Қадри баланд замондошларим



Download 24,91 Kb.
Sana27.05.2022
Hajmi24,91 Kb.
#611574
Bog'liq
Марди сиёҳ


Марди сиёҳ
Қадри баланд замондошларим
Одам болалари кўпайган сари улар умр деб аталмиш кўҳна қўшиқ оҳанглари, садолари остида мусиқий дунёнинг турфа мусиқий оҳангларига эргашиб, турли макон ва манзилларни юрт деб билиб, умргузаронлик қилиб келади. Яшаш манзили бир-бирига яқинлар юртдошлар, халқ тили билан айтганда ўриши бир, юриши бир, бозори бир, мозори бир узангидош эл деб юритилади.
Қораосмоқ элининг асл яшаш манзили “Ҳаччатоғ”, “Боюрти”, “Иярарча”, (Эгарарча) томонлар.
Бу манзилда аждодлар қачон, қай вақт илк марта ўтовини тиккан буни аниқ айтиш қийин. Бу элнинг ўзига хос руҳияти, турмишга қарши, ўй-ҳаёли, ҳамда орзулари бор. шундай боқий ҳавасларидан бири-ўз наслининг хақиқий давомчилари-йигитларни эпчил, чаққон, абжир, чавандоз қилиб ўстириш бўлган ва бу қаршлар хозиргача яшаб келмоқда.
Инсон болалаги ўтган манзиллардаги оддий кундалик ҳатти-ҳаракатлари хам ёши улғайгач оламжахон саргузашт бўлиб туюлса не ажаб...
Қизилдарёнинг сувлари тоғ ёнбағридаги турфа номлар билан аталувчи булоқлардан, қолаверса йилнинг маълум бир санаси, ҳафтанинг маълум кунида чиқиб, яна ўша кунда тўхтайдиган шифобахш “Оқсув” ирмоғидан бошланади. Бу ирмоқнинг бошланиш жойи ботин.
Чорвадор эл ўз тирикчилиги йўлида ушбу булоқлардан чиқаётган сувларни ўз мақсадлари йўлида бир тепадан иккинчи бир тепага қаратиб йўналтиради, тепаликлар ўртасида жарликлар учраб қолса, арча ёғочдан ковлаб ясалган ариқчалар билан иккинчи тепага ўтказиб, тоғ ёнбағридаги текслик томон бошқаради. Элда бир нақл яшайди “Етти кун ёғган ёмғирдан елиб ичган сув яхши”. Булоқ сувларининг таъми бир хил эмас... Лекин, эр томонидан умумий мақсад йўлида бирлаштирилган “Галабулоқ”, “Жўжабулоқ”, “Шакарбулоқ” каби булоқлардан ҳосил бўлган ирмоқча тоғ қияликларидаги майдонларга тоғнинг тоши қизиган пайтлардан бошлаб яшиллик бахш этади. Шу ирмоқчанинг бир қатраси “Қўрғонтепа” ёнбағридаги отамнинг “ҳаёт”идаги баҳор бошларида экилган картошка пайкалига жон бағишлаб, Қизилдарё бағрига ошиқади.
Акам иккимизнинг кунлик юрган йўлларимиз ҳам бир олам ўзим бир битикка сиғмайди десам муболаға бўлмайди. Баъзан ўша Қизилдарё бағрига интилаётган ирмоқча қуюлиш нуқтасига келамиз. Акам мендан ёши 3-4 ёш катта, қўллари билан узоқдан туриб ниманидлир кўрсатади. “Хув анауни кўряпсанми? Бу Холиқул бобонинг тегирмони”. Акам хитобидан сўнг сергак тортиб разм соламан. Узоқроқ жойда ўзим кундалик оққўзғолдоқнинг қуриган икки япроғини унинг ингичка танасига тиқиб, яна шу таначани бошқа бир тиканак билан оҳиста тешиб, ингичка новда ўтказиб, шамолда уёқдан буёққа югирганимда айланадиган паракка ўхшаган улкан паракка кўзим тушади. Бу сув тегирмони эканлигини ўша пайтда билмаганман. Бу тегирмон Холиқул бобо томонидан бунёд этилган. Холиқул бобо хам кўпчиллик элдошлар қатори бойюртида ёзда яйлоққа, қишда қишловга кўчиб қўниб юрсада, тегирмонини юритган. Кампири Чаман момо икки ўғил икки қизини эргаштириб яйлоққа кўчиш асносида эшакка ортилган қора уйнинг созлари оғмаслиги учун астойдил харакат қилар, хали вояга етмаган икки ўғил-Ашур ва Баширлар эгар арчага етим боришларини сабрсилик билан кутишаркан. Арчага етиб бориши билан болаликдан чайир, қотма Ашур арча танасига ёпишиб унинг устга чиқиб, арчага қамчи бериб от қилиб минар экан. Башир пастда акасининг хатти-харакатини унчалик ёқтирмай кузатаркан... кичик Башир эса тоғ тошларидан оёғи қайрилиб синган уй жониворлари бўладими, қанотлари лат еган қушлар бўладими, жониворларга 1-биринчи муолажани кўрсатишни хуш кўрар экан.
Чаман момо замон қанчалик қаҳатчилик бўлмасин бор-йўқни, оч-тўқни билган момо бўлган. Халқимизада бир нақл бор... “Ўнг қўлинг берганини чам қўлинг билмасин”. Чаман момо тегирмон дўлидаги уларни қўли билан сидириб бўлсада, эски гарди рўмолининг бир учига тугиб, жузлик учун ёпинадиган фаранги рўмоли оғушида йўқсиллар хонадонига ошиқаркан.
1961-йилдаги қурғоқчилик нафақат саҳродагиларни балки тоғликларни хам синаганлигини ота-онам ҳикояларидан биламан... Аҳоли шу йили тегирмонда унни деярли тортмади.
Моможонларимиз кунлик овқат учун бир сиқим буғдойни доналаб, икки тошнинг ўртасига қўйиб уриб, янчиб ёрма ош тайёрларди, гоҳ қўлбола усулда тайёрланган ёрқичоққа чимдимлаб донни солиб, ўз ўланларини ҳиргойи қилишарди..
“Ёрғичоқ ялпоққина,
Ун қилар оппоққина.
Ёрғичоқ хир-хир этар,
Муштдеккина хамир битар.”
Эсимни тайний бошлаганимда хам оиламизда барча оилаларда бўлгани каби ун нон муаммо бўлган.
Ана шундай баҳорларнинг бирида отам нон топиб келиш учун мардикорликка кетган. Ўша замонларда аҳолининг асосий улови эшак бўлган. Отамнинг икки бош эшаги бўлиб, бичими майдароқ кўкиш қорамтир эшак “Бўричоқ” , тансаи йирикроғи оқ эшак эди... Ўша йил деҳқон бобо хар икала эшакни олиб, мардикорликка кетган. Ўша замондаги мардикорлар аксарият ҳолатларда Ғуозр, Шахрисабз, Яккабоғ томонларга боришган. Мардикор фақат ўзининг эмас эшакларнинг кучидан ҳам оиласини боқиш йўлида фойдаланган. 1969-йил узоқ меҳнат самараси бўлган бир хуржун буғдойни орқа тарафда келаётган оқ эшакка ортиб олган мардикор Қизилтепа кенгликларидан тоғ тепасига чиқиб борувчи илонизи йўлдан бораркан, узоқдан бир нарса қорайиб кўринди. Ўзи миниб келаётган эшакни хина билан жадаллатган сари орқадаги эшак хам юришни тезлатди. Ҳалиги узоқдан кўринган нарса отнинг хуржунига солинган бризент қоплардаги пул эканлигини билиб деҳғқон бобо эшакдан тушади. Оқ эшакдаги буғдойни ўзи келаётган Бўричаққа юклайди. Оқ эшакнинг устига пул тўла хуржунни юклаб, ўз йўлида давом этади.
Тинимсиз меҳнат орқасидан елкалари яғир бўлиб кетган эшшакларга хам ўз меҳнатлари эвазига яраша озуқа-ем берилган... Иккаласи хам шамолдай юради. Деҳқон бобо хам оқ сариқдан келган бўлсада, жуда чаққон қадам босади. Қораосмоқ элида бир нақл бор, балки бу нақл бошқа жойларда хам бордир. “Оч бўри йўртоғон келади” ... Хаш-паш дегунча йўловчи Хазрати Лангаротажон қадамжосига элтувчи йўл билан тоғ тепасидан пастликка қараб туша бошлайди. “Каттатош”га етганда ўша бойнинг моллари ялаб топган “Бойвуччакон” атрофида волидамизнинг қизлик уйлари бўлган. Отам қайноғасининг уйига, дара ичига кириб боради. Хар иккала эшакдаги хуржунларни айвонга тушириб, устига пул тўла хуржунга чакмонини ёпиб қўйиб, пешин намозини ўқишга тутинади. Номозни ўқиб бўлгач кондан қайноға келади. Орадан анча вақт ўтгач тоғ йўлидан икки отлиқ дарани ларзага келтириб шовқин солади: “Эй яхшилар, биз шарманда бўлдик. Ойбек савхозининг бир ойлик почта пулини йўқотиб қўйдик. Қилган айбимиз Қизилтепага келганда икки шиша аччиқ сув ичгандик”. Табиийкибундай шовқин тоғ чўқилларида акс-садо беради. Шовқинни деҳқон бобо эшитиб, дара ичидан йўловчилар томон шовқин йўллайди. Шовқин йўловчилар қулоғига чаланиб, улар пастга, дара чига тушиб келади. Отам уларни қайта гапиртиргач “Ана йўқотган нарсаларинг” деб, чакмон остидаги хуржинга ишора қилади.
Почтачи Жопининг қувончдан кўзлари порлаб кетади ва дехқонбобога ўз миннадорлигини баён қилгач, 1961-йилда зарб қилинган бир сўмлик кюпиралардан бир почкасини тутқазмоқчи бўлади, деҳқонбобо Жопининг таклифини рад қилади. Жопи халиги бир почка пулни айвонга қўйиб, хурсанд бўлиб дара ичидан тоғ ёнбағридаги йўлга чиқиб кетади. Дехқонбобо қопдлаги буғдойни қайноғасининг айвонида тегирмонга тайёрлаб ғалвирлайди, тозалайди, ўша манзилдаги сув тегирмонида ун қилиб, ўз ватани томон йўл олади. Тушга яқин дехқонбобо Толқишлоққа етиб келади. Оқ эшака ортилган унни оҳиста туширар экан завжаси бободан сўрайди: “Кимнинг тегирмонида тортдингиз, Холиқул бобонинг тегирмонидами?”.Деҳқонбобо аёлига жавоб беради: “Холиқул бобонинг тегирмони қолдими?!”.
Аҳён-аҳёнда бўлсада, акам мени ўша манзилга олиб борарди. “ху анауни куўряпсанми? Холиқул бобонинг тегирмони”, -дерди акам. Мен жар четига боришдан қўрқиб узоқдан разм солардим. Ўзим хар куз мавсумида иккита қовжираган япроғини ингичка танасига тиқиб сайдиганим ўйинчоқ парракнинг йирик кўринишидаги парраги бор сув тегирмонининг харобаси кўринарди...
Халқимизда “Тегирмончининг ўнгири қоқилган сувнинг пастидан сув ичиб бўлмайди”-деган хаётий хулоса яшайди. Бу тегирмончи кишининг хақига хиёнат қилади деган гап эмас, албатта. Тегирмон-хақиқаттан ҳам заррача бўлсада рисқнинг мисқоллари бир-бирига қўшилиб кетадиган ихтиро. Ихтиро бўлганда хам кишининг мушкулини, асосий яшаш муаммосини хал қиладиган кашфиёт. Аслида тегирмондаги буғдойлардан хам тайёрига айёрлик қилиб еса-емаса инига ташувчи зараркунанда жониворлар-сичқон, каламушлар... Холиқул бобо вояга етган икки ўғил икки қизи билан чўлга кўчиб кетгач тинимсиз ёмғир ёғади. Олдинлари тегирмон тоишини юрғизувчи ирмоқча тегирмонга етмай жардан Қизилдарё бағрига беркинади.
1972-йилдан оиламиз Қизириқ чўлида яшашй бошлайди. Бу ерга кўчишда кўч ортилган машина Ҳаччатоғдан кун чошгох бўлганда жўнади. Бизни ўзга юртга кузатиш учун чиққан қўни-қўшни, қари-ёш йиғлаб қолишди. Машина кун ботганда Кийик қишлоғига етиб келди. орадан ойлар-йиллар ўтди. Тоғда тегирмончи бўлган бобо қўй-қўзиларини боқиб юрарди. Ўғли Ашур довруқли чавандоз бўлиб етишган, кичик ўғли Башир синиқчи-уста бўлиб кўплаб инсонларнинг дуосини олган. 1976-йилдаги катта кўпкари Дарбанда бўлади бу йилларда Ашур чавандоз хали куч-қувватдан қолмаган, ота устида оти каби қуюндек харакат қилади. Бакавул эълон қилган “Бир бош тойчоғи бор” деган хитобдан сўнг чавандоз сергак тортади. Улаоқни ердан кўтарган Дарбандлик Тожик биродарларимиздан бўлади, лекин улоқ оёғига тожик чавандоз томонидан солинган чилвирни от эгари учига боғламасдан бизнинг қаҳрамонимиз улоқни Тожик биродаримиздан тортиб олишга муоффақ бўлади. Ашур чавандоз ҳаётида бендай беллашувлар кўп бўлган. Тожик чавандозлар бу довруқли чавандоз ўзларига яқинлашиши билан шундай дер экан: “Эҳтиёт бошид. Марди сиёҳ омад”. Марди сиёҳ-Ашур бобо умрининг охирги йилларида 11-умумий ўрта таълим мактабида қоровуллик қилиб Аллоҳ рахматига борди. Охирати обод бўлсин! Қўли хайрли, саховатпеша, мард инсон эди.
Қизириқ туманини ривжлантириш йўлида кунни тунга улаб, бел боғлаб фидокорлик намуналарини кўрсатаётган иносонларнинг умрлари узоқ бўлсин.
11-умумий ўрта таълим мактабининг
ижодий-мадания масалалари бўйича тарғиботчиси: Қ.Ботиров
Download 24,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish