СУВ ЭФФЕКТИНИ ХОСИЛ ҚИЛИШ.
Янги хужжат очинг, олди планга қора рангни, фон рангига эса оқ рангни ўрнатинг.
Шундан сўнг булутни акс эттирувчи фильтрни ишлатинг Filter > Render > Clouds (Фильтр → Рендеринг → Облака).
Шундан сўнг ойна ёрдамидан фойдаланамиз Filter > Distort > Glass... (Фильтр → Искажение → стекло) қуйидаги настройкалар билан:
Distortion = 16 (Искажение)
Smoothness = 7 (Гладкость)
Texture=Frostet (Текстура = Замерзшая)
Scaling=164 (Масштабирование)
Invert=Выкл. (Инвертировать)
Охирги қадам: бу оқ-қора тасвирга ранг берамиз - Image > Adjust > Hue/Saturation... (Изображение→Коррекция→Цветовой тон/Насыщенность (Ctrl+U)) Қуйидаги настройкалар билан:
Hue = 236 (Цвет)
Saturation = 28 (Насыщенность)
Lightness = 0 (Яркость)
Colorize = Включено (Тонирование).
Ўз хохишингизга кўра рангни ўзгартиришингиз мумкин.
СУВДАГИ ХАЛҚАЛАР.
1) Янги хужжат хосил қилинг. Асосий рангни хосил қилинг (клавиша D). Булут фильтрини қўлланг:
Filter > Render > Clouds.(Фильтр > Рендеринг > Облака)
2) Менюдан қуйидаги буйруқлар кетма – кетлигини беринг:
Image>Adjust>Hue/Saturation. (Изображение–Коррекция–Цветовой тон/насыщенность) ёки Ctrl+U.
Colorize (Тонирование) қаторини активлаштиринг, сургичлар ёрдамида тасвирга ҳаворанг тусини беринг.
3) Энди эса халқалар қўшиш лозим: Filters > Distort > ZigZag (Фильтр→Искажение→Зигзаг). Очилган ойнада қуйидаги параметрларни ўрнатинг:
Amount (Степень): 44%
Ridges ( Складки): 12 %
Style (Стиль): Around center (Круги на воде).
Мана сувдаги халқалар хосил бўлди!
ОДДИЙ КОНУС
1) Конус учун зарур хажмдаги янги ойна хосил қилинг: масалан, 500х600 пиксел.
2) Слои (Layers) ойнаси ёрдамида Cone номли янги қатлам (слой) яратинг.
3) Cone номли қатламда Прямоугольное выделение (Rectangular marquee tool) номли иш қуроли ёрдамида қуйидагича белгилаш киритинг.
4) G клавишини босган ҳолда, Градиент инструментини активлаштиринг (Gradient tool). Градиентни Линейный (Linear) кўринишга келтиринг ва шаблондан Медь (Copper) сифатини танланг.
5) Белгиланган соҳани танланган градиент ёрдамида бўяш лозим, бунинг учун белгиланган соҳанинг чапдан ўнг қисмига тўғри чизиқ тортиш керак.
Текис градиент ҳосил бўлиши учун уни яратаётганда Shift тугмасини босиб туриш лозим.
6) Ctrl+T тугмалар комбинацияси ёрдамида трансформа Свободное преобразование (Free transform) буйруғини беринг. Шу соҳада ўнг тугмани босиб, контекст менюдан Перспектива (Perspective) буйруғини танланг.
7) Юқори бурчаклардан исталганини ўртага суриб учбурчак хосил қилинади.
8) Агар барчаси тўғри бажарилса, Ввод (Enter) тугмаси босилади.
9) Конусга табиий тус бериш учун Эллиптическое выделение (Elliptical marquee tool) инструменти ёрдамида қуйидагича эллиптик кўринишда белгилаш киритилади.
1 0) Галдаги вазифа – Мавжуд бўлган эллиптик белгилашга тўғри бурчакли белгилаш қўшинг. Shift клавишини босиб турган ҳолда. Белгилашни шундай амалга оширингки, учбурчакнинг фақатгина пастдаги икки учи очиқ қолсин.
11) Ctrl+Shift+I тугмаларини босган ҳолда белгиланган бўлакни инвертланади. Шундан сўнг Del тугмаси босилади ва тасвирнинг кераксиз қисмлари олиб ташланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |