Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ЖАМОАСИДА ИЖОДИЙ МУҲИТНИ



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet348/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ЖАМОАСИДА ИЖОДИЙ МУҲИТНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШДА РАҲБАР ОДОБИ 
 
ШАРАФУТДИНОВА Х.Г. ТерДУ 
 
Бошланғич синф ўқувчиси таълим фаолиятига илк бор қадам қўйиб, ўқитувчи сиймосини онгида 
шаклланишида педагогик жамоа ва унинг раҳбарининг бошқарув фаолияти алоҳида аҳамиятга эга. Қалбида 
катта истак, қувонч, ишонч бошланғич синф ўқувчисининг мактабда фаол ўқишига, хулқ-атворининг намунали 
тарзда бошқаришига ундайди. Бошланғич синф ўқувчисининг кейинги фаолияти ва шахси хусусиятларининг 
кечиши кўпроқ ўқитувчилар жамоаси, унинг раҳбари ва раҳбар одобига боғлиқ холда кечади.
Бошланғич синф ўқитувчилари жамоасида ижодий муҳитни шакллантиришда раҳбарнинг ўрни катта. 
Раҳбар жамоа аъзолари орасида шундай муносабат ва хулқ-атворни шакллантириши керакки, бу жамоа олдига 
қўйилган мақсадларга энг юқори даражада эришиш имконини берсин.
Бошланғич синф ўқитувчилари жамоаси ўзига хос жамоа бўлиб, биринчидан, улар олий маълумотга 
эгалиги, иккинчидан, педагогик фаолият субъекти сифатида рахбарлик ва бошқарув кўникмаларига эга 
эканликлари, учинчидан, фаолиятини ташкил этишда ўз билими, иқтидори ва истеъдодига таяниб иш кўриши, 
доимий билимини ошириб боришга интилиши, изланувчанликлари билан бошқа жамоалардан тубдан фарқ 
қилади. Чунки, ўқитувчи бир кун ўз устида ишламаса, ўз соҳасидаги янгиликлардан воқиф бўлмаса хозирги кун 
талаби даражасида педагогик фаолиятни ташкил эта олмаслиги муқаррар. Шу туфайли ўқитувчилар жамоасини 
бошқариш ва унда ижодий муҳитни шакллантириш раҳбардан ўзига хос одобни, маданиятни ўқитувчилар 
жамоасига раҳбарлик қилиш кўникмасига эга бўлишни талаб этади. Педагог раҳбар атамаси ишнинг кўзини 
биладиган, касбига қалб қўри ва бутун меҳрини бериб, эл-юртни ўйлаб меҳнат қиладиган, ўз фаолиятини жон 
дилдан севадиган ўқитувчига нисбатан ишлатилади. Бошланғич синф ўқитувчилари жамоасига раҳбарлик 
юксак ақл –фаросат, куч-ғайрат, изланиш ва топқирликни, жамоани ҳурмат қилишни, жамоа фикрини ўрганиш 
ва унга таяниб иш кўришни, ўз устида тинмай ишлашни талаб қилади. 
Бошланғич синф ўқитувчилари жамоаси кўпчиликни ташкил этади, шундай экан уларнинг фикри, 
дунёқараши, маънавияти, характери, руҳияти ҳам турличадир. Бошланғич синф ўқитувчилари жамоаси раҳбари 
инсоннинг ички оламини, руҳият қонунларини яхши ўрганиб, ўзи раҳбарлик қилаётган жамоани бошқариш, 
ижодий муҳитни ривожлантира олишга ўзида куч-қувват топа олиши лозим. Демак, ўқитувчилар жамоаси 
раҳбари психологиясининг марказида доимо ўқитувчилар ва уларнинг руҳияти туриши зарур. Шунинг билан 
бирга раҳбар жамоада шундай муҳит вужудга келтириши лозимки, педагогик фаолиятда фаолликни ошириш 
ходимнинг шахсий эҳтиёжига айлансин. Бунинг учун ўқитувчилар жамоаси раҳбаридан кўпроқ шахсий намуна 
кўрсатиш, маънавий рағбатлантириш, ишонтириш, тушунтириш ва ташвиқот қилиш йўли билан бевосита ёки 
ижтимоий муҳит орқали ўз қўл остида ишловчи ҳар бир ходимга ва бутун жамоага таъсир кўрсатиш талаб 
этилади
Бошланғич синф ўқитувчилари жамоасида ижодий муҳитни ривожлантиришда ўқитувчилардаги 
эҳтиёж ва қизиқишларини ҳам ҳисобга олмоқ керак. Хозирги кунда ўқитувчилар жамоасида башқа 
жамоалардаги каби меҳнатга моддий рағбатлантиришнинг муҳим роли сақланиб қолган ҳолда маънавий, 
362 


ижтимоий-психологик факторларга тобора кўпроқ аҳамият берилмоқда. Ўқитувчи ҳам ўзининг иш жойи 
сифатида кўпроқ ҳақ тўланадиган муассаса ёки бўлинмани эмас, балки жамоаси аҳил бўлган, яхши ходим 
ҳурмат қилинадиган, у ҳақда ғамхўрлик қилинадиган, ўзини эркин ҳис этадиган, қулай психологик вазият 
таркиб топган иш жойини танламоқда ва бор кучини сарфлаб ишламоқда.
Бошланғич синф ўқитувчиси ўз ишини онгли равишда бажариши учун унинг мазмунини, 
вазифаларини, ундан кутилаётган натижаларни, оқибатини ва ниҳоят унинг жамият учун фойда ва зарарини 
мумкин қадар тўла англаб, яхши тушуниш шартдир. Ўқитувчи ўз фаолиятига алоқадор бўлган малакаларни 
қанча яхши билса, ушбу малакаларни қўллаш учун шарт-шароит мавжуд бўлса, ишни бажарганда шунча кўп 
ижодиёт кўрсата олади. 
Ўқитувчининг ижодкорлиги етакчи педагогик қобилиятлар таркибига киради. Ўқитувчи малакаси ва 
ижоди педагогик фаолиятнинг икки муҳим томонидир. Малака - ўқитувчи фаолиятининг техника томонидан 
ташкил қилинган доимий ҳаракатларни мумкин қадар осонлик билан автоматик равишда бажара олишдан 
иборатдир. Ижод эса, шароитнинг хос томонларини эътиборга ола билишдан, шароитнинг ўзига қараб чора ва 
тадбир кўришдан, аввал учрамаган янги масала туғилиб қолганда уни тўғри тушуниб, бу масалани ҳал қилиш 
йўлларини излаб топишдан, эски усул ва йўллардан воз кечиб янгиларини топишдан иборатдир. Хитой 
файласўфи Конфуций айтганидек: “Эскига мурожаат қилиб, янгини кашф эта олган кишигина ўқитувчи бўла 
олади.”
Бошланғич синф ўқитувчисининг ижодкорлиги-унинг ўз қизиқиши, ижодий намуналарига, янгликлар 
киритишга кенг имкониятлар очадиган машғулотлар билан шуғулланишга интилишида ўз аксини топади. Бу 
йўналиш бўйича юқори кўрсаткичга эга бўлган ўқитувчилар доимо ўзлари қизиққан соҳага ижодий ёндошиб, 
фаолиятида бирон бир ўзгариш ясаш, янгилик киритишга ҳаракат қиладилар. Бундай ўқитувчилар таъсирчан, 
фаол, масъулиятли, болаларга меҳр бера оладиган бўлиб шаклланган бўлади.
Ижодий муҳит – ижодкор ўқитувчи шахсини шакллантиришга йўналтирилган бўлиб, ўқитувчилар 
жамоада соғлом, ижодий муҳитни яратиш орқали таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ўзаро ҳамкорлик 
асосида муаммоларнинг ечимларини топиш, аниқ мақсадли натижаларга эришишни таъминлаш демакдир. 
Бошланғич синф ўқитувчилари жамоасидаги ижодий муҳитнинг мавжудлиги ўзаро ҳамкорликдаги 
амалий натижага олиб келувчи самарадорлик, раҳбар, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг бир мақсадга интилишида 
намоён бўлади. 
Бошланғич синф ўқитувчилари жамоасидаги ижодий муҳит таълим сифатини оширишга, мустақил 
фикр эгаларини тарбиялашга, кенг мушоҳадали шахс маънавиятини шакллантиришга, ўқувчиларни соғлом 
рақобат муҳитига мослашадиган, замонавий мутахассис руҳида тарбиялашга, ташкилотчиларни, 
ташаббускорларни шакллантиришга, ижод қилиш қобилиятларини ривожлантириб бориш имкониятларини 
яратишга хизмат қилади. 

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish