Adobe PhotoShop дастурида тасвирларни тахрирлаш мавзуси бўйича



Download 0,51 Mb.
bet2/2
Sana27.02.2020
Hajmi0,51 Mb.
#40970
1   2
Bog'liq
3-Амалий машгулот


5--расм

   Ёрдамчи сохаларни кичкинаштиришимиз хам мумкин. Бунинг учун соханинг юкорисидаги кичкиналаштириш (свернуть) тугмасидан фойдаланамиз. Ёрдамчи сохаларда бизга энг керакли бу иш қуроллар сохаси (панель Инструментов -Toolbox) ва қатламлар сохаси (Слои- Layers). Янги PhotoShop файлини яратиш ёки эски файлни қайта очиш учун меню Файлдаги Создать ва Открыть буйругларидан фойдаланамиз. Файл яратганимизда экранда қуйидаги ойна хосил қилинади



6-расм


   Бу ойнада унинг номини Name, турини Preset, энини Width, буйини Height, сифатини Resolution, ранглар холатини, орка рангини танлашимиз керак бўлади. Хаммасини танлагач ОК тугмасини босамиз ва натижада экранда янги буш иш соха хосил қилинади.

Аdobe Photoshop дастурнинг иш қуроллари. Соха танлаш.



Дастурда ишлаш учун ёрдамчи иш қуроллар сохасидаги тугмалар билан танишалик. У экраннинг чап томонида жойлашади. Агар у экранда йук бўлса у холда Windows (Окна) менюсидаги Панель Инструментов - Toolbox буйруқни ишга туширишимиз керак.

7-расм


   Тўртбурчак соха танлаш - Rectangular marquee (прямоугольная область) - [M] - иш сохасидаги актив қатламда туртбурчак сохани танлаш.

   Айлана соха танлаш - Elliptical marquee (эллиптическая область) - [M] - иш сохасидаги актив қатламда эллипс сохани танлаш.

   Алохида сатр соха танлаш - Single row marquee (строка пикселей) - [M] - иш сохасидаги актив қатламда битта сатрга тенг сохани танлаш.

   Алохида устун соха танлаш - Single column marquee (столбец пикселей) - [M] - иш сохасидаги актив қатламда битта устунга тенг сохани танлаш.

     Танланган сохага қўшимча соха қўшиш учун SHIFT тугмасини босиб туриб ушбу тугмадан қайта фойдаланамиз. Агар эса ALT тугмасидан фойдаланиб соха танласак, у холда танланган сохадан олиб ташлаш маъносини билдиради.

     Хусусиятлар сатрида қуйидагилар актив бўлади:



  • SHIFT ва АLT - тугмалар харакатларига ўхшаш холатларни танлаш

  • Feather - сохаси ёрдамида танланган соха чегараларини қалинлиги.

  • Style - сохаси ёрдамида танлаш холатини танлаймиз. Normal - чексиз соха, Constrained Aspect Ratio - ёнлари кўрсатилган пропорциялардаги соха танлаш, Fixed size - ёнлари кўрсатилган катталигидаги соха танлаш.

   Лассо - Lasso (Лассо) - [L] - ихтиёрий сохани танлаш. Агар танлаганимизда ALT тугмасини босиб турсак, у холда бизнинг лассо кўпбурчак лассога ўхшаб соха танлайди ва ALT тумасини босганимизда танланган соха берқилади.

   Купбурчак лассо - Polygonal lasso (Многоугольное лассо) - [L] - купбурчак сохани танлаш. Танланган сохани беркитиш учун ёки сичконча билан иккитали босиш керак, ёки CTRL тугмасини боси қуйворишимиз керак бўлади.

   Магнит лассо - Magnetic lasso (Магнитное лассо) - [L] - ўхшаш ранглар буйича соха танлаш. Компьютер танлаган нухтани бекор қилиш учун Backspace тугмасини босиш керак.

     Танланган сохага қўшимча соха қўшиш учун SHIFT тугмасини босиб туриб ушбу тугмадан қайта фойдаланамиз. Агар эса ALT тугмасидан фойдаланиб соха танласак, у холда танланган сохадан олиб ташлаш маъносини билдиради.

     Хусусиятлар сатрида қуйдагилар актив бўлади:


  • SHIFT ва АLT тугмалар харакатларига ўхшаш холатларни танлаш

  • Feather сохаси ёрдамида танланган соха чегаралариниқалинлиги

  • Anti-Aliased опцияси танланган соханинг чегаралар рангини кузга кўринмас қилиб бир бирига мослаш

  • Width - танланган соханинг чегаралар қалинлигини ўзгартириш

  • Edge Contrast - магнит лассонинг сезгувчанлигини ўзгартириш

  • Frequency - магнит лассонинг автоматик равишда қуйиладиган нухталар ўртасидаги масофа

   Сехрли таёкча - Magic wand (Волшебная палочка) - [W] - бир хил рангли сохани танлаш.

     Танланган сохага қўшимча соха қўшиш учун SHIFT тугмасини босиб туриб ушбу тугмадан қайта фойдаланамиз. Агар эса ALT тугмасидан фойдаланиб соха танласак, у холдатанланган сохадан олиб ташлаш маъносини билдиради.

     Хусусиятлар сатрида қуйдагилар актив бўлади:


  • SHIFT ва АLT тугмалар харакатларига ўхшаш холатларни танлаш

  • Tolerance - соха танлашда сехрли таёкчанинг сезгувчанлигини ўзгартириш

  • Anti-Aliased опцияси танланган соханинг чегаралар рангини кузга кўринмас қилиб бир бирига мослаш

  • Contiguous опцияси танланган соха бита умумий бўлишини ёки бир нечта қисмдан иборат бўлишини таъминлайди

  • Use All Layers опцияcи сехирли таёқчанинг соха танлаганлиги хама қатламларга тегишли ёки факат асосий бўлган қатламга тегишлигини таъминлайди

     Танланган соха устидан биз хар хил харкатларни бажаришимиз мумкин. Масалан хотирага киркиб олиб ёки нусха олиб янги қатламга уни қуйишимиз мумкин. Ёки уни хажмини ўзгартириш ва айлантиришимиз мумкин. Ва нихоят уни иш соха буйлаб силжитишимиз мумкин.

   Харакатланувчи - Move (перемещение) - [V] - танланган сохани иш соха буйлаб харакатлантириш.

     Агар ALT тугмани босиб харакатланишни бошласак, у холда танланган соханинг нусхаси олиниб у харакатланади. Агар эса SHIFT тугмасидан фойдалансак, у холда танланган соха факат вертикал ва горизонтал харакатланади. Танланган сохани клавиатурадаги йуналиш стрелкалари ёрдамида хам харакатлантириш мумкин, шунда хар бита стрелка босилганида, танланган соха 1 пикселга силжийди.

     Хусусиятлар сатрида қуйдагилар актив бўлади:



  • Auto Select Layer сохаси - сичконча ёрдамида актив бўлмаган қатламни актив қилиш.

  • Show Bounding Box - танланган соха чегараларида рамка хосил қилиш. Ушбу рамка ёрдамида расмни чўзиш ва айлантириш мумкин бўлади.

   Кадрловчи - Crop (Кадрирование) - [C] - файлнинг керак эмас қисмларни киркиб олиб расмни кичкиналаштириш. Бунинг учун керакли сохани танлаб ENTER тугмасини босамиз, агар танланишни бекор қилмокчи бўлсак ESC тугмасини босшимиз керак.

   Бўлиш пичокчаси - Slice (Нарезка) - [K] - тасвирни бир нечта қисмга бўлиб чиқиб уни Интернетда қисмларга бўлинган холатда чиқариш учун тайёрлаб қуяди.

   Бўлинишларни созлаш - Slice select (Выбор модулей) - [K] - бир нечта қисмга бўлинган тасвирни созлаш (бўлакларни чузиш).

     Хусусиятлар сатрида қуйдагилар актив бўлади:



  • Style сохаси ёрдамида танлаш холатини танлаймиз. Normal - чексиз соха, Constrained Aspect Ratio - ёнлари кўрсатилган пропорциялардаги соха танлаш, Fixed size - ёнлари кўрсатилган катталигидаги соха танлаш.

  • Show Slice Numbers - қисмларни номерларини кўрсатиш ёки кўрсатмаслик

  • Line Color - бўлиниш чегараларини рангини ўзгартириш

  • Promote To User Slice - бўлинишларни автоматик горизонтал ва вертикал давомлаш

Slice Options тугмаси - бўлакчанинг хусусиятларини ўзгартириш ва созлаш.
Тажриба бажариш учун талабалар ихтиёрий тасвирни танлаб олишлари мумкин, ёки ўзлари тасвирлар хосил қилишлари ва фонлар яратишлари мумкин.

Фон хосил қилиш учун ускуналар панелидаги Brush тугмаси танланади. Фойдаланувчи дидига қараб ранг ва Brush турини танлайди(8-расм) сўнгра сахифани бўяш орқали фон хосил қилиши мумкин(9-расм).

Сахифада турли хилдаги шакллар хосил қилиш мумкин. Унинг учун ускуналар панелидаги шакллар тугмасидаги Custom Shape қатори танланади(10-расм) ва сахифада сичқонча ўнг томони босилса турли хилдаги шакллар жамланмаси ойнаси очилади(11-расм) ҳамда керакли бўлган шакл танланиб хосил қилиш мумкин(12-расм).

Бажарилган ишни сақлаш учун File(Файл) менюсидаги Save As(Сохранить как) қатори танланади. Очилган ойнада файл номи(Имя файла) ёзилади ва сақлаш тури(Format)даги Photoshop(*. PSD; *. PDD)(13-расм) тури танлаб сақланса файл хажми катта бўлади ҳамда файл қайта очилганда ҳам унда жойлашган шакл ва тасвирларни ўзгартирса бўлади. JPEG(*.JPG; *.JPEG; *.JPE) тури танлаб сақланса файл хажми кичик бўлади ва файл қайта очилганда ундаги тасвир ва шаклларни ўзгартириб бўлмайди.


Фойдланилган интернет сайтлар



  1. www. ref.uz.

  2. www. ziyonet.uz

  3. www. referat.ru



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish