ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИНИНГ ТИББИЙ БИОЛОГИК АСОСЛАРИ. АҚЛИЙ МЕҲНАТ ГИГИЕНАСИ. Режа: Адаптация меҳанизми тушунчаси ва турлари Меҳнат физиологияси ва меҳнат фаолияти турлари Гомеостаз тушунчаси Асаб системалари турига қараб инсон феълини ажрата олиш принципи. - Одам туғилганидан бошлаб, ўзи учун умуман янги шароитларга дуч келади ва ўзининг ҳамма аъзо ва системаларини шу шароитларга мослаштиришга мажбур бўлади. Кейинчалик, индивидуал тараққиёт давомида одам организмига таъсир этувчи омиллар доимий равишда ўзгариб туради. Бу эса доимий функционал ўзгаришларни талаб қилади.
- Адаптация ёки мослашувчанлик-бу инсон организмининг туғма ва орттирилган мослашувчанлик фаолиятидир. Бу фаолият ҳужайра, аъзо, система ва организм даражасида юз берадиган аниқ физиологик реакциялар томонидан таъминлаб берилади. Адаптациянинг моҳияти-ташқи муҳитнинг ўзгарувчан шароитларига мослашиш учун организмнинг функцияларини қайта ташкил этиб, унинг яшаши ва ривожланишини таъминлашдан иборат.
- Адаптация механизмларини 1- бўлиб, Канадалик олим Ганс Селье асослаб берди. Унинг фикрига кўра, организмда содир бўладиган адаптация механизмлари гуморал табиатга эга бўлиб, буйрак усти безлари адреналин ва норадреналиннинг фаолияти таъсирида шаклланади. Организмнинг мослашув имкониятларини такомиллаштиришда марказий асаб тизими фаолияти ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Адаптациянинг ҳимоя мослашувчанлик, руҳий, ижтимоий ва физиологик турлари фарқланади.
- Адаптациянинг ҳимоя мослашувчанлик, руҳий, ижтимоий ва физиологик турлари фарқланади.
- Ҳимоя-мослашувчанлик реакциялари рефлектор ва гуморал йўллар билан бошқарилади, бунда асосий ўрин олий нерв фаолиятига ажратилади. Одам организмида жуда кўп фойдали мослашувчанлик хусусиятлари бўлиб: улар ички муҳит кўрсаткичлари (озуқа моддалари, кислород, ҳарорат, қон босимининг даражаси); одам организмининг асосий биологик талабларини қондирувчи ахлоқий фаолияти (озиқ-овқат, ичимлик, жинсий ва бошқалар) ва инсоннинг жамиятдаги умумий ва шахсий тажрибасига асосланган ижтимоий фаолият натижаларидир.
- Руҳий адаптация деганда-шахснинг муттасил ривожланиб ва бойиб бориш қобилияти тушунилиб, бу атама шахснинг ўзини-ўзи тарбиялашини, ўзлигини англаб етиши, ўзини-ўзи бошқариши, юксак аҳлоқий сифатларга эга бўлиб маънавий юксалиши, ўзлигини ва ўз моҳиятини намоён қила олиши тушунилади.
- Ижтимоий адаптация ўз моҳиятига кўра шахснинг ижтимоий муҳит шароитларига мослашувидан иборат жараён бўлиб, унинг онглилик даражасини, мустақиллигини ва ижтимоийлигини тавсифлайди. Ижтимоий омилнинг инсон саломатлигига таъсири жуда катта. Кўпинча ижтимоий жараёнлар биологик жараёнларга катта таъсир ўтказиши мумкин.
- Физиологик адаптация-ташқи муҳит шароитларига мос равишда, унга мослашиб яшаш учун гомеостатик структуралар таркибини ўзгартириш ва янги функционал ҳолатларни шакллантиришга қаратилган жараён бўлиб, организмнинг меъёрий фаолият кўрсатишини таъминлайди.
- Талабалар адаптацияси-талабанинг олийгоҳда таълим шароитига ва ақлий фаолиятнинг янги ташкилотига кўникиш даври бўлиб, унинг 3 та тури мавжуд:
- Касбий-олий таълим тузилмасига, олийгоҳдаги таълим жараёни мазмуни ва таркибий қисмларига, танлаган касбининг хусусиятларига мослашишдир.И
- жтимоий-руҳий адаптация-янги ўртоқлар, янги жамоа билан ижобий муносабатлар ўрнатишда акс этади.
- Дидактик адаптация-олийгоҳдаги таълим тизимига секин-аста киришиш ва мослашувни таъминлайди.
- И.П.Павловнинг шогирди Н.И.Красногорский устозининг фикрига асосланиб, инсонларнинг кучига, феълига ва нерв жараёнларининг ҳаракатчанлигига, бош мия бўлимлари ҳамда биринчи ва иккинчи сигнал системалари ўртасидаги ўзаро таъсирга қараб, уларнинг асаб системаси турларини табақалаштирди ва 4 гуруҳга ажратди:
- 1. Сангвиниклар; кучли, барқарор, ҳаракатчан. Бундай кишиларда мия ярим шарларидаги қўзғалиш ва тормозланиш жараёни кучли бўлади. Улар ҳаётда ишчан, қувноқ ва анча шашқалоқ бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |