Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА ОИЛАДА БАДИИЙ АДАБИЁТ ВОСИТАСИДА



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

 
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА ОИЛАДА БАДИИЙ АДАБИЁТ ВОСИТАСИДА 
КИТОБХОНЛИК КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ 
 
НУРМАТОВА И.Т., ТДПУ. 
 
Маълумки, шахснинг шаклланиш жараёнига онгли тарбиявий таъсирларигина эмас, балки оиланинг 
умумий фаолияти хам таъсир кўрсатади.
Оилада ривожланган психологик йул-йуриқлар кўп жихатдан бола маънавий дунёсининг 
хусусиятларини, унинг дунёга, санъатга, адабиётга муносабатида билинади. Оилада кичик мактаб ёшидаги бола 
биринчи марта китобни кўради, варақлайди, бу ерда унинг китобхон сифатида индивидуаллиги уйғонади ва 
ривожланади, адабий қизиқишлари аста-секин шакллана боради. Кўпинча ота-оналар улғаяётган болаларига 
мўлжаллаб ўз уйларида кутубхоналар ташкил этадилар. Уй кутубхонасидан олинган китобларни боланинг бир 
ўзи эмас, балки синфдошлари ва ўртоқлар хам ўқийдилар. Бу хол ўқиб чиқилган китоблар хақида фикр 
алмашиш имконии беради. Бола ўқиши учун уй кутубхонасидан олинган китоблар ота-оналар томонидан, 
маслахат, тавсия асосида танлаб берилган бўлиши керак. Ота-оналар томонидан муайян турдаги адабиётга 
қизиқиш рағбатлантирилади-ю, лекин ўқишнинг сифати: бола китобнинг "мағзини чақиб" ўқияптими, китоб 
охиригача ўқиляптими, унинг мазмуни болага тушунарли бўлишини назоратдан четда колдирадилар. 
Бошланғич синф ўқувчилари учун оиладаги китобхон сифатида адабий мулоқотнинг ахамияти катта. Оилада 
китобхон сифатида ўзаро алоқа боғлашнинг таъсирчан формаси ўқиб чиқилган нарсалар хақида сўзлашиш, 
ҳикоя қилиб беришдан иборатдир. Ўқиганлари хақида ўртоқлашишга интилиш хамма ёшдаги болаларга хосдир. 
Кўпинча болалар ўз ота-оналарига китобнинг мазмунини, қизиқарли лавхаларни сўзлаб берадилар. Бунда бола 
катталарнинг муносабатини: ўзининг ҳикоясига қизиқиш туғдираётганини ёки китоб хақидаги сухбат шунчаки 
бўлиб, бор-йўғи текширишдан иборатлигини англайди. Болалар ота-оналарнинг ўз қизиқишларига эътибор 
билан қарашини хар доим қадрлашади. Лекин ота-оналар кўпинча ўз болаларининг китоб ўқиши билан 
номигагина қизиқишади, улардаги адабий кечинмаларни мохиятини билишмайди. Кичик мактаб ёшидаги 
болаларнинг ота-оналари одатда уларнинг ўқиш тезлиги билан қизиқадилар, бола ўқиётган адабиётини назорат 
қиладилар, унинг китобхон сифатидаги талабларини шакллантирадилар, ўқиш техникаси, энг оддий ўқиш 
малакаларини текширадилар, кўпинча овоз чиқариб ўқиб берадилар, ўқиб чиқилган китоб хақида 
сухбатлашадилар. Бироқ бола улғайган сари, унинг ўқиш техникасини текшириш зарур бўлмай қолади ва ота-
оналар қизиқиши сусаяди.
Оилада тарбияланаётган бошланғич синф ўқувчиси билан бадиий адабиёт ёрдамида мулоқотга 
киришиш камчилиги деб қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
212 


1. Ота-онанинг болаларга нибатан ўз бурчларини нотўғри тушунишлари, бу бурчларни моддий ва 
маиший жихатдан таъминлашдан иборат қилиб куйишлари. 
2. Ота-она билан болалар ўртасида умумий қизиқишнинг, эмоционал мухитнинг йуқлиги. Бу мухитсиз 
болани китобхон қилиб тарбиялаш жуда қийин. 
3. Боланинг китоб ўқишига рахбарлик қилишда ота-оналарнинг ўзаро келишмовчиликлари. Ота-она 
болага бир хил тавсиялар берса ва талаблар қўйса, болада адабиётга ва китоб ўқишга барқарор ижобий 
муносабат шаклланади, китобхон сифатида фаоллиги ошади, адабий қизиқишлари шаклланади. 
4. Ота-оналарнинг болалар билан керакли ўзаро муносабат, мулоқот ўрната олмаслиги, уларнинг 
бадиий адабиётга қизиқишини назорат қила билмаслиги.
Шу билан бирга оилада бошланғич синф ўқувчиларида бадиий адабиётга қизиқишни шакллантиришда 
ота-оналар уларни турли усуллар билан рағбатлантиришлари лозим: 
1.Кичик ука-сингилларига ўқиб беришларини тавсия этиш. 
2.Китоб хакидаги хулосаларини расм ва ранг-тасвирда ифодалаш. 
3
.Оила жамоасида ўқилган китобни мухокама қилиш ва фикр алмашиниш. 
Ота-онанинг бошланғич синфда тахсил олаётган бола учун китобхон сифатида шахсий ўрнак 
кўрсатишлари, бадиий адабиётга бўлган қизиқишлари кенг бўлиши, доимо ўкишга эхтиёж бўлиши, уларнинг 
бадиий қадриятлари тизимида китоб ва уни ўқиш юксак қадрланиши, уларнинг ўқиши учун яхши шароитларни 
ярата олишлари ғоят мухимдир. Оиладаги маънавий мухит, боланинг иштиёқига эътибор ва қизиқиш билан 
қараш жуда мухимдир. Оилада кичик мактаб ёшидаги бола билан китобхон сифатида барқарор алоқа ўрнатиш, 
бадиий адабиёт юзасидан мулоқотларнинг доимий бўлиши, ота-оналарнинг адабиётга қизиқишлари, китоб 
хакидаги фикр-мулохазалари, ўзлари ўқиб чиққан бадиий асарларга бахо бериши боланинг китобхон сифатида 
шаклланишига самарали таъсир кўрсатади. Агар оилада ота-оналар боланинг маънавий дунёсига хурмат билан 
қарасалар, ундаги хилма-хил қизиқиш ва майлларнинг ривожланишига эътибор билан қарасалар, у холда 
оиланинг болаларнинг китоб ўқишига таъсири ижобий намоён бўлади.

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish