Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРНИНГ АСОСИЙ ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ РЕКВИЗИТЛАРИ



Download 168 Kb.
bet9/16
Sana09.05.2023
Hajmi168 Kb.
#936468
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
БХМС 1

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРНИНГ АСОСИЙ ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ РЕКВИЗИТЛАРИ

57. Молиявий Ҳисоботлар молиявий Ҳисоботларнинг бир хил шаклларида аниқ идентификацияланиши лозим.


58. Қуйидаги ахборотлар молиявий Ҳисоботларнинг иложи борича Ҳар бир саҲифасида тўла акс эттирилиши керак:
58.1. Субъектнинг номи, мулк шакли, юридик манзили, кимга буйсуниши, субъектни аниқлаш учун идентификациялаш рақами ва бошқа реквизитлар;
58.2. Молиявий Ҳисоботлар якка корхоналарни ёки корхоналар гуруҲини ўз ичига оладими;
58.3. Ҳисобот тузилган вақт ёки молиявий Ҳисоботда қамраб олинган давр.
59. Тақдим этилган Ҳисобот ахборотини тўғри тушуниш учун қуйидаги реквизитлар Ҳам очиб кўрсатилиши ва зарур бўлган тақдирда такрорланиши керак:
59.1. Молиявий Ҳисоботлар ўлчанган валюта ва агар бир неча валютадан фойдаланилган бўлса, улар ифодаланган валюталар;
59.2. Молиявий Ҳисоботларда рақамларни кўрсатиш учун фойдаланилган аниқлик даражаси, масалан, рақамлар минглар Ҳисобида кўрсатилганми ёки миллионлар Ҳисобидами ва Ҳоказо.
ҲИСОБОТ ДАВРИ ВА ҲИСОБОТ ТУЗИЛГАН ВАҚТ

60. 1 январдан 31 декабргача бўлган календарь йил молиявий Ҳисоботнинг Ҳисобот даври Ҳисобланади.


Молиявий Ҳисобот календарь йилдан фарқли давр учун, қонунда кўзда тутилган Ҳолларда 1 ой ёки 3 ой учун тузилиши мумкин.
61. Ҳисобот даврининг сўнгги календарь куни молиявий Ҳисоботлар учун Ҳисобот санаси Ҳисобланади. Чунончи субъектнинг йиллик бухгалтерия баланси учун 31 декабрь Ҳисобот санаси Ҳисобланади, молиявий натижалар тўғрисидаги йиллик Ҳисобот учун 1 январдан 31 декабргача бўлган давр Ҳисобот даври бўлади.
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

62. Молиявий Ҳисобот қуйидагиларга тақдим этилади:


62.1. Таъсис Ҳужжатларига мувофиқ субъектнинг мулк эгаларига (давлат мулкини бошқаришга ваколат берадиган органларга, иштирокчиларга, муассисларга);
62.2. Субъект рўйхатга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига;
62.3. Давлат статистика органларига;
62.4. Қонунга мувофиқ - бошқа органларга.
63. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий Ҳисоботни Ҳисобот йилидан кейинги 15 февралдан кечиктирмай топширади.
64. Вазирликлар, идоралар, ўзга бошқарув органлари ва айрим субъектлар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ҳисобот тақдим этишнинг бошқа муддатларини белгилайди.
65. Субъект билан бир шаҲарда жойлашган маҲкамаларга молиявий Ҳисоботни тақдим этиш вақти уни амалда тегишли жойга топшириш куни Ҳисобланади, бошқа шаҲардагилар учун эса почта корхонаси штемпелида кўрсатилган сана уни жўнатиш куни Ҳисобланади.
Ҳисоботни тақдим этиш вақти дам олиш кунига тўғри келиб қолган Ҳолларда тақдим этиш муддати дам олиш кунидан кейинги биринчи иш кунига ўтказилади.

Download 168 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish