O’zbekiston Respublikasi
Advokatlar Palatasi
Farg`ona viloyat hududiy
boshqarmasi Qo’qon shahar
“Adolat Shamchirog’i”
advokatlik firmasi
|
|
Палата Адвокатов
Республики Узбекистан
Ферганское областное территориальное управление
Адвокатская фирма
«Adolat Shamchirog’i» г.Коканд
|
Farg’ona viloyati, Qo’qon shahar, A.T.Xo’qandiy,
8/18 Tel: 8 (373) 543-49-51
|
|
Г.Каканд, массив А.Т.Хукандий 8/18
Tel: 8 (373) 543-49-51
|
«_____»_________2015 йил №_______-сон
Жиноят ишлари бўйича
Фарғона шаҳар суди
судъяси
Ш. Сотволдиев га
И Л Т И М О С Н О М А
(Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 53-моддаси талабларига кўра)
Сиздан иш юритувингизда бўлган № 40150352-сонли жиноят иши юзасидан ҳимоям остида бўлган Курбанов Дадажон Умаралиевичга тергов органи томонидан 23.07.2015 йил кунида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилинган.
Хусусан, ҳимоям остида бўлган Д.Курбанов фуқаро Н.Якубовга тегишли бўлган 40 Y 992 KA давлат рақам белгили транспорт воситасини оғзаки келишувга асосан сотиб олиб, сўнгра мазкур автомашинани фуқаро Одилжонов Махаммадхўжага 10500 АҚШ долларига ўзаро оғзаки келишувга асосан сотиб юбориб, шундан 500 АҚШ долларини олиб, қолган 10.000 АҚШ долларини келгусида беришга келишиб олганларини кўрсатиб ўтган бўлсада тергов органи томонидан ушбу маълумотлар инобатга олинмасдан, фақат гумон қилинувчилар Отабоев Жўрабек, Атабаев Ахамджон ва Фарғона шаҳар 10-сонли Давлат нотариал идораси нотариуси Балтабаева Дилоромларнинг ўзларини жавобгарликдан сақлаш мақсадида берган кўрсатмаларига асосланиб, шунингдек, уларнинг гўёки Д.Курбанов уларга тайзиқ ўтказиб, мажбурлаб, Ж.Отабоевнинг ихтиёрида бўлган қиймати 18.000.000 сўмлик Нексия русумли 40 Z 099 JA давлат рақам белгили ва А.Атабаев ихтиёрида бўлган қиймати 43.000.000 сўм бўлган Ласетти русумли 40 Н 207 АА давлат рақам белгили транспорт воситаларини ихтиёрий сотганлиги тўғрисида тилхатлар ёздириб, мазкур тилхатларни нотариус Д.Балтабаевни тушкун ахволда эканлигидан фойдаланиб, нотариал тартибда шаходатлаб олишга эришган деган айблов билан жиноят иши олиб борилган.
Мазкур жиноят ишини қонун доирасида ва адолатли ҳал этишлик учун тергов органи томонидан Ж.Отабоевнинг ихтиёрида бўлган Нексия русумли 40 Z 099 JA давлат рақам белгили автомобилни қиймати 18.000.000 сўм деб ва А.Атабаев ихтиёрида бўлган Ласетти русумли 40 Н 207 АА давлат рақам белгили автомобилни эса 43.000.000 сўм деб уларнинг тахминий фаразлари билан келишувга эришиб, автомобилларнинг реал нархи чиқарилмасдан, шошма-шошарлик билан ишга фақат айблов нуқтаи назари билан ёндашиб, сунъий равишда машиналарнинг нархини кўратиб айб эълон қилинган.
Бу ҳолатда эса адолатли қарор қабул қилиш учун автомобилларнинг бугунги кундаги хақиқий бахосини чиқариш учун уларни масъул ташкилотлар орқали бахолатишликни илтимос қиламан:
“Адолат шамчироғи” адвокатлик
Do'stlaringiz bilan baham: |