Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўҒрисида



Download 20,53 Kb.
bet1/4
Sana17.07.2022
Hajmi20,53 Kb.
#813109
  1   2   3   4
Bog'liq
Адвокат фаолият кафолатлари туғри Word


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ВА АДВОКАТЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ ТЎҒРИСИДА
1-модда. Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи
Адвокатлик фаолияти билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, шуғулланишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда лицензия берилади.
(1-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
2-модда. Адвокатлик фаолиятининг асосий принциплари
Адвокатлик фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
адвокатнинг мустақиллиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адвокатнинг касб этикаси қоидаларига, адвокатлик сири ва адвокат қасамёдига қатъий риоя этиш;
(2-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда ман қилинмаган усуллар ва воситаларни қўллаш.
(2-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Адвокат қасамёди
Адвокат тегишли малака комиссиясининг мажлисида қуйидаги мазмунда қасамёд қилади:
«Ўз касбий бурчимни ҳалол ва виждонан бажаришга, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳамиша ҳимоя қилишга, адвокатлик сирини сақлашга, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга тантанали қасамёд қиламан».
4-модда. Адвокатнинг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адвокат Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида, шунингдек, агар олинган топшириқни бажариш зарурияти тақозо этса ва тегишли давлатларнинг қонунчиликка зид бўлмаса, республика ташқарисида ҳам адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
(4-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Муайян ишни олиб боришга адвокатнинг ваколатли эканлиги ордер билан тасдиқланади.
Адвокат, тараф сифатида, суд ишларини юритишнинг ҳамма босқичида процесснинг барча иштирокчилари билан тенг ҳуқуқларга эга.
Адвокат қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонунда белгиланган тартибда ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни кўчириб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз ҳимоясидаги шахс билан у ушланган пайтдан бошлаб қонунчиликда белгиланган тартибда миқдори ва муддати чекланмаган ҳоли учрашувлар ўтказиш;
(4-модда тўртинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модданинг тўртинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
иш материаллари билан танишиш ҳамда ишни судда ва бошқа органларда кўриш чоғида овоз ёзиш қурилмалари ҳамда бошқа техника воситаларидан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланиш;
(4-модда тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
агар жиноят ишини юритишда, шунингдек фуқаролик ишини, иқтисодий ишни ёки маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишни кўриш ва ҳал этишда ҳимояни ёки вакилликни амалга ошириш зарурияти тақозо этса, давлат сирлари, тижорат сири ёки бошқа сир ҳисобланган маълумот билан қонунчиликда назарда тутилган тартибда танишиш.
(4-модда тўртинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адвокат қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
(4-модда бешинчи қисмидаги Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Адвокат:
юридик ёрдам сўраб мурожаат қилган юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида маслаҳат бериши;
юридик ёрдам сўраб мурожаат қилган шахснинг ишига унинг ҳолатини оғирлаштирадиган касбий нуқтаи назар билан ёндашмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишонч билдирувчи шахснинг (ўз ҳимояси остидаги шахснинг) нуқтаи назарига кўра ноқонуний қарор чиқарилган тақдирда, бу қарор устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиши шарт.
(4-модданинг олтинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адвокат қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам бажаради.
(4-модда еттинчи қисмидаги Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 20,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish