1. Хавфи юқори бўлмаган; 2. Юқори хавфли; 3. Ута хавфли. Юқори хавфли хоналар унда қуйидаги шароитлардан бирининг мавжудлиги билан характерланади: -ток ўтказувчи поллар (металл, тупроқ, бетон); -намлик (ҳавонинг нисбий намлиги) 75% дан юқори ёки ток ўтказувчи чанглар; -ҳаво ҳароратининг юқорилиги (+300С дан юқори); -ишчиларни бир вақтда электр ускунасининг металл корпусига ва бинонинг ерга бириктирилган металл конструктсияларига ва ускуналарга тегиши мумкинлиги. Ўта хавфли хоналар унда қуйидаги шароитлардан бирининг мавжудлиги билан характерланади: -ҳавонинг нисбий намлиги 100 % га яқин; -кимёвий актив муҳитлар (кислота ва ишқорлар буғлари); -бир вақтда юқори хавфли хоналар учун кўзда тутилган шароитлардан икки ёки ундан ортиғини мавжудлиги; Бу категорияларга хонадан ташқарида, очиқ майдонда ишлатилаётган электр қурилмасини ҳам тенглаштириш мумкин. Юқори хавфли бўлмаган хоналарга юқори хавфли ва ўта хавфли хоналардаги шароит белгилари бўлмаган хоналарни киритиш мумкин. Кўпчилик қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш хоналари юқори хавфли хоналарга (поли тупроқли хоналар) ёки ўта хавфли (молхоналар, чучқахоналар, иссиқхоналар ва бошқалар) хоналарга бўлинади.
Электр токи таъсиридан ҳимояланиш чоралари.
Электр ускуналарини ерга улаш ва ноллаштириш ҳимояси. Одамларни ва ҳайвонларни электр токидан ишончли ҳимоялашнинг кўпроқ таркаган усули ерга улаш ҳимоясидир. Яъни ускуналарнинг кучланиш остида қолиши мумкин бўлган ток узатмайдиган металл қисмини ёки электр утказгичларни ерга улаш ҳисобланади. Ерга улашнинг принтсипиал схемасини қуйидаги расмда келтирамиз. С фазада корпусга туташув содир бўлганда, электр токи ерга улагич орқали ерга ўтади, чунки одамнинг қаршилиги ерга улагичнинг Р3 қаршилигидан етарлича даражада ортиқдир. Ерга улагичнинг қаршилиги эса 10 Ом дан ортиқ бўлмаслиги керак. Ерга улашнинг бош вазифаси, корпусдаги потентсиални хавфсиз миқдоригача камайтиришдир. Электр қурилмаларини ерга улашни, ўзгарувчан токда номинал кучланиш 380 В бўлганда ва ундан юқори 440 В да ва доимий токнинг барча ҳолларда, ўзгарувчан токда номинал кучланиш 42…380 В гача ва доимий токда номинал кучланиш 110…440 В гача бўлган юқори хавфли ва ўта хавфли меҳнат шароитларида бажариш керак бўлади. Ўзгарувчан токда 42 В ва ундан кичик кучланишда ва ўзгармас токда 110 В кучланишдан кам ҳамма ҳолларда, ишлайдиган электр қурилмалари ерга уланмайди. Бундай портлаш хавфи бор қурилмалар ва икки ўрамли пайвандловчи тансформаторлар мустасно.