нима беришини олдиндан кўра олиши ва дарсни тўғри ташкил қилиши керак. Демак, сиз
қўлланмоқчи бўлган интерфаол усулини танлаб бўлгач, ўзингизга керакли расм, тарқатма материал,
кўзгазмалардан керагини тайёрлаб, конвертга солиб қўйиб, мавзуларни ўргатишда ишлатишингиз мумкин.
Дарсда ўқитувчининг вазифаси ўқувчиларга маълумот бериш, ўқувчилар вазифаси эса, бу маълумотни
ёд олишдан иборатдек бўлиб қолади. Кейинги дарсда эса, олдинги дарсдаги “сабоқ”ларни хотирада тиклаш ва
амалда қўллашга тўғри келади.
Агар ўқувчилар билимларни ахборот сифатида қабул қилиб олмай, уларни ўрганишга ўртоқлари билан
биргаликда ҳаракат қилса-чи?, уни эшитишса, у ҳам бошқалар фикрига қулоқ солса, биргаликда умумий
хулосага келинса, бу жараён ўқитувчи томонидан маслаҳатлар, таклифлар орқали билдирмай бошқариб
борилса-чи? Таълимнинг самарадорлиги ўқувчининг билим олишдаги фаоллигига боғлиқ пропорсионал
равишда ошиб борган бўлар эди.
Таълим – келажакдаги муваффақиятлар калити экан, унинг маҳсули бўлган бугунги ўқувчи келажакда
ҳуқуқий – демократик жамият аъзоси сифатида бу жамият ҳаётида тўлақонли иштирок эта олиши, замоннинг
бозор иқтисодиёти қўяётган талабаларига тўла жавоб бера олиши керак. Ахборот оқими кескин ортган, турли
янгиликлар ҳаётимизга шитоб билан кириб келаётган даврда мустақил танқидий фикрлаш кўникмаларига эга
бўлган, янгиликни ўрганишга доим тайёр бўлган, ҳамкорликдан чўчимайдиган, мулоқотга эркин кириша
оладиган шахсни тарбиялаш таълим – тарбия жараёниниг асосий мақсади бўлиши керак ва бу борада таълимда
янги технологияларнинг қўлланишига йўл очилиши мақсадга эришиш йўлидаги тўғри қадамдир.
Интерфаол методидан фойдаланишнинг мақсади ўқувчиларда ҳозиржавоблик, ҳиссини
ривожлантириш, баҳс – мунозара, эркин фикрлашга асосланган тафаккур тарзини шакллантиришдан иборат.
Ҳозирда кенг қўлланиб келаётган интерфаол методлар турлари жуда кўп бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам
бошланғич таълимда қўллаш учун яроқли эмас. Бунга 1 – навбатда бошланғич синф ўқувчисининг ўқиш, ёзиш
тезлигининг кичиклиги ва синфда аксарият ҳолларда 30 тадан ортиқ ўқувчи ўқиши бўлади. Интерфаол
методлар нисбатан кичик аудиторияларга (30 тагача) ва кўпроқ узлуксиз таълим тизимининг ўрта ва юқори
бўғинларига мўлжалланган бўлиб, бошланғич синфларда қўллаш тажрибалари жуда кам. Шунинг учун янги
411
технологияларнинг фақат бошланғич синф математика дарсларида қўллаш мумкин бўлганлари ҳақида
гапирсак, аввало ўйин технологиясига тўхталиш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |